Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Эълон

“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси бўйича 2021 йил 11 июнь куни соат 10:00 да Ёшлар ижодиёт саройи биносида навбатдаги “Мафтункор ранглар жилоси” республика танлови бўлиб ўтади.

ОАВ ходимлари ва блогерларни имконияти чекланган болалар томонидан яратилган санъат асарларидан баҳраманд бўлишга чорлаб қоламиз!!!

Маълумот: Адлия вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йилдан “Биз биргамиз!” (“Мы вместе!” “We are together!”) ижтимоий лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.
#Адлия_онлайн

Хабарингиз бор, Ер ислоҳоти бўйича Президентнинг тарихий Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонда назарда тутилган янгиликларни жамоатчиликка етказиш мақсадида ЎзЭОАВМА платформасида Адлия вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар билан биргаликда давра суҳбати ташкил этилди.Унда Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, Фармонга кўра:
– ер хусусий мулкка айланади;
– давлат томонидан ерни фақат электрон аукцион орқали сотилади, бунда ҳеч кимга имтиёз бўлмайди;
– ҳокимлар ерни беролмайди, олиб қўяолмайди;
– қишлоқ хўжалик еридан янада кўпроқ халқимиз фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
#Адлия_онлайн

Айни дамда Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида 2021 йил 11 июнь куни навбатдаги “Мафтункор ранглар жилоси” республика танлови бўлиб ўтди. Тадбир Ёшлар ижод саройи биносида ўтказилмоқда.

Ушбу танловдан кўзланган асосий мақсад - ногиронлиги бўлган ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар орасидан санъат ва спорт соҳаси бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда муносиб тақдирлаш ҳисобланади.

Тадбирда расм чизиш ва шахмат спорт тури бўйича ўз ҳудудида ғолиб бўлган (ҳар бир вилоятдан биттадан) ўғил ва қизлардан иборат
28 нафар иштирокчи ҳамда уларнинг 28 нафар кузатувчилари иштирок этишмоқда.

Кузатиб боринг ғолиблар ҳақида тез орада маълумот берамиз ....
#Биз_биргамиз

''Мафтункор ранглар жилоси-2021'' республика танлови иштирокчилари томонидан яратилган санъат асарлари 😍

Эслатма : танлов иштирокчилари имконияти чекланган ёшлар .Улардан меҳримиз ва эътиборимизни аямайлик!
#Adliya_aralashgach

Бугунги кунда ёшларимиз орасида хорижий мамлакатлардаги олий таълим муассасаларида таълим олишга қизиқиш ошиб бормоқда. Бироқ, ушбу олий таълим муассасаларнинг дипломларини Ўзбекистонда тан олишга келганда фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳам бузилаётгани аниқланмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг май ойида фуқаро А.Х Россия Федерациясининг Псков давлат университетини 2018 йилда бакалавр босқичининг “Тарих” мутахассислигини тамомлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси (кейинг ўринларда давлат инспексияси деб юритилади) тўғридан-тўғри тан олишни рад этганлигидан норози бўлиб Адлия вазирлигига мурожаат қилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_aralashgach

Адлия вазирлигининг аралашуви билан маданият ходимларининг рағбатлантириш тўловларини тўлаб бериш билан боғлиқ масала ҳал этилди

Адлия вазирлиги томонидан маданият бўлимлари ходимлари М. М. ва А. З.нинг моддий рағбатлантириш тўловлари тўланмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

⚡️Адлия вазирлиги юридик техникумларнинг иқтидорли ўқувчиларига стипендия беради

Юридик техникумларнинг ўқувчилари ҳам стипендия олиш имкониятига эга бўлди.

Иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида Адлия вазирлиги стипендияси таъсис этилди.

Вазирлик стипендияси кундузги таълим шаклида ҳар бир юридик техникумларнинг 2-босқичида ўқийдиган, таълим тилидан қатъи назар академик ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган 5 нафардан иқтидорли ўқувчиларга тақдим этилади.

Вазирлик стипендиясига даъвогарлар йилда бир марта август ойининг охирги 10 кунлигида аниқланади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_хабари

“Мафтункор ранглар жилоси” республика танлови ғолиблари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида 2021 йил 11 июнь куни навбатдаги “Мафтункор ранглар жилоси” республика танлови бўлиб ўтди.
Тадбирда расм чизиш ва шахмат спорт тури бўйича ўз ҳудудида ғолиб бўлган (ҳар бир вилоятдан биттадан) ўғил ва қизлардан иборат
28 нафар иштирокчи ҳамда уларнинг 28 нафар кузатувчилари иштирок этишди.

Танлов натижаларига кўра расм чизиш мусобақаси бўйича:
3-ўрин – Эгамберганова Хулкар Дилшод қизи;
2-ўрин – Сирожова Лола Хусниддин қизи;
1-ўрин – Фаттоева Норжон Азамат қизи эгаллади.

Спортнинг шахмат тури мусобақаси бўйича:
3-ўрин – Ғуломов Шаҳриёрбек Давронбек ўғли;
2-ўрин – Даминов Шехроз Саидмурод ўғли;
1-ўрин – Саидмуродов Хожиакбар Салим ўғли эгаллади.

Танлов иштирокчиларининг барчасига сингари қимматбаҳо совғалар, медаль ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.