Sevara Urinbayeva
2.17K subscribers
9.97K photos
1.21K videos
23 files
4.52K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Беруний Алимов: “Оламшумул сенсациялар" жамиятда "ахборот очлиги"ни келтириб чиқаради”

Барча учун мураккаб бир вазият – падемия даврида оммавий ахборот воситалари вакиллари ахборотнинг қадр-қиймати ҳақида қандай фикрда? Замонавий ахборот майдонида фейкларнинг ўрни қандай?

Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш марказида ҳозирги кунда долзарб ҳисобланган мазкур масала юзасидан хорижий ва маҳаллий эксперт, журналистлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

"Фейк янгиликлар узоқ вақтдан бери давом этаётган стереотипларни янада жонлантириб, жамоатчиликда нотўғри фикрни шаклланишига таъсир қилмоқда. Фейк ёки ёлғон хабарлар, афсуски, замонавий ҳаётнинг бир қисмига айланиб улгурди. Уларнинг тан олинишига эса жамиятда бу каби хабарлар,  дунёвий фитналар, турли сенсацияларга талаб борлиги билан ҳам характерлидир. Замонавий оммавий ахборот воситаларидан нафратланмайдиган жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш ҳақида кўп гапириш мумкин. Бир нарса аниқ: оламшумул "сенсациялар" аудиторияда "ахборот очлигини" келтириб чиқаради. Мен бу каби аудиториянинг "совуқ бош" функциясини ёқишларини ва уни дезинформация билан ифлослантирмасликни истардим. Танқидий фикрлаш ва скептицизм билан тўйинган соғлом ОАВ ададидаги маълумот билан тўйинишини хоҳлардим”, дейди Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази медиа тренери, журналист Беруний Алимов.

Давра суҳбатида қатнашган хорижий медиа-эксперт Питер де Туа онгли равишда ёлғон маълумот тарқатишни демократия учун таҳдид деб, баҳоламоқда.

“Қачонки инсонлар оммавий ахборот воситаларида онгли равишда ёлғон ахборотларни тарқатса, улар демократик жараёнларга путур етказаётган бўладилар. Сохта янгиликлар атайин тарқатилганда шундай бир вазият юзага келадики, эндиликда одамлар кимга ёки нимага ишониш ёки ишонмасликни билмай қолишади. Бу шунга олиб келиши мумкинки, журналистлар муҳим ҳақиқатларни очиб берадиган чуқур изланишларни олиб борсалар ҳам, аудитория алалоқибат кимга ишонишини билмай қолади.

Бу оммавий ахборот воситаларининг назоратчи сифатидаги ролига таъсир кўрсатади ва ўз навбатида, демократик давлатларда жамоатчиликнинг ахборий хабардорлигини таъминлашда жиддий оқибатларга олиб келади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари борасида ҳам шуни айтиш мумкин. Шу билан бирга, агар аудитория ҳақиқий ва сохта аккаунтларни ажрата олмаса, жамоатчилик назорати салоҳияти заифлашади”, дейди медиа-эксперт Питер де Туа.

ЎзА
Ҳурматли фуқаролар!!!

Ҳозир Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) “Бюрократияни қисқартириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилмоқда.

Саволларга Адлия вазирлиги Давлат бошқарувини тизимининг самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси ходимлари жавоб беради.
Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1.Бюрократик тўсиқлар нима ва уни салбий оқибатлари.
2. Бугунги кунда бюрократик тўсиқларни қисқартиши борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар.

Ютубда кузатиш учун :

https://www.youtube.com/embed/EtiG1UACbGU
🎙Бугун, 26 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Қонунчиликка киритилаётган муҳим янгиликлар бўйича

🕙 12:00 Адлия вазирлиги

Спикер: Нодир Кенжаев – бўлим бошлиғи

📣 Ички ишлар вазирлиги фаолияти билан боғлиқ қонунчиликка киритилаётган ўзгариш ва янгиликлар ҳақида

🕙 14:00 ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Спикер: Музифа Султонова — матбуот котиби

📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 26 сентября, в АИМК:

📣 О важных нововведениях, вносимых в законодательство

🕙 12:00Министерство юстиции

Спикер: Нодир Кенжаев – начальник отдела

📣 Об изменениях и нововведениях, вносимых в законодательство, связанное с деятельностью Министерства внутренних дел Республики Узбекистан

🕙 14:00 Главное управление безопасности дорожного движения МВД

Спикер: Музифа Султонова- пресс-секретарь

📲 Мероприятия будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Qonunchilikka kiritilayotgan muhim yangiliklar. Adliya vazirligi bo'lim boshlig'i Nodir Kenjayev ishtirokida brifing boshlandi

https://youtu.be/0qe0moFd9YE

https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/329849401455362/
#Адлия_хабари

ЭЪЛОН!

2020 йил 29 сентябрь куни 15:00да Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу : “Қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак?”

Тадбирда Адлия вазирлиги мутасадди ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
#Адлия_хабари

Айни дамда Андижон вилояти Марҳамат туманида янги ташкил этилаётган Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказига ишга қабул бўйича танлов ўтказилмоқда.

Жараённи тўғридан-тўғри ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.👇👇👇
https://www.youtube.com/embed/uVNCxQ_8uOY
#Диққат

‼️Танлов бошланди

Хабарингиз бор жорий йил 17 сентябрь куни Ҳукумат қарори асосида Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида эксперимент тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилган эди.

Мазкур юридик хизмат марказларини етарли билим ва кўникмага, малака ва тажрибага ега бўлган мутахассислар билан тўлдириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда бугун Наманган вилоят адлия бошқармасида Марказга ҳодимларни қабул қилиш бўйича танлов ўтказилмоқда. Танловнинг биринчи босқичига старт берилиб, айни вақтда 25 нафар талабгор тест синовларини топширмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз: танлов жараёни Адлия вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган Комиссияси бошчилигида, жамоатчилик вакиллари иштирокида, очиқ ва шаффоф тарзда бўлиб, вазирликнинг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва “You Tube” (https://www.youtube.com/watch?v=9-RlAQXQwM4&feature=youtu.be) тармоғи орқали ёритиб борилмоқда.
Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги ходимлари иштирокида матбуот анжумани давом этмоқда.

Мавзу: “Қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш керак?”
_________

В Национальном пресс-центре продолжается пресс-конференция с участием сотрудников Министерства юстиции.

Тема — «Что оставить в законодательстве, а от чего отказаться?»

📹https://www.youtube.com/watch?v=ZOiGKg4saEI

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_xabari

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи самарқандлик нотариуснинг лицензияси 1 ойга тўхтатилди

“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 15-2-моддасига мувофиқ Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 28 сентябрда бўлиб ўтган 2-сон мажлиси баёнининг қарорига асосан Пастдарғом туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Сувонов Фахриддин Низомиддиновичнинг (лицензия № SA 0040, 23.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 29 сентябридан 1 ой муддатга тўхтатилди.
_____________

#Сообщение_юстиции

Лицензия самаркандского нотариуса, занимающегося частной практикой, приостановлена на 1 месяц

В соответствии со статьей 15-2 Закона Республики Узбекистан «О нотариате» и на основе протокола заседания квалификационной комиссии при управлении юстиции Самаркандской области № 2 от 28 сентября 2020 года с 29 сентября 2020 года на 1 месяц приостановлена лицензия нотариуса Фахриддина Низомиддиновича Сувонова (лицензия № SA 0040, 23.04.2020 г.), занимающегося частной практикой в Пастдаргамском районе.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from UzReport.news
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Otabek Hojiniyazov: Yaqinda qabul qilingan Prezident Farmoni tadbirkorlik faoliyatiga nisbatan tartibga solish yukini kamayishiga olib keladi

UzReport
rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
❗️Юридик техникумларга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига

📣 Сиз учун муҳим янгилик!

🗓 Адлия вазирлиги юридик техникумларига 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари жорий йилнинг 5 ва 6 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 15.00 дан 18.00 га қадар) ташкил этилади.

🌐 Тест синовларига кириш учун рухсатномалар texnikum.dtm.uz сайтидан 2 октябрь куни соат 08.00 дан бошлаб олишингиз мумкин.

🔰 Аввал хабар берганимиздек, тест синовлари:
🔹 тарих;
🔹 хорижий тил фанларидан бўлиб ўтади.

Ҳурматли абитуриентлар!

📲 Сизда қабул жараёни ҳақида қўшимча савол мавжуд бўлса юридик техникумларнинг қабул комиссияси Call марказлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин.

➡️ Тест синовлари ўтказиладиган жойлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!
#Адлия_ҳудуд_танлов_Наманган

🔷📢Диққат: танловнинг якуний босқичи натижасини эълон қиламиз!

❗️Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида экперимент тариқасида ташкил этилган Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказидаги вакант лавозимларга ўтказилган танлов якунига етди.

Танловда қатнашиш учун жами 36 нафар номзоддан аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 22 нафари иккинчи босқичда (тест) иштирок этди. Тест натижалари бўйича ижобий балл тўплаган 18 нафар номзод учинчи босқичда (суҳбат) иштирок этди.

Танлов натижаларига кўра Комиссия хулосаси асосида қуйидаги номзодлар марказ ходимлигига тавсия қилинди:
1. Хасанов Фарход Исроилович - Марказ бошлиғи
2. Неъматжонов Искандар Нўъмонжон ўғли- етакчи юристконсульт
3. Абдуллаев Дилшодбек Бекпулатович- етакчи юристконсульт
4. Мамадалиев Акбаржон Ахмадали ўғли- етакчи юристконсульт
5. Тошматов Элёр Йўлдошалиевич- етакчи юристконсульт лавозимларига.
#Эслатма

Автомобилни суғуртасиз бошқарганлик учун уни жарима майдонига олиб кетиш тартиби бекор қилинди.

Хабарингиз бор жорий йил 28 сентябрда “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

Фуқаролар учун содда қилиб айтадиган бўлсак, эндиликда ҳайдовчилар ўз ёнида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаса, уларга жарима солинади, холос. Машина жарима майдонига олиб кетилмайди.
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтилади

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Низомга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (Марказ) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

Давлат тили бўйича имтиҳон талабгорнинг доимий яшаш ёки вақтинча турар жойи бўйича Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилади.

Бунинг учун талабгор синов имтиҳонида қатнашиш учун ариза билан Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига шахсан ўзи ёхуд электрон шаклда мурожаат этади.

Шунга кўра, синов имтиҳони ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг 1 ой муддатда тест, ёзма ёки оғзаки шаклларда ўтказилади.

Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизи (50 балл)дан кам балл олган талабгорлар синов имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади ҳамда синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида 1 ойдан кейин қайта қатнашиш учун ариза билан мурожаат қилади (қайта тўловни амалга оширган ҳолда).

Синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати берилади ва у муддатсиз амал қилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official