Sevara Urinbayeva
2.49K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

📌САВОЛ: Имтиҳон натижалари бўйича ўқишга кира олмасам қандай имкониятлар яратилган

ЖАВОБ: Академик лицейга кириш учун 208 та ўрин ажратилган, шундан 104 таси давлат гранти ва 104 таси тўлов-контракт асосида. Бундан ташқари, мазкур ўқув йилидан бошлаб ўқишга кириш учун бегиланган ўринлардан ташқари қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида киришга имконият яратилди.
Шунинг учун, тест синовлари натижаси бўйича ўқишга кира олмаган абитуриентлар тест синовлари натижалари эълон қилинганидан кейин қўшимча равишда ўқишга қабул қилиш бўйича академик лицейга мурожаат қилишлари мумкин.

Мазкур жараённи шаффоф ва адолатли ташки қилиш учун махсус онлайн платформа яратилмоқда. Барча абитуриенлатлар ушбу платформа орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, қўшимча қабул ва бошқа саволлар мавжуд бўлса академик лицейда ташкил этилган Call-марказ (71) 241-72-44, (71) 241-75-54, (71) 241-57-44 рақамлари орқали академик лицей қабул комиссияси ходимлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олишлари мумкин.
#Сўраган_эдингиз

📌САВОЛ: Мен I гуруҳ ногирониман (кўзим ожиз). Юридик техникумларга ўқишга киришда имтиёзга эга шахслар ҳақида эшитган эдим. Лекин ҳужжат топшириш жараёнида ногиронлигим ҳақидаги маълумотларни киритадиган жой топа олмадим. Агар ўқишга тавсия этилсам, ногиронлигим ҳақидаги ҳужжатларни қўлим билан шахсан тақдим этаманми

ЖАВОБ: Саволингиз учун рахмат. Бу йил Давлат тест марказининг веб-сайти орқали биринчи маротаба ҳужжатлар онлайн қабул қилинаётганлиги сабабли ушбу дастурда камчиликлар мавжуд.

Ушбу камчиликлар шу кунларда бартараф этилади. Агар улар бартараф этилмаса, унда Сиз ногиронлигингизни тасдиқловчи ҳужжатни юридик техникумларнинг Call-марказлари билан боғланиб етказишингиз лозим. бунда Сизнинг ҳужжатингиз Давлат тест марказига тақдим этилади. Мазкур ишларни барчасини ҳужжатларни қабул қилиш якунлангунигача қилиш лозим, яъни 25 сентярбгача.
#Адлия_хабари

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Адлия вазирлиги Наманган шаҳар, Қарши ва Марҳамат туманларида янги ташкил этилаётган Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказларидаги қуйидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:

марказ бошлиғи (ҳар бир ҳудудда биттадан);
етакчи юрисконсульт (Наманган шаҳарда 4 та, Марҳамат туманида 3 та, Қарши туманида 2 та).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий юридик маълумот;
- давлат тилини яхши билиш (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);
- юклатилган вазифаларни бажара олиш, қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри қўлланишини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;
- ҳужжатлар лойиҳаларини (шартномалар, буйруқлар, хулосалар ва бошқалар) тайёрлаш ва расмийлаштириш
- Марказ бошлиғи лавозими учун, қоида тариқасида, камида 5 йиллик, етакчи юрисконсульт лавозими учун 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақи – 3,5 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача. Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати бўйича қўшимчалар бериб борилади;
- 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида);

Бундан ташқари:

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
- илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ўз шахсий маълумотларини [email protected] электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.
#ўзингизни синаб кўринг!

Ўзбекистонда туғилган, ота-онаси фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши мумкинми?
Anonymous Quiz
64%
А) мумкин
20%
Б) ота-онасининг розилиги билан
8%
С) мумкин эмас
7%
Д) ТИВ розилиги билан
Ҳурматли фуқаролар!!!

Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида 2020 йил
18 сентябрь куни соат 15:00 да “Мажбурий меҳнат нима? Мажбурий меҳнат учун жавобгарлик” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилади.

Саволларга Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ходимлари жавоб беради.
Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Қандай ишлар мажбурий меҳнат ҳисобланади.
2. Мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик масалалари.

Фуқаролар юридик техникум ва академик лицейларга ўқишга қабул қилишга оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.
#Адлия_хабари #лицензия_нотариус_хусусий

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи андижонлик нотариуснинг лицензияси 6 ойга тўхтатилди

“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 15-2-моддасига мувофиқ Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 7 сентябрда бўлиб ўтган 4-сон мажлиси баёнининг қарорига асосан Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мадаминов Нодирбек Насирбековичнинг (лицензия № АN 0041, 22.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 8 сентябридан 6 ой муддатга тўхтатилди.
#Адлия_хабари

2020 йил 18 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган нотариуслик учун малака имтиҳонини ўтказиш номаълум муддатга қолдирилмоқда.

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2020 йилнинг 18 сентябрь куни хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
Олий малака комиссиясининг ушбу мажлисида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнаша олмаслиги ҳамда комиссия кворумга эга бўлмаётганлиги сабабли малака имтиҳони номаълум муддатга қолдирилаётганлигини маълум қиламиз.

Малака имтиҳони куни белгилангандан сўнг, бу ҳақида қўшимча равишда маълумот берилади.
🏛 Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

🔰 Олдин хабар берганимиздек, 2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари 18 сентябрь куни 2 сменада (1-смена 8:00дан 11:00 га, 2-смена 16:00 дан 19:00 га қадар) Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳида бўлиб ўтиши керак эди.

❗️Бироқ, Тошкент шаҳрида 18 сентябрь куни ёмғир ёғиши кутилаётганлиги сабабли, тест синовлари 20 сентябрь кунига кўчирилди. Тест синовлари фақат 1 сменада бўлиб ўтади, соат 9.00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин етиб келишлари керак.

📍 Тест синовларига кириш фақат бир жойдан ("Беруний" метро олдидан) амалга оширилади.

🗣 Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!
Адлия тизимидаги юридик техникум битирувчилари қаерларда ишлаши мумкин?

Юридик техникум ва академик лицейларга ўқишга қабул қилиш ва ўқиш тартиби, ушбу таълим муассасаларини тугатган битирувчиларнинг келажаги ва шунга оид масалалар бўйича Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией" гуруҳида “On-line” мулоқот ўтказилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилди

17 сентябрь куни Ҳукуматнинг Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ҳам қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Марказларнинг мақоми, фаолият тартиби, функция ва вазифалари белгилаб берилди.

Марказлар қонун ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.

Эксперимент доирасидаги туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг марказ билан келишилмасдан қабул қилган буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлари ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Марказларни ташкил қилиш орқали бир қатор ижобий натижаларга эришиш кутилмоқда.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Самарқандда янги масжид фаолият бошлади

Республикамизда фуқароларнинг дин ва эътиқод ҳуқуқларини таъминланишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда юртимизда 2292 та диний ташкилот фаолият юритиб келаётган бўлса, улардан 2074 тасини масжидлар ташкил қилади.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг
17 сентябрида “Янгиобод” жомеъ масжиди 321-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилиши натижасида масжидлар сони 2075 тага етди.
Масжид Самарқанд шаҳар, “Машъал” МФЙ да жойлашган.
Шу кунга қадар, Самарқандда жами 808 та нодавлат нотижорат ташкилоти ва 309 та диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 287 та исломий йўналишдаги ва 22 та ноисломий йўналишдаги диний ташкилотлар ҳисобланади.
#Сўраган_эдингиз

📌САВОЛ:Юридик техникумларнинг сиртқи таълим шаклини тамомлаганларга ҳам Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилишда имтиёз бериладими

‼️Жавоб: Саволингиз учун рахмат. Қонунчиликда сиртқи таълим шаклини тамомлаган ўқувчиларни университетга суҳбат асосида қабул қилиш масаласи кўрсатилмаган. Бироқ, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўқувчини юридик университетга суҳбат асосида ўқишга кириш учун тавсия этишда минимал талаблар белгиланган. Бунда, мазкур талабларни амалда бажара олиш имкониятини инобатга олиш зарур.

Мазкур талабларни мазмуни жиҳатидан кундузги таълим шаклида ўқиган шахслар бажара олади. Аммо, бу дегани ушбу талабалар фақат кундузги таълим шаклида шқиганларга тақдим этилади дегани эмас. Ҳозирда мазкур масала чуқур ўрганилмоқда, натижаси бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

——————————————————-

📌САВОЛ: Юридик техникумларнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларида тўлов-контракт миқдорлари ўртасида фарқ борми

‼️Жавоб: Саволингиз учун рахмат. Юридик техникумларнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларида
Ҳурматли фуқаролар!!!

Адлия вазирлигининг facebookдаги "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида “Мажбурий меҳнат нима? Мажбурий меҳнат учун жавобгарлик” мавзусида “On-line” мулоқот бошланди.

Фуқаролардан Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbotга келиб тушган саволларга Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ходимлари жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Қандай ишлар мажбурий меҳнат ҳисобланади.
2. Мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик масалалари.

Ютубда кузатиш учун ҳавола:

https://www.youtube.com/embed/5UrcbZiMZ94
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Коронавирус масаласини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак

Президент: Вопрос коронавируса не должен остаться вне нашего внимания

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Адлия_онлайн

Адлия вазирлигида навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда жорий йилнинг 4-14 сентябрь кунлари Навоий вилояти адлия бошқармаси фаолияти бўйича ўтказилган комплекс текширув натижалари танқидий таҳлил қилинмоқда ...