Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Бухорода нима гаплар?😉

#ОАВ_БИЗ_ҳақимизда #Adliya
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📎Давлат хизматлари кўрсатишни онлайн кузатувчи ситуацион марказ ташкил этилди

Давлат хизматлари марказларида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини кузатиб бориш, муаммоларни тезкор ҳал этиш ҳамда олинган маълумотлар таҳлили асосида келгусидаги ишларни прогнозлаш мақсадида Адлия вазирлигида Ситуацион марказ ташкил этилди.

Ушбу марказ стратегик бошқарувда вазиятга қараб ёндашувни амалга оширишнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. Бу динамик ривожланаётган вазиятларни изчил, ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида муҳим қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш, ҳақиқий ҳолатни белгилайдиган асосий муаммолар ва масалаларни аниқлаш ва ечимини топишга қаратилган қарорларни қабул қилиш имконини беради.
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Янги йил янги режалар тузишгина эмас, балки якунига етган йилни сарҳисоб қилишдир - адлия тақдимномалари...

Адлия вазирлиги жорий йилда ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, давлат хизмати кўрсатиш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятларини янада ривожлантириб, аҳолига қулайлик яратиш имкониятларини тақдим этишда давом этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш имконияти яратилди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Меросни тақсимлашнинг қонуний асослари қандай?
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Бундан беш йил муқаддам Ўзбекистонда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камайтириш мақсадида давлат хизматлари марказлари ташкил этилди. Соҳага “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили жорий этилди.

Бу тамойил қандай ишламоқда? Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев шу ҳақда сўзлаб берди:

Батафсил👈🏻
#ОАВ_биз_ҳақимизда

«Энг яхши хизмат – уни олганингизни билмай қоладиган хизматдир». ДХМлардаги хизмат турлари 500 га яқинлашади. Бунинг қандай оқибатлари бор?

Ҳозирда Давлат хизматлари марказлари кунига ўртача 70 минг кишига хизмат кўрсатмоқда. Келаси йил охиригача тақдим қилинаётган давлат хизматлари сони 310 дан 450 га етказилади. Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев Kun.uz'га тақдим қилган мақоласида хизматлар сонининг ошиши фонида – кутиш вақти ва ходимлар иш юкламаси ортиши каби қатор рискларни ҳисобга олиш, фойдаланувчилар учун максимал қулайликларни сақлаб қолишга қаратилган ишлар ҳақида гапириб берди.

👉 https://kun.uz/55940398
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Тадбиркорлик субъектларининг суд орқали ҳимояланишини чекловчи нормалар бекор қилинади

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шу асосда қонунчиликда қандай янгиликлар жорий этилади? Бу саволга адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов жавоб берди👇

👉https://uza.uz/uz/posts/tadbirkorlik-subektlarining-sud-orqali-himoyalanishini-cheklovchi-normalar-bekor-qilinadi_517430
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлат ташкилотларида ҳужжатларни архивга онлайн жўнатиш имконияти яратилади

Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги томонидан «Идоравий электрон архив» онлайн тизими тақдим этилди. У идоралараро ҳужжат айланиш тизими (edo.ijro.uz) билан интеграциялашган ва ҳужжатларни онлайн сақлаш учун архивга ўтказиш имконини беради.

Батафсил👈🏻
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ҳуқуқий акция: 60 ёшида ҳам ҳужжати бўлмаган шахс аниқланди

Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 20 январдан 20 мартга қадар “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Акция юқори савияда ташкил этилган бўлиб, жойларда маҳаллалар кесимида тегишли ҳужжатга эга бўлмаган шахслар хатловдан ўтказилмоқда.

Натижада фуқаролар туғилганлик ҳақида гувоҳнома, ID-карта ва бошқа турдаги ҳужжатларни олиш каби ишларини турли ташкилотларга мурожаат қилиш ва ҳужжат тўплаш каби оворагарчиликларсиз ҳал этиш имкониятига эга бўлмоқда.

Батафсил👈🏻