Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун “Нажот” мобил иловаси ишга туширилди
Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати ҳабар бермоқда.
Ҳар йили 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган ҳар бешинчи аёл ва қиз зўравонлик ҳақида хабар беради. Янги маълумотлар пандемия бошланганидан кейин аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик таҳдиди кучайганлигини кўрсатмоқда. Карантин чекловлари туфайли кўплаб зўравонлик қурбонлари ўз вақтида етарли даражада ёрдам олмаган бўлиши мумкин. Ўзбекистонда 2020 йил январь-сентябрь ойларида зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига 14 849 та мурожаат келиб тушди.
БМТнинг “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” кампанияси муносабати билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури томонидан Швеция ҳукумати кўмаги билан амалга оширилаётган “Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” қўшма лойиҳа доирасида асосий мақсади зўравонлик қурбонларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ўз вақтида ёрдам беришдан иборат бўлган “Нажот” мобил иловаси ишлаб чиқилди.
Илованинг бош саҳифасида фавқулодда вазият учун мўлжалланган “Ёрдам тугмаси” мавжуд. Агар фойдаланувчи оиладаги зўравонлик қурбонига айланган бўлса, ушбу тугмани босиб, 3 сониядан кўпроқ ушлаб туриш керак. “Нажот” иловаси қурбоннинг оиласига ёрдам сўраб хабар жўнатади ва унинг манзилига ҳавола юборади.
“Ёрдам” тугмачасини ишлатиш учун “Ёрдам учун контактлар” бўлимига фойдаланувчи яқинларининг контактларини ва ёрдам ҳақидаги хабарни қўшиши керак. Иловада ёрдам учун хабарга жавоб бера оладиган 5 тагача яқин кишиларнинг контактларини қўшиш мумкин. Ушбу одамларни илова тўғрисида олдиндан огоҳлантириш тавсия этилади.
Шунингдек, фойдаланувчи, агар керак бўлса, “Энг яқин ёрдам марказига хабар бериш” параметрини танлаши мумкин. Шунда фойдаланувчи учун хавф тўғрисида хабар энг яқин реабилитация марказига юборилади.
Қолаверса, иловада “Ёрдам марказлари” бўлими мавжуд бўлиб, у ерда оилавий муаммолар, оиладаги зўравонлик ва фавқулодда вазиятларда ёрдам учун мурожаат қилиш мумкин бўлган жойлар ҳақида маълумот олиш мумкин. Ушбу марказларда, агар керак бўлса, психолог, шифокор ёки ҳуқуқшунос маслаҳатларини олиш ва ҳимояланган турар жой сўраш мумкин.
Иловада ҳар бир ҳудуддаги зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш марказлари рўйхати келтирилган. Керакли ҳудудни танлаб, ушбу марказларнинг манзили ва контактлари тўғрисида маълумот олиш мумкин. Шунингдек, навигация учун ёрдам сифатида марказларнинг манзили харитада келтирилган.
Ушбу мобил илова ўзбек ва рус тилларида мавжуд. Яқин орада “Нажот” мобил иловасини PlayStore-да юклаб олиш мумкин.
@Rasmiy_xabarlar_Official

senat.uz
Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун “Нажот” мобил иловаси ишга туширилди
Ҳар йили 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган ҳар бешинчи аёл ва қиз зўравонлик ҳақида хабар беради. Янги маълумотлар пандемия бошланганидан кейин аёллар ва қизларга
Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_xabari
Ўзбeкистон Рeспубликаси Адлия вазирлиги, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳамда Буюк Британиянинг Ҳукуматлараро ҳамкорлик хизмати ўртасида англашув мeморандуми имзолаш маросими бўлиб ўтди
👉Батафсил
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Давлат бошқаруви соҳасига хусусий сектор жалб қилинади
“Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4913-сон, 07.12.2020 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан “Давлат функциялари – бизнес учун имконият” лойиҳаси амалга оширилади.
➡️ Лойиҳага асосан, давлат бошқаруви соҳасига хусусий секторни жалб қилишнинг дастлабки йўналишлари белгиланди.
🗓 Шунга кўра, 2020 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жорий этилган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти 2022 йил 31 декабргача амал қилади.
🔰 Мазкур тажриба-синов доирасида:
👉 2021 йил 1 апрелдан Кадастр агентлиги томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига, шу жумладан кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади;
👉 кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнлари махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан мониторинги олиб борилади;
👉 кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади;
👉 кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича хизматлар учун нархлар тадбиркорлар томонидан мустақил равишда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Тадбиркорлар йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган воситалар ўрнатилишини ташкил этиши мумкин
📷 Қарорга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.
🖥 Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорларга бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.
➡️ Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.
📹 Шунга кўра, 2021-2022 йилларда республика бўйича жами 3 356 та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763 та стационар радарлар ўрнатилади.
🧾 2021 йил 1 апрелдан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлар барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
🔰 Бунда:
🖥 ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади;
🌐 имтиҳонлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади;
☑️ имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдори тадбиркорлар томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади;
📰 назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар берилади;
📌 махсус ҳимояланган сертификатларнинг барча зарур реквизитлари тадбиркор томонидан давлат хизматлари марказлари ва ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.

Айни дамда Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева раҳбарлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда .
Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари ҳамда бошқа соҳа мутахассислари иштирок этмоқда .
Йиғилиш давомида оилавий ажримларни олдини олиш, фарзандларнинг таълим-тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинади.

#Адлия_онлайн
Жамиятда оила институтини мустаҳкамлаш: муаммолар, таклифлар...
Хабар берганимиздек ,айни дамда Адлия вазирлигида Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева раҳбарлигида оила қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.
Шу билан бирга, соҳа мутаҳассислари томонидан оилага тайёрлов курсларини бепул асосда жорий этиш, никоҳланувчи шахсларни бепул асосда репродуктив саломатлиги юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, алимент тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ масалаларни тарафлар ажрашиш ҳақида судга мурожаат қилган пайтда ҳал қилиш, алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан янги самарали таъсир чораларини қўллаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.