Forwarded from Huquqiy axborot
#Лойиҳа_муҳокамада
📋 “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Муҳокамада қатнашиш:
👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/25772
Барчани лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Mutaxassis_sharhi
Очиқлик, шаффофлик деган сўзлар бугунги кунда кўп айтилаётган тушунчалардандир. Бу тушунчалар, энг аввало, ахборот билан боғлиқ. Шундай экан, мамлакатимизда бу соҳада жадал трансформация юз бераётганини қайд этиш керак.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Шу ўринда савол туғилади, давлат органи фаолиятининг очиқлиги нима учун керак? Бу давлат органига нима беради?
👉Батафсил
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
Очиқлик дастури ишлаган жойда ноқонуний ҳолатлар барҳам топади
Очиқлик, шаффофлик деган сўзлар бугунги кунда кўп айтилаётган тушунчалардандир. Бу тушунчалар, энг аввало, ахборот билан
#Адлия_хабари
Айни дамда Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда .
Унда Адлия вазирлиги томонидан 2020 йилда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборот эшитилмоқда.

“Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш: халқаро рейтинг ва индекслар” II Халқаро рейтинглар форуми
Жорий йилнинг 10 декабрь куни Адлия вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳамкорликда “Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш: халқаро рейтинг ва индекслар” II Халқаро рейтинглар форуми ташкил қилинди.
Форумни ташкил қилишдан мақсад устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикаси кўрсаткичларини янада яхшилаш бўйича халқаро ва маҳаллий экспертлар билан тажриба алмашиш ва тегишли тавсияларни олиш, шунингдек вазирлик ва идоралар масъул ходимларининг халқаро рейтинг ва индекслар бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш.
Форумнинг биринчи қисми пленар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва ижтимоий муносабатларни енгиллаштиришга йўналтирилиши, ҳуқуқий тартибга солишни соддалаштириш ҳамда қонуности ҳужжатларини қисқартириш йўлидан бориш, шунингдек бирор бир соҳани тартибга солишда кўпроқ чекловлар эмас, ривожланиш йўналишларини белгилаб бериши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, Р. Давлетов томонидан суд-ҳуқуқ соҳасидаги амалга оширилган сўнгги ижобий ислоҳотлар ҳамда яқин истиқболдаги режаларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, форум халқаро рейтингларда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни тавсифловчи секцияларга бўлиниб, унда давлат органларининг вакиллари ҳамда хорижий, маҳаллий ва мустақил экспертларнинг мавжуд ютуқ ва муаммоларга оид тақдимотлари муҳокама қилинди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

⚡️Тошкент вилоятидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи айрим нотариуслар лицензияси вақтинча тўхтатилди
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг
15-2-моддасига мувофиқ Тошкент вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 2 декабрдаги йиғилиши қарорларига асосан:
Бўка туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Исхакова Наргиза Баходировнанинг (лицензия ТS № 0064, 22.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 5 декабридан 1 ой муддатга тўхтатилди;
Янгийўл шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Бегимова Саодат Тоштемировнанинг (лицензия ТS № 0078, 23.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 5 декабридан 3 ой муддатга тўхтатилди.

#Адлия_хабари #Муносабат
Ўзбекистон иштирокидаги халқаро арбитраж ўзаро келишув билан тугатилди
Ўзбекистон ва даъвогарлар 2013 йилдан буён Инвестиция низоларини ҳал этиш халқаро марказида давом этаётган халқаро арбитражни тугатишга келишиб олди (Vladislav Kim and others v. Republic of Uzbekistan, ARB/13/6-сон иши) – “ICSID Арбитражи”.
2013 йилда Қозоғистоннинг ўн икки фуқароси давлат органларининг “Бекободцемент” АЖ ва “Қувасойцемент” АЖга нисбатан қилган ҳаракатлари муносабати билан ICSIDга арбитраж даъвосини киритган, даъвогарлар
ўша пайтда мазкур жамиятларнинг аксарият улушини эгалари бўлган.
Даъвогарлар давлат органларининг ҳаракатлари 1997 йил 2 июндаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги “Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Битимни бузганлигини таъкидлаган (“Инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисида Битим”). Ўзбекистон томони даъвогарларнинг барча айбловларини рад этиб, Инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битимнинг бузилиши ҳолатлари мавжуд эмаслигини таъкидлади, шу билан бирга, низони тинч йўл билан ҳал қилишга тарафдорлигини билдирди.
Олиб борилган музокаралар натижасида томонлар ўзаро манфаатли шартлар асосида ICSID арбитражини тугатиш бўйича келишувга эришдилар. Ушбу келишув доирасида Ўзбекистон томони “Бекободцемент” АЖнинг
51 фоиз акцияларини мазкур жамиятнинг акциядорига қайтарди.
Ўзбекистон томони мамлакатда кенг қўламли иқтисодий ислоҳотлар дастури амалга оширилаётганлигини ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар соҳасида фаол сиёсат олиб бораётганлигини қайд этади.
2020 йилнинг октябрига келиб томонлар келишув битимида назарда тутилган барча шартларни бажардилар.
Шундан сўнг, 2020 йилнинг
9 декабрида ICSID Трибунали арбитраж муҳокамасини қайта мурожаат қилиш ҳуқуқисиз тугатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда Каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш бўйича маълумот тақдим этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
🏥"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, каннабис ўсимлигини фақат саноат мақсадларида етиштиришга рухсат берилган;
🌱Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божига мувофиқ таркибида 0,2% гиёҳвандлик моддаси мавжуд каннабис ўсимлигини:
💰гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида (тола ва уруғ) етиштириш БҲМнинг 3000 баравари;
💰шунингдек, олиб кириш, қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш учун БҲМнинг 200 баравари миқдорлари белгиланган.
⚠️каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлашдан олинадиган махсулотлар таркибида тетраканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоиздан ошганда, ушбу ўсимлик, шунингдек уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар белгиланган тартибда олиб қўйилиши ҳамда йўқ қилиниши ўрнатилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
✅Мазкур Ҳукумат қарори билан каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тартибини ўз ичига олган низом тасдиқланди.
🔰Ушбу Низомга кўра каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини ЛИЦЕНЗИЯЛАШ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
🌀Каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия 5 йил муддатга берилади.
🚨Лицензия олган юридик шахс каннабис ўсимлигини етиштириш ёки сақлаш объектлари (жойлари)ни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда тегишли ҳимоя қилинишини (қўриқланишини) ташкил этиши лозим.
🚍Шунингдек, каннабис ўсимлигини ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятда автотранспорт воситаларини тегишлича кузатувини таъминлаши лозим.
⛰Каннабис ўсимлигини саноат мақсадларида етиштириш учун қишлоқ хўжалигида ФОЙДАЛАНИШДАН ЧИҚАРИЛГАН ЕРЛАР ажратиб берилади.
💼Низомга мувофиқ каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш фаолияти фақат ЮРИДИК ШАХСЛАР томонидан амалга оширилади.
@Rasmiy_xabarlar_Official

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Каннабис ўсимлигини етиштириш ва ундан фойдаланиш учун лицензия олиш тартиби қандай?
❓Лицензия кимларга ва қанча муддатга берилади?
〰️〰️〰️〰️〰️
🎙АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева саволларга батафсил жавоб берди.
@Rasmiy_xabarlar_Official
❓Лицензия кимларга ва қанча муддатга берилади?
〰️〰️〰️〰️〰️
🎙АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева саволларга батафсил жавоб берди.
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Адлия_хабари
Адлия вазири янги ташкил этилган Тупроққалъа адлия бўлими ва туман ДХМ фаолияти билан танишди.
Адлия вазири Р.Давлетов жорий йил 12 декабрь куни хизмат сафари билан Хоразм вилоятида бўлиб, Тупроққалъа туман адлия бўлими ва туман Давлат хизматлари маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Маълумот учун: мазкур адлия бўлими ва давлат хизматлари маркази Тупроққалъа тумани ташкил қилинганлиги муносабати билан жорий йилнинг апрель ойида ўз иш фаолиятини бошлаган.
Тупроққалъа туман ДХМ томонидан жорий йилнинг шу вақтига қадар аҳолига жами 6022 та давлат хизматлари кўрсатилган.
Туман аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган Тупроққалъа массивида ДХМ филиали ҳам ташкил қилиниб, техник воситалар ҳамда жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.
Туман адлия бўлими ҳам ўз фаолиятини белгиланган вазифа ва функциялар доирасида амалга ошириб келмоқда. Жумладан, туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг шу вақтига қадар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган 163 та мурожаат кўриб чиқилиб, 119 таси қаноатлантирилган, шунингдек, киритилган тақдимномалар асосида фуқаролар фойдасига 512 874.1 минг сўм ойлик иш ҳақлари, тадбиркорлик субъектлари манфаатини кўзлаб киритилган 20 та даъво аризалар бўйича
40 795.0 минг сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланган.
Шунингдек, адлия вазири хизмат сафари давомида жорий йил 19 март куни Ҳукумат қарори билан ташкил этилгин Хоразм вилояти Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатига ҳам ташриф буюриб, мактаб-интернати фаолияти, дарс машғулотлари ҳамда мактаб ўқувчилари таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Forwarded from davletovuz
❗️Республика махсус комиссиясининг қарори билан вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди.
Вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди.

❗️Республика махсус комиссиясининг қарори билан юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди.
Фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.

#Адлия_хабари #ОАВ_учун_махсус #Сўраган_эдингиз
Мажбурий равишда ходимларни обуна қилдириш ёки уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинми❓
Сўнгги вақтларда ижтимоий тамоқларда ходимларнинг турли босма оммавий ахборот воситаларига (газета ва журналларга) мажбурий обуна бўлишга ундаш, иш ҳақларидан мажбурий ушлаб қолиш каби ҳолатлари кузатилмоқда.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ ходимларни уларнинг ёзма розилигисиз, жумладан шундай розилик беришга мажбур қилинган ҳолда иш ҳақидан обуна, коммунал тўловлар ва бошқалар учун ушлаб қолиш қонунга зид ҳисобланади.
Қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: Меҳнат кодексига асосан солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши.
Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз Адлия вазирлигининг ишонч телефонига (1008) ёки туман (шаҳар) адлия бўлимларига мурожаат қилинг.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❓Мамлакатдан кўчиб кетган пенсионерларга пенсия қай тарибда тўланади?
📆Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган мамлакат ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.
⛔️Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш унинг аризаси ва «Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилиши мумкин.
💰Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.
🧮Пенсия тўланадиган олти ойлик давр Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетишдан аввалги олти ой учун пенсия тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади, бунда ариза берилган ойда ҳисобланган (тўланган) пенсия пули ҳисобга олинади.
Батафсил

#Эълон
❗️ Талабалар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади
Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланиб, 2021 йил 11 январь ўқишнинг биринчи куни ҳисобланади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️ Талабалар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади
Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланиб, 2021 йил 11 январь ўқишнинг биринчи куни ҳисобланади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
МТМ ходимларига БИР МИЛЛИАРД ИККИ ЮЗ ЭЛЛИК БИР МИЛЛИОН қўшимча ҳақлар тўлаб берилди.
Тошкент вилояти адлия бошқармасининг аралашуви билан Чирчиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлимига қарашли давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ходимларига қўшимча тўловлар тўланиши таъминланди.
Адлия бошқармаси томонида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарорининг 3-банди ижроси таҳлил қилинганида, Чирчиқ шаҳридаги 8, 11, 20, 27, 30-сон ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи ишчи ходимларга қўшимча ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги маълум бўлган.
Адлия бошқармаси Чирчиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлимига 13-3/613-сонли хат киритган, натижада Мактабгача таълим бўлими томонидан 5 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи жами 214 нафар ходимларга 1.251.865.612 сўм қўшимча ҳақлари тўланганлиги маълум қилинган.
Савол ва мурожаатлар учун 👉👉👉@toshviladliya_bot
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya

“Аҳолини уй-жой билан таъминлаш: ипотека кредити билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар” мавзусидаги онлайн давра суҳбатига таклиф қиламиз!
🏢Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти “Аҳолини уй-жой билан таъминлаш: ипотека кредити билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар” мавзусидаги онлайн давра суҳбатига таклиф этади.
✅Онлайн вебинар уй-жой сотиб олиш учун тижорат банкларидан ипотека кредитлари олиш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар таҳлилига бағишланган бўлиб, тадбирда банк, молия ва ҳуқуқ соҳаси мутахассислари иштирок этадилар.
🗓Сана:18 декабрь 2020 йил
⏰Вақт: 15:00
📹Манзил: Zoom платформаси
Давра суҳбатида қатнашиш учун ҳавола 👇👇👇
https://us02web.zoom.us/j/87878185158?pwd=eGYxUmlvRW5jZERuei9pUDJMZmlqUT09
Тадбир онлайн транслациясини қуйидаги ҳаволада кўришингиз мумкин👇👇👇
https://www.facebook.com/groups/adliya
Давра суҳбати дастури билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇👇👇
https://hsti.uz/?p=26374