Sevara Urinbayeva
2.15K subscribers
9.97K photos
1.22K videos
23 files
4.53K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Яна бир вилоят ҳокимининг қарори электрон тизим орқали қабул қилинди

Республика бўйича 3 бўлиб Сурхондарё вилоятида “E-qaror” электрон тизими орқали вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_майдан

Қуйидагиларга оид молиявий маълумотларни ОАВ ва Интернетда эълон қилиш амалиёти жорий этилади:

🔸давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари;
🔸устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларга устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган юридик шахслар харидлари;
🔸давлат субсидия ва грантларининг миқдорлари ва олувчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эълон

Бугун, 29 апрель куни АОКА да брифинг режалаштирилган:

● Мавзу: Долзарб мавзулар юзасидан саволларга жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_видеобаёнот

Адлия органлари ва муассасалари томонидан I чоракда амалга оширилган ишлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби ўзгаради
#28apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг жамоат жойида ўзаро уришиб, жанжаллашгани акс этган хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолатлар учун қонунчиликда қандай жавобгарлик бор?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️
⚠️ «Қонунчиликка кўра, жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик мазкур ҳолатларни содир этиш безорилик ҳисобланди.

🔘 Ушбу қилмишни содир этиш шахсларга жарима ёки мажбурий жамоат ишлари ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишга сабаб бўлади.

🔘 Агарда безорилик ҳаракати натижасида бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бола ва чақалоқларни сотиш ҳолати тез-тез учраяпти. Бунинг учун қонунда қандай жавобгарлик бор?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида АОКАдаги брифинг. Савол-жавоблар:

〰️〰️〰️
«Жиноят кодексининг 135-модддасида одам савдоси жиноятини содир қилганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

⚔️ Ушбу моддага кўра, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

〰️〰️〰️
Дўстимга тилхат асосида қарз бергандим. У тилхатда кўрсатилган муддатда қарзини қайтармади. Нотариал тасдиқланмаган тилхат қарзни ундириш учун асос бўла оладими?

✏️ «Фуқаролик кодексининг 108-моддасига асосан фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ортиқ суммадаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилиши керак. Оддий ёзма битим нотариал тасдиқланиши шарт эмас.

📄 Фуқаролик кодексининг 107-моддасига кўра, «хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади».

❗️Шу сабабли Сиз ва дўстингиз ўртасидаги тилхат нотариал тасдиқланмаган бўлса ҳам, қарзни ундиришга асос бўлади.

Лекин айрим олди-сотди муносабатларида (мошина, уй-жой ва б) белгиланган тартибдаги шартномаларни тасдиқлаш лозим».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хорижда пулсиз қолган ватандошларимиз қай тартибда ёрдам олиши мумкин?

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтган брифингдан:

〰️〰️〰️
«Жорий йил 12 апрель куни қабул қилинган ҳукумат қарори асосида «Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.

🔎 Муассаса 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза, яшаш шароити).

Ҳужжатлар ўрганилиши натижасида фуқарога қарз маблағини бериш ёки рад этиш бўйича хат юборади.

🛒 Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади.

💸 Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ 30 АПРЕЛ КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади:

🕙 11: 00да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Мавзу: "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича яна бир қадам".

👉 Ушбу матбуот анжуманларига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

📲 Матбуот анжуманлари трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқда масжид очиш учун қаерга мурожаат қилсак бўлади ва тартиби қанақа? 👉 Жавоб

Кадастр ҳужжати яроқсиз ҳолга келган. Уни янгилаш учун қаерга мурожаат қилиш ва қанча тўлов тўлаш керак? 👉 Жавоб

Турмуш ўртоғим чет элда. Бизни ёнига чақирди. Ўғлим чет элга чиқиши учун отасининг розилиги талаб қилинаркан. Чет элда туриб ишончнома ёзилса, факс орқали жўнатиладими ёки асли бўлиши шартми? 👉 Жавоб

Ногиронларнинг ишга кириши бўйича қандай имтиёзлар мавжуд? Иш масаласида қаерга мурожаат қилсам бўлади? 👉 Жавоб

〰️〰️〰️
📹 АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Adliya_munosabat

АТБ Агробанк Андижон филиали ва “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖ ўртасида расмийлаштирилган ипотека шартномаси юзасидан

2020 йил октябрь ойи охирида АТБ “Агробанк” Андижон филиали ва “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖ ипотека шартномасини расмийлаштириш учун Андижон туманидаги хусусий нотариус Исроил Абдурахмановга мурожаат қилган.

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) орқали “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖнинг Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасида қарздорлиги текширилганда, қарздорлик аниқланганлиги сабабли, нотариус И. Абдурахманов нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиб, ушбу қарздорлик бартараф этилгандан сўнг нотариал ҳаракатни расмийлаштириш мумкинлигини тушунтирган.

2020 йил 6 ноябрда АТБ “Агробанк” Андижон филиали ва “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖ ипотека шартномасини расмийлаштириш мақсадида Андижон шаҳридаги хусусий нотариус Маъруф Хусановга мурожаат қилган вақтда “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖнинг МИБдан қарздорлиги мавжудлиги аниқланмагандан сўнг ипотека шартномаси тасдиқланган.

Тегишли кадастр хизматидан олинган маълумотларга кўра, гаровга олинган савдо дўконлари бозор маъмуриятига, яъни “Куйган ёр дехқон бозори” МЧЖга тегишли эканлиги аниқланган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Қонунчиликдан янгиликлар ...📢📣

Адлиядан яна бир лойиҳа ...🎬

Эндиликда Сиз Қонунчилик ҳужжатлари ҳақидаги сўнгги янгиликлар билан 3 тилда (ўзбек,рус,инглиз) танишиш имконига эгасиз.

Кузатиб боринг...

Яқин орада 😉

П.С. Адлия вазирлиги нафақат Сиз истаган вақтда, балки Сиз хоҳлаган тилда ҳам ҳуқуқий ахборотларни етказади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_майдан

Барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат Ijro.gov.uz тизимида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Оммавий қабуллар давом этмоқда

Учтепа туманидаги "Eco-Park" боғида Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг масъул шахслари томонидан Чилонзор, Учтепа, Олмазор, Шайхонтоҳур туманлари аҳолиси учун оммавий қабуллар ўтказилди.

Оммавий қабуллар давомида адлия вазири ўринбосари М.Икрамов иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, унда вазирлик томонидан жами 62 нафар фуқаролар қабул қилиниб, шундан 28 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 18 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди ҳамда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари батафсил ўрганиб чиқиш мақсадида қабул қилиб олинди.
#Сарҳисоб

2020 йилда жамиятда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга оширилган ишлар (пандемия шароитида)
⚡️ ⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани

Мавзу: Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича яна бир қадам.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.

https://youtu.be/OmDZofXFrAE
#Adliya_xabari

Айрим ННТларни давлат рўйхатидан ўтказишда давлат божи ундирилмайди

Бугун, 30 апрель куни Миллий матбуот марказида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган сўнги қонун ҳужжатлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

👉Батафсил
____________________

#Сообщение_юстиции

За государственную регистрацию отдельных ННО государственная пошлина взиматься не будет

Сегодня, 30 апреля, в Национальном пресс-центре состоялась пресс-конференция, посвященная реализуемым реформам в сфере защиты прав и законных интересов негосударственных некоммерческих организаций и последним принятым актам законодательства.

👉Подробнее

@adliyangiliklari