Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.15K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Диққат

@UReportUzbBot да "Адлия органлари ҳақида нима биласиз?" деган сўров ўтказилмоқда.

Сўров мақсади: Ёшлар адлия органлари тўғрисида нималарни билишини ва уларнинг муносабатини ўрганиш.

Жами 6 та савол.
❗️Юридик техникумларга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига

⚠️ Аввал хабар берганимиздек, тест синовлари ҳар бир юридик техникумда жорий йилнинг 5-6 октябрь кунлари 2 сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 14.00 дан 17.00 га қадар) ўтказилади.

🌐 Тест синовларига кириш учун рухсатномаларни texnikum.dtm.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Азиз абитуриентлар!

🔹 Тест синовларига белгиланган вақтдан бир соат олдин етиб келишингиз;
🔹 Назорат пости орқали абитуриент рухсатномаси ва шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан ҳудудга киришингиз лозим.

🔰 Аввал хабар берганимиздек, тест синовлари:
🔹 тарих;
🔹 хорижий тил фанларидан бўлиб ўтади.

🔰 Тест синовлари ўтказилиш жараёнида:
👉 тест варақасини буклаш, белгиланмаган жойларга ёзиш тақиқланади;.
👉 тест топшириш ҳудудига китоб, луғат, жадвал, уяли телефон, компьютер, телекомуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кириш мумкин эмас;
👉 тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, ёрдам бериш ҳамда бир-бири билан гаплашиш, тест материалларини ҳудуддан ташқарига олиб чиқиш, тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганда тест материалларини топширишдан бош тортиш сизни тест синовларидан четлатишга асос бўлади.

‼️ Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриент тест синовига қўйилмайди!

Ҳурматли абитуриентлар!

📲 Сизда тест синовларини ташкил қилиш билан боғлиқ қўшимча саволлар мавжуд бўлса юридик техникумларнинг қабул комиссияси Call марказлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин.

📍Тест синовлари ўтказиладиган жой манзиллари билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин: https://bit.ly/2GjyZXA

Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!л
❗️Юридик техникумларга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига

⚠️ Аввал хабар берганимиздек, тест синовлари жорий йилнинг 5-6 октябрь кунлари 2 сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 14.00 дан 17.00 га қадар) ўтказилади.

Имтиҳон бўлиб ўтадиган жойлар ҳақида маълумот👆🏻
🎙Бугун, 3 октябрь куни бўлиб ўтадиган тадбирлар:

📣 Пандемия даврида аҳолидан тушган саволларга жавоблар

🕙 14:00 Адлия вазирлиги

Спикер: Севара Ўринбоева – матбуот котиби

🕙 14:30 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Марям Абдукаримова – бошқарма бошлиғи ўринбосари

📲Тадбирлар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Men 3 hafta davomida paxta yig'im-terimida ishlab pul topdim. Menga mahalla fuqarolar yig'ini tomonidan kam ta'minlangan oilalarga to'lanadigan ijtimoiy nafaqa va moddiy yordam pullari to'xtatilishini aytishdi. Bu qanchalik to'g'ri?”

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Nogironlarni ish bilan ta'minlash bo'yicha Davlat tomonidan qandaydir imtiyoz beriladimi?”

Savolga Adliya vazirligi axborot xizmati rahbari Sevara O'rinboyeva javob beradi
.

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tuman hokimi o'zi chiqargan Qarorni o'zi bekor qilishi mumkinmi?


Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
Huquqiy axborotтелеграм канали 3 ёшда

Бугун холис ва ҳаққоний ахборотга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳуқуқий ахборот тарқатишнинг инновацион ва тезкор усули сифатида ишга туширилган канал бугунги кунга келиб юз минглаб инсонлар учун ишончли ахборот манбаига айланди ва ўз обуначиларига энг сара ва асосланган маълумотларни етказиб келмоқда.

Канал обуначилари сони 235 мингдан ошаётган ушбу кунда Сизларга бизни танлаганингиз учун миннатдорлик билдирамиз.

Ишончингиз биз учун қадрли!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилмоқда
#Эслатма ❗️Юридик техникумларга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига

⚠️ Аввал хабар берганимиздек, тест синовлари жорий йилнинг 5-6 октябрь кунлари 2 сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 14.00 дан 17.00 га қадар) ўтказилади.

Имтиҳон бўлиб ўтадиган жойлар ҳақида маълумот👆🏻
Forwarded from Huquqiy tadqiqot
"Давлат тилини ривожлантиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари" мавзусидаги давра суҳбати

🇺🇿Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам эди. Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

🌐Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти 21 октябрь - «Ўзбек тили байрами куни» га бағишлаб "Давлат тилини ривожлантиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари" мавзусидаги давра суҳбатига таклиф этади.

🗓 Сана: 7 октябр 2020 йил
Вақт: 14:00
📌 Манзил: Zoom платформаси

🔰Давра суҳбатида қатнашиш учун ҳавола👇👇👇
https://us02web.zoom.us/j/84427935941?pwd=MUFNa20yNHU1SE04bEtXU2JFeGVLdz09
Идентификатор: 844 2793 5941
Парол: 512617

🏛@huquqiytadqiqot
⚡️⚡️Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул эълон қилади!!!

👉Қабул квотаси 100 (75 ўзбек, 25 рус) нафар;
👉Тўлов-контракт миқдори 10 000 000 сўм.

☝️Курсларга ўқиш учун Юридик мутахассисликка қайта тайёрлашга рухсат этиладиган шахсларнинг олий таълим йўналишлари рўйхатида назарда тутилган 79 та олий таълим йўналишларини тамомлаган шахслар хужжат топширишлари мумкин.

📲Ҳужжатларни топшириш 2020 йилнинг 2 октябридан 31 октябрга қадар (шу куни ҳам) centertsul.uz ёки qabul.сеntertsul.uz сайтлари орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.

📑📑Талабгор электрон аризага қуйидаги ҳужжатларини электрон равишда илова қилиши керак:
📌 паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
📌 олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти асосида битирганлар учун) ва дипломнинг иловаси;
📌 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат.

🧑‍🏫👨‍🏫Курсларга кириш имтиҳонлари юридик касбни танлашнинг асослантирилиши, ҳуқуқ соҳасидаги таянч билимлар ва таҳлилий фикрлашни аниқлаш нуқтаи назаридан суҳбат асосида 2020 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади.

📚📚Курсларда бевосита ўқув жараёни 2021 йилнинг январь ойидан бошланиб, 6 ой давом этади.

Курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

☝️☝️қўшимча маълумотлар учун:
🌎 www.centertsul.uz
☎️+998712332214
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Ички ишлар органлари томонидан аниқланган совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган предметларнинг 58 фоизи кўчада, 22 фоизи бозорларда, 24 фоизи таълим муассасаларида топилган. Бунинг оқибатида фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал сабабли бир-бирига турли даражадаги тан жароҳатлари етказилмоқда.

Бу жамоат хавфсизлигига таҳдид солаётган, барчада ташвиш уйғотаётган салбий ҳолдир. Бунга чек қўйиш мақсадида «Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилди. Шу асосда Жиноят кодексининг 104 ва 105-моддаларининг иккинчи қисмидаги бандлар ўзгартирилмоқда.

Жиноят кодекси 104-моддаси бўйича 2017, 2018 ва 2019 йилларда жами 3 минг 790 жиноят содир этилган бўлиб, шундан 906 тасида ёки 24 фоизида пичоқдан фойдаланилган ҳолда жароҳат етказилган.

Бу эса қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа воситаларни ишлатиб қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида жавобгарликни оғирлаштирувчи нормаларни киритиш заруратини келтириб чиқармоқда. Юқоридаги моддаларга киритилаётган ўзгартишлар ҳам шу мақсадга қаратилган.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилиб, кодексга янги 185-2 ва 185-3-моддалари қўшилмоқда.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Эълон

ТДЮУда “Business Networking” лойиҳаси йўлга қўйилди

У талаба-ёшларнинг тадбиркорлик бошлаш ва унинг ҳуқуқий асослари борасидаги билимини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз бизнесини бошлашига кўмаклашишга қаратилган.

🔰Хусусий ҳуқуқ факультети томонидан ўтказилаётган мазкур лойиҳа давомида ёшлар учун таниқли ишбилармонлар, миллий ва халқаро корпорацияларнинг экспертлари ва топ менежерлар билан учрашувлар ташкил этиш кўзда тутилган.

♻️Лойиҳанинг илк меҳмони “My Taxi”, “Express 24”, “Newmax” қаби қатор компаниялар асосчиси Акмал Файзиевдир.

🌐Учрашув 7 октябрь куни соат 16:00 да ZOOM платформси орқали ўтказилади.

➡️Барчангизни ушбу қизиқарли ва фойдали мулоқотга таклиф этамиз!
#Биласизми

Қачон йўқолган ашёни топиб олган шахс ашёга эгалик ҳуқуқини олиши мумкин?

Фуқаролик кодексининг 193-моддасига кўра агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан олти ой мобайнида аниқланмаса ҳамда ашёни топган шахсга ёхуд ички ишлар органига, тегишли давлат органига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ушбу ашёга бўлган ўз ҳуқуқи тўғрисида арз қилмаса, ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

❗️Башарти, ашёни топиб олган шахс топилган ашёни мулк қилиб олишдан бош тортса, ашё давлат мулкига ўтади.
Сиёсий бошпана бериш тартиби ишлаб чиқилади

"Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида" янги қонун қабул қилинмоқда.

Бундай қонун лойиҳаси бугун Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини, Ўзбекистонда бўлиш, сиёсий бошпана бериш тартибини, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, Ўзбекистонга кириш-чиқиш ва транзит ўтиши, давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқа ҳолатларни акс эттириш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Шахснинг Ўзбекистон Республикасида берилган сиёсий бошпанаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан амалга оширилади.

Сиёсий бошпана ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётган ёки таъқиб қилишнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиддан, шунингдек, халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа ҳолатларидан бошпана ва ҳимоя излаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига берилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда "Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида" ги Халқаро пакт, БМТнинг "Қочқинлар мақоми тўғрисида"ги Конвенцияси," Дипломатик алоқалар тўғрисида"ги Вена конвенцияси қоидалари ҳисобга олинган.

Қонун лойиҳаси Қонунчлик палатасида учта ўқишда кўрилиб, қабул қилинган тақдирда Сенатга юборилади.
ЭЪЛОН!

2020 йил 6 октябрь куни 15:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу : “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун.

Тадбирда Адлия вазирлиги мутасадди ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#Адлия_лойиҳа

Ҳокимликлар томонидан қарорлар қабул қилиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳа билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.
Лойиҳа билан танишиш учун ҳавола:

https://regulation.gov.uz/uz/document/22859