Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт ва муаммолар

Ҳудудий адлия органлари ҳодимларини билим ва кўникмаларини ошириш, келгусида маҳаллий норма ижодкорлиги соҳасида камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида, вазирлик томонидан “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт ва муаммолар” мавзусида жорий йилнинг 7 январь кунидан семинар-тренингларнинг илк қисми ташкил этилди. Бунда 500 дан ортиқ ҳуқуқшунослар иштирок этишди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Йил танлови -2020...

Адлия вазирлиги ''Энг намунали вазирлик '' номинациясида 1- ўрин ғолиби бўлди .

Эслатма, ушбу танловда ўтган йили ҳам 1- ўрин ғолиби бўлган эди 😊
#Инфографика #Адлия_ҳисобот

Адлия вазирлиги 2020 йилда қандай ишларни амалга оширди?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа.

-2021 йилда Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кутиляпти?

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🔥
@hududtv
#Йил_танлови_2020

Адлия вазирлиги эътироф ва юксак ишонч учун барчага ўз миннатдорлигини билдиради.
#Инфографика #Адлия_ҳисобот_2

Адлия вазирлиги 2020 йилда қандай ишларни амалга оширди?

Энг муҳим маълумотларни тақдим этишда давом этамиз...
#xizmatingdamiz_vatan #Adliya_fleshmob

Адлия вазирлиги 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш максадида #хизматингдамиз_ватан хештеги остида флешмоб эълон қилади.

Ҳарбийда тушган энг ёрқин, ватанпарварлик жўш уриб турган суратларингиз билан фаол иштирок этинг. Альбомни очинг ва шарафли дамларингизни биз билан хотирланг.

Сафимизга қўшилинг!!!
#xizmatingdamiz_vatan
#Муносабат #Адлия_хабари

Маҳалла ходимларига фақат "Ижтимоий иш" йўналишида ўқиш учун имтиёз берилди

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб маҳалла ходимлари учун сиртқи таълим бўйича кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилиши юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарори доирасида турли фикр-мунозаралар кузатилмоқда.

Хўш, аслида, қарор моҳиятан нимани назарда тутади?

Биринчидан, берилаётган мазкур имтиёз барча ОТМларга ўтмайди, қолаверса барча йўналишларга нисбатан ҳам татбиқ этилмайди.
Яъни, маҳалла ходимлари учун педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги ОТМларда фақат (эътибор беринг!) “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишида сиртқи ўқиш имконияти берилмоқда.

Иккинчидан, ушбу йўналишга имтиёзли равишда қабул қилинган маҳалла ходимларининг ўқишини бошқа йўналишга кўчиришига рухсат берилмайди.

Учинчидан, бу – маҳалла ходимлари (ҳатто тавсиянома олганлари ҳам) ўқишга тўғридан-тўғри қабул қилинади дегани эмас. Бошқача айтганда, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлиб туриб ҳам, кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтилмаса, маҳалла органлари ходимлари талабаликка тавсия этилмайди.

Тўртинчидан, бу бўйича мурожаат қилган ҳар бир маҳалла ходими тавсияномали бўлиб қолмайди.

Яъни, тавсиянома олишнинг белгиланган мезонлари бор. Бунинг учун маҳалла ходими:
● эгаллаб турган лавозимида сўнгги 1 йил давомида фаолият юритаётган бўлиши;
● маҳалла тизимида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши;
● фаолият юритаётган маҳалла органи рейтинг кўрсаткичи бўйича “намунали” деб топилган бўлиши керак.

Қолаверса, маҳалла ходими ижобий тавсифланганми, иш фаолияти ижобий баҳоланганми, унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилмаганми – шулар ҳам тавиянома беришда инобатга олинади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур қарордан кўзланган асосий мақсад маҳалла органларини етук ва малакали мутахассислар билан тўлдириш, маҳалла органлари ходимларига иш фаолиятини давом эттирган ҳолда таълимни иш билан бирга олиб бориш учун шароит яратиб бериш кўзланган. Асосий муддао шу.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил декабрда ўтказилган “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови ғолиблари тақдирланди.

Тақдим этилган материаллар Адлия вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар ғолиб деб топилди:

● 1-ўрин – mehrtilsimi.uz сайти (Авезов Саламат Юлдашевич);
● 2-ўрин – civil.uz сайти (Абдихакимов Исломбек Баҳодир ўғли);
● 3-ўрин – @yurist_maslahati телеграм канали (Шамсиддинов Мухриддин ва бошқалар).

Жумладан, mehrtilsimi.uz ижтимоий-ҳуқуқий сайти ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси ҳамда уларга давлат томонидан яратилган кенг имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб боради.

Адлия вазирлиги фуқароларни ижтимоий фаол бўлишга, ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириш орқали жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга чорлаб қолади.
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_хабари #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ўтказиладиган ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:
 қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;
 фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши;
 одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши;
 ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизликнинг таъминланганлиги;
 маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;
 коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги;
 ҳокимият институтларининг шаффофлиги.

Қарор билан Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини акс эттирувчи 32 та индикатор ҳам тасдиқланди.
Индекс “Huquq ustuvorligi” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланади.

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси 182 та мезонга асосланади:

 статистик маълумотларга асосланувчи 111 та мезон бўйича маълумотлар Олий суд, Бош прокуратура, Адлия, Ички ишлар вазирликлари каби 24 та ташкилот томонидан юритилади;
 социологик сўров натижаларига кўра шакллантирилувчи 71 та мезоннинг 49 таси бўйича сўровлар аҳоли ўртасида, 22 таси соҳа мутахассислари (судьялар, тадбиркорлар, журналистлар, адвокатлар, маҳаллий депутатлар, жамоат ташкилотлари) ўртасида ўтказилади.

Ахборот тизимига киритилган маълумотлар ҳар йили 1 майга қадар умумлаштирилиб, Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси тузилади.

Адлия вазирлиги томонидан индекс бўйича маълумотлар ҳар йили 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритиб борилади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

2020 йил учун Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш ишлари 2021 йил 1 июлга қадар якунланади ва натижалари эълон қилинади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Инфографика

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари_видео #фуқаро_қабул

Адлия вазирининг фуқаролар қабулидан лавҳа

Адлия вазири ҳар жума куни соат 15-00 дан бошлаб фуқаролари қабулини амалга ошириши белгиланган.

2021 йил 8 январь куни айнан шундай қабулларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди ва у қандай кечишини сизга ҳавола қилинмоқда.

Қарийб 5 соат давом этган қабулда 35 та фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли ҳолатларни баён қилишди.

Мурожаатларнинг мазмунини қуйидагилар ташкил қилди:

· нотариат соҳаси
· меҳнат муносабатлари
· нодавлат нотижорта ташкилотларини очиш
· ерга оид низолар
· олий таълим муассасаларига қабул
· фуқарога нисбатан давлат божи тўлаш мажбурияти юклатилганлиги ва бошқалар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими