Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазири ТДЮУ битирувчиларини табриклади

Бугун Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг замонавий модул тизими асосида таълим олган ўзининг юксак иқтидори, салоҳияти ва изланувчанлиги натижасида университетни муввафақиятли тамомлаётган битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросим Zoom видеодастури орқали битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилди. Мазкур ўқув йилида ушбу олий таълим муассасасини 481 нафар бакалавр ҳамда 124 нафар магистратура босқичи талабалари тамомлашди.

“Қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш фаолиятингизнинг бош мезони бўлсин: оқ йўл, Азиз битирувчилар!” мавзуида ўтказилган маърифий тадбирда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этди. Шунингдек, унда Олий суд раиси Козимжон Комилов, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова, фан арбоби, университет Фахрийлар кенгаши раиси Ҳалим Бобоев, Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Хакимов ва битирувчиларнинг ота-оналари, ёшлар қатнашди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#ОАВ_учун_махсус

Энди қўшиқчиларга лицензия олиш талаб этилмаслиги мумкин

Куни кеча Адлия вазирлиги томонидан лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ушбу лойиҳада бир қатор лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Уларнинг орасида концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш ҳам бор.

Хўш, концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш нима мақсадда жорий этилган эди?

https://telegra.ph/EHndi-%D2%9B%D1%9Eshi%D2%9Bchilarga-licenziya-olish-talab-ehtilmasligi-mumkin-07-17
🚫 Шанба ва якшанба кунлари (18-19 июль ва 25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

▫️махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

▫️махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️
Озиқ-овқат дўконлари шанба ва якшанба кунлари фаолиятини давом эттиради, ёпилмайди!

〰️〰️〰️〰️〰️

Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠
аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼
давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Адлия_хабари

19 июль куни, соат 14:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева иштирокида коронавирус билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтади.

🖥 Брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва «Youtube»да томоша қилинг.
___________________________

#Сообщение_юстиции

19 июля в 14:00 в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций состоится брифинг с участием руководителя пресс-службы Министерства юстиции Севары Уринбаевой, посвященный правовым аспектам пандемии коронавируса.

🖥 Брифинг будет транслироваться онлайн на телеканале «UzReportTv» и в «Youtube».

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тадбиркорларга лицензиялар ва рухсатномалар бериш соҳаси буткул янгиланяпти

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Биласизми

Сифатсиз дори сотиш жавобгарликка сабаб бўлади

🚫 Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

📝 Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

❗️Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

☑️ Жумладан, Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноят учун жиноятнинг оғирлик даражасига қараб 22 млн 300 минг сўм жаримадан бошлаб 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_маслаҳати

Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдори қандай?
#Biz_birgamiz

“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида 30 оилага моддий ёрдам кўрсатилди, 90дан зиёд оилага мебель жиҳозлари топширилди

👉Батафсил
_____________________

#Мы_вместе

В рамках акции «Здравствуй, Сардоба, мы вместе!» более 30 семьям оказана материальная помощь, свыше 90 семьям переданы предметы домашней мебели

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Қўлланма.pdf
2.6 MB
📖 COVID-19 ни енгил шаклда кечираётган беморларни уй шароитида парваришлаш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма

Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Пандемия даврида ишдан бўшатиш қанчалик тўғри?

Амалдаги қонунчиликка кўра, коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

Шунингдек, юқоридаги ҳолатлардан ташқари, Меҳнат кодексида белгиланган иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳолатлари мавжуд бўлганда, пандемия даврида ҳам иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.

〰️〰️〰️〰️〰️
Кўчада ниқобни тушуриб юрганлик учун неча сўм жаримага тортилади? Ва жаримани тўлаш учун қанча муддат берилади?

Амалдаги қонунчиликка кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда:

💰жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 115 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

👨‍👩‍👦 Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.

🏦 Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банк муассасасига тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️
Карантин вақтида коронавирусга чалинганлар учун айрим дорилардан фойдаланиш бўйича тавсиялар беришмоқда. Ижтимоий тармоқларда эса ушбу дориларнинг қалбакилари ҳам чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Сифатсиз ва қалбаки дори воситаларини сотганлик учун жавобгарлик белгиланганми?

Амалдаги қонунчиликка кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

💊 Дорихоналар
дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

🚫 Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

💰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚔️ Шунингдек, Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноят учун жиноятнинг оғирлик даражасига қараб 22 млн 300 минг сўм жаримадан бошлаб 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо белгиланиши мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Адлия вазирлиги брифинги
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг
1-савол. Ёшим 53 да коллежни ётоқхонасида навбатчи вазифасида ишлайман. Карантин бошлангандан буён иш ҳаққимдан ушлаб қолишади сўрасам ишга келмаганим учун экан. Шу тўғрими? Шунингдек иш берувчи коллеж ёпилиши муносабати билан ўзингизга бошқа иш топинг деган огоҳлантириш хати ҳам берди ваҳоланки коллежни номи ўзгарди ҳалос. Шу ёшимда нафақага бир йил қолган қаердан иш топаман?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг

2-савол. Пандемия даврида ишдан бўшатиш қанчалик тўғри?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#Сўраган_эдингиз

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева иштирокида коронавирус билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Менинг автомобилимда махсус рухсатнома (стикер) бор, аёлим соғлиқни сақлаш тизимида ҳамшира, кечки пайт шанба ва якшанба кунлари, аёлимни ишдан қайтаётганимда ўзим билан олиб келишим мумкинми? Мисол учун, махсус комиссия қарори билан шанба ва якшанба кунлари фақатгина стикери бор мошиналар ҳаракатланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган, медицина ходимларига эса ишлаш белгиланди, мен аёлим билан мошинамда ушлашса муаммо бўлмайдими?

👉 Республика махсус комиссия қарорига кўра, автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.
Шунингдек, шанба ва якшанба кунлари (18-19 июль ва 25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши белгиланган.

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:
▫️махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;
▫️махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, махсус рухсатнома (стикер) олган транспорт воситаси эгаси стикер йўналиши ва мақсади бўйича фойдаланилиши лозим. Агар белгиланган мақсад ва йўналишда стикердан фойдаланилмаганда, унинг бекор бўлишига олиб келади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева иштирокида коронавирус билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Мен чет элда истиқомат қиламан. Ҳозирги пандемия сабаб Ўзбекистонга бориб, вояга етган фарзандимни никоҳдан ўтказиш учун олиб боролмаяпман. Сабаби ёшларни бири Ўзбекистонда истиқомат қилади. Шу сабаб Ўзбекистонда ташкил этилган онлайн никоҳ тизими орқали расмийлаштиришим мумкинми?

👉 Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш имконияти яратилмоқда. Жумладан, никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁга электрон аризани my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилган.

Бунинг учун иккала томон (келин ва куёв) ҳам электрон рақамли имзо олиши шарт. Ариза тўлдирилганидан сўнг иккала томон ҳам аризасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши шарт. Сўнг ариза белгиланган ФҲДЁ бўлимига келиб тушади. ФҲДЁ бўлими аризани 1 иш кунида қабул қилиб олади.

Ҳозирда мамлакатимизда карантин чоралари қўлланилаётгани боис, фақатгина аризалар қабул қилинмоқда. Карантин тадбирлари ниҳоясига етганидан сўнг, никоҳланувчилар ФҲДЁ бўлимига чақиртирилади ва уларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма топширилади.
Яъни жорий этилган ушбу хизмат фақатгина электрон ариза топшириш имконини беради ва эндиликда никоҳни ФҲДЁ бўлимига бормасдан туриб ҳам расмийлаштириш мумкин дегани эмас.

Оила кодексининг 13-моддасида никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилиши, шунингдек никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева иштирокида коронавирус билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Мен ўртоқларим ва танишларим билан биргаликда қурилиш ва устачилик қилиб пул топиб рўзғор тебратамиз. Лекин карантин бўлганлиги сабабли бундай ишлар топа олмай қолдик. Карантин бошланганидан сўнг ишсизлик нафақасини олиш учун бандлик органига мурожаат қилдим. Ишсизлик нафақаси тайинланди ва 2 ой тўланди. Шундан сўнг қурилиш ташкилотига ишга кирдим. Кейин нафақа тўлашмади. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим, ишсизлик нафақаси қанча муддат берилади?

👉 Амалдаги қонунчиликка кўра, ишсизлик нафақаси кўпи билан:
ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсга ўн икки ойлик давр мобайнида йигирма олти календарь ҳафта;
илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсга эса ўн уч календарь ҳафта мобайнида тўланади.

Шунингдек, ишсиз шахс ишга жойлашганда ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш бекор қилинади.

Карантин даврининг бошида менга заводдан республика бўйлаб ҳаракатланиш учун Спарк русумли транспорт воситалари учун ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш учун стикер берилди. 14-июнь куни мен ушбу машинани сотиб, Кобалт русумли транспорт воситаларини сотиб олиш бўйича шартнома имзоладим, аммо Спарк рақамини сақлаб қололмадим. Мен у ерда 2013 йилдан бери ишлайман. Илтимос, эски стикер ёрдамида ҳаракат қила оламанми? Агар йўқ бўлса, янгисини қайердан олсам бўлади?

👉 Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши тўхтатилган. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги Ахборотига кўра, автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилиши белгиланди.

Шунингдек, жорий йилнинг 11 июлдаги Республика махсус комиссияси қарорига кўра махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан ҳаракатланишга чекловлар татбиқ этилмаслиги белгиланган.

Бундан ташқари, махсус рухсатномалар фақат белгиланган транспорт воситаларининг ҳаракатланишига нисбатан фойдаланилиши мумкин.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Инфографика

Карантин даврида ходимларни масофавий ишлаш усулида ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw