#Adliya_xabari
O'zbekiston Respublikasi Adliya vazirligining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:
☎️ "Ishonch" телефони - "1008"
📩 [email protected]
🌐 www.minjust.uz
🔹 https://www.facebook.com/groups/adliya/
🔹https://t.iss.one/Adliya_vazirligi
🔹https://twitter.com/minjustuzb
🔹https://instagram.com/adliyanews
100047, Toshkent sh., Sayilgoh ko`chasi, 5

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди
“Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–667-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди.
💰 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.
☑️ Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахсларга қуйидаги жазо чораларини белгиловчи қўшимча киритилди:
➖БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;
➖300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
➡️ Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
❕Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Бугун, 16 январь куни режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️〰️
🔰Брифинглар
● Мавзу: «Ёлғон ва нохолис ахборот тарқатганлик келтириб чиқарадиган ҳуқуқий оқибатлар»
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева
〰️〰️〰️〰️
● Мавзу: «Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар»
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова
〰️〰️〰️
Брифинглар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.
@aoka_uz

#Adliya_brifing
❓Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жазолар белгиланган?
АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу борада батафсил маълумот берди:
— Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади;
Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган;
Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102(1) моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган;
Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (икки) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (11 млн 150 минг сўм) бараваридан 100 (22 млн 300 минг сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 244 (олти) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда ёлғон ва нохолис ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидлангадек, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12 (1) моддаси 2-қисмига мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.
“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида журналистнинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида ОАВдан айрим турдаги хатти-ҳаракатларни содир этишда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12(1)- моддасида ҳам қандай ахборот турлари Интернетда тарқатилиши мумкин эмаслиги номма-ном санаб ўтилган.
Шу билан бирга ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар ёлғон маълумотларни реклама қилиш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. “Реклама тўғрисида”ги қонунда нотўғри ва яширин реклама тушунчаларининг мавжудлиги ёлғон рекламага қарши курашиш бўйича норматив асос мавжудлигини англатади. Масалан, ижтимоий тармоқларда бир кунда бойиб кетиш ваъда қилинган, аслида эса реклама муаллифлари ташкил қилган гуруҳ ёки каналга аъзолар ва обуначиларни йиғишни мақсад қилувчи рекламаларни мисол қилиб келтириш мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

#Биласизми
❗️Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун жиноий жавобгарлик бор
🔰 Давлат органи ёки давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса:
● БҲМнинг икки 200 бараваридан 400 бараваригача (44 млн 460 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима;
● 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
● 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
● 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
● 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

#Adliya_hudud
Адлия кўмагида тадбиркорга 447 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди
“Grand story servis Karmana” масъулияти чекланган жамияти раҳбари И. Ғафоров Кармана тумани адлия бўлимига Навоий шаҳар Мактабгача таълим бўлимига қарашли 2 та мактабгача таълим ташкилотидан 447 миллион 242 минг сўм мниқдоридаги қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Ҳолат ўрганилганда, жамият томонидан Навоий шаҳридаги 6-сон МТТда 412 миллион 994 минг сўм, 16-сон МТТда эса 34 миллион 248 минг сўмлик таъмирлаш ишлари оғзаки шартнома асосида амалга оширилган бўлсада, хизмат ҳақи тўлаб берилмаган.
👉Батафсил
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Адлия кўмагида тадбиркорга 447 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди
“Grand story servis Karmana” масъулияти чекланган жамияти раҳбари И. Ғафоров Кармана тумани адлия бўлимига Навоий шаҳар Мактабгача таълим бўлимига қарашли 2 та мактабгача таълим ташкилотидан 447 миллион 242 минг сўм мниқдоридаги қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Ҳолат ўрганилганда, жамият томонидан Навоий шаҳридаги 6-сон МТТда 412 миллион 994 минг сўм, 16-сон МТТда эса 34 миллион 248 минг сўмлик таъмирлаш ишлари оғзаки шартнома асосида амалга оширилган бўлсада, хизмат ҳақи тўлаб берилмаган.
👉Батафсил
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
Адлия кўмагида тадбиркорга 447 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди
“Grand story servis Karmana” масъулияти чекланган жамияти раҳбари И. Ғафоров Кармана тумани адлия бўлимига Навоий шаҳар
✍🏻🔖 2021 йил давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Дастурга таклиф беринг! Фаол бўлинг!
https://2021.strategy.uz/
Дастурга таклиф беринг! Фаол бўлинг!
https://2021.strategy.uz/
⚡️ Адлия вазири билан учрашувда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш манзили:
https://forms.gle/5xtKFbpQLFHAxhT99
https://forms.gle/5xtKFbpQLFHAxhT99
#Мутахассис_шарҳи
Бола асраб олган ходимга “декрет” пули тўланмайди, аммо...
Асраб олинган фарзанд парвариши учун ҳам оналик таътилига чиқиш ва уларга бундай ҳолларда тўланадиган нафақа тартиби ҳақида Адлия вазирлиги масъул ходими Зафар Раҳмонов бу ҳақда қуйидагиларни билдирди.
– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 235-моддасига асосан янги туғилган болаларни бевосита туғруқхонадан фарзандликка олган ёки васий қилиб тайинланган шахсларга бола фарзандликка олинган (васийлик белгиланган) кундан бошлаб, бола туғилган кундан эътиборан, эллик олти календарь кун, икки ёки ундан ортиқ бола асраб олинган (васийлик белгиланган) тақдирда эса етмиш кунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўлаган ҳолда таътил берилади. Бундан ташқари, бундай шахсларнинг хоҳишига кўра, бола уч ёшга тўлгунига қадар қўшимча таътиллар ҳам берилади. Бир маълумотни алоҳида таъкидлаб ўтишни хоҳлардим, фарзанд асраб олган оналарга “декрет” пули тўланмайди. Аммо меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади.
"Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги 2667-сонли йўриқноманинг 29-бандида мазкур қоида мустаҳкамланган.
Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик пулини ҳисоблаш қуйидагича бўлади:
- Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан, мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.
- Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори белгиланади.
Мазкур вазиятда янги чақалоқ асраб олаётган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланиб, юқоридаги тартибда таътил берилади.
Бола асраб олинганда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган нафақанинг фарқи мавжуд.
Қонунчиликка кўра, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг 30 ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла 126 календарь кунига берилади.
Маълумот ўрнида қўшимча қилиш лозимки, мамлакатимизда фарзандликка олиш тизими очиқлиги ва шаффофлигини таъминловчи қоидалар белгиланмаган. Хусусан, фарзандликка олиш учун ҳужжатларни масофадан топшириш, фарзандликка олиш мумкин бўлган болалар тўғрисида маълумотлар олиш имконияти яратилмаган.
Қонунчиликда фарзандликка олишнинг соддалаштирилган тартиби мавжуд эмас. Мазкур ҳолат яқин қариндошлар томонидан фарзандликка олиш тартибининг одатдаги тартиби билан бир хил жараёнлардан ўтишига, расмийлаштириш муддатларининг узайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли болаларни фарзандикка олишдан кўра, васийликка олиш ҳолатлари сони ошиб бормоқда.
https://uza.uz/uz/posts/bola-asrab-olgan-xodimga-dekret-puli-tolanmaydi-ammo_235183

Uza.uz
Бола асраб олган ходимга “декрет” пули тўланмайди, аммо...
Мамлакатимизда фарзандликка олиш тизими очиқлиги ва шаффофлигини таъминловчи қоидалар белгиланмаган. Хусусан, фарзандлик
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилингани, лекин уларнинг бажарилиши қониқарли эмаслиги қайд этилди.
Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилди.
Қарорлар ижроси юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказиш топшириғи берилди.
—
Состоялось совещание по вопросам организации новой системы исполнения актов Президента.
Указано на неудовлетворительное состояние исполнения указов и постановлений, которых за последние 4 года было принято около 2 тысяч.
В целях содействия практической реализации документов за центральными ведомствами закреплены заместители министра юстиции.
Поручено наладить целевое и тематическое изучение исполнения решений.
#Mirziyoyev #yigilish #ijro #adliya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади
—
Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Адлия_хабари
Эртага, 20 январь куни соат 10:00 да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
🔹Мавзу : “Президент ҳужжатларини назорат қилиш бўйича янги тизим жорий этиш масалалари”.
🎙Тадбирда Адлия вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.
ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.
Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Айни дамда АОКА анжуманлар залида Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда .

🎙Тадбирда Адлия вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирок этмоқда .

Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилмоқда