Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_hudud

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Андижон туман адлия бўлими томонидан Бўтақора Мурувват уйида яшовчи 9 нафар ногирон фуқароларнинг аризалари ўрганилди. Улар шу кунга қадар паспорт олмаганликлари сабабли янги паспортлар олишда амалий ёрдам сўраб адлия бўлимига мурожаат қилишган. Аризалар туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.

Шундан сўнг, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ҳамда адлия бўлими ходимлари Мурувват уйига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида хар бир аризачи билан учрашув ўтказилди. Сухбат жараёнида фотосуратлари (паспорт учун) олиниб, тегишли ҳужжатлари билан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига топширилди. 15 кун муддатда барча фуқароларга янги паспортлар билан таъминланиши назоратга олинди.

https://telegra.ph/NOGIRON-FU%D2%9AAROLARNING-MUAMMOLARI-%D2%B2AL-EHTILDI-01-10
#Эътироф
Йил танлови -2019...
Тақдирлаш маросими...
Адлия вазирлиги ''Йилнинг энг намунали вазирлиги'' номинациясида 1-ўринни🏆 қўлга киритди.
Вазирлик жамоасини ушбу эътироф билан табриклаймиз.👏👏👏👏💐💐💐💐🎉🎉🎉🎉
Ушбу танлов Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги томонидан ташкил этилди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги марказ директори сенатор этиб сайланди

Бугун Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти ва туман-шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори Қутбидин Нукритдинович Бурханов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
Қ.Бурханов узоқ йиллар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ва бошқа ташкилотларда масъул лавозимларда хизмат қилган.
2019 йил 18 сентябридан буён Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Қ.Бурхоновни халқ ишончини қозониб, мазкур эътирофга сазовор бўлганлиги билан табриклаймиз. Унинг келгуси фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз.
2020 йилнинг 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда, IT-технологияларнинг инсон ҳаётида кенг ўрин эгаллаши, глобаллашувнинг кучайиши ва Интернет жаҳон ахборот тармоғининг кенгайиши ҳуқуқ соҳаларига ҳам бевосита таъсир ўтказаётганини, ушбу масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш муҳим эканлигини инобатга олиб, II Халқаро юридик форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” деб номланди ҳамда мунозара сессиялари мавзулари асосан Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг ўрнига бағишланади.

Форум тадбирлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Батафсил маълумот учун https://tashkentlawspring.uz сайтига ташриф буюринг ёки (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
#Адлия_ташаббус #Яхшиликни_улашинг
💡“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида 2020 йилнинг 18 январь куни Адлия вазирлиги биносида ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир орқали протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларнинг 868 тасини ушбу воситаларга муҳтож бўлган фуқароларга Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг ҳудудий бўлимлари орқали етказиб берилади.
________________________________

#Инициатива_юстиции #Дарите_добро
💡 18 января 2020 года в рамках социального проекта «Мы — вместе» в Министерстве юстиции организовано очередное благотворительное мероприятие с участием лиц с инвалидностью.

В рамках данного мероприятия через территориальные подразделения Общества инвалидов Узбекистана будет доставлено 868 протезно-ортопедических изделий и средств реабилитации гражданам, нуждающимся в них.

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud
📌 Шўрчи тумани, “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро У. Қосимова тумандаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлашлигини маълум қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали мурожаат йўллаган.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ушбу мурожаат жойида ўрганилган. Натижада фуқаро У. Қосимованинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлиги аниқланди.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро У. Қосимованинг 6 368 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳисобланган пули ҳамда 446 000 сўм миқдорда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси тўлаб берилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Каналга уланиш👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/SevaraJournalist
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бошланди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан Қонунчилик палатасининг Спикерини сайладилар. Шунингдек, Спикернинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари сайланди.
www.president.uz/uz/3295

В Ташкенте началось первое после выборов заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан.
В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
По предложению Совета представителей политических партий депутаты путем тайного голосования избрали Спикера Законодательной палаты. Избраны также первый заместитель и заместители Спикера.
www.president.uz/ru/3295