Sevara Urinbayeva
2.47K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди
#Эслатма

2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 2 июнь Узбекистон Давлат Герби кабул килинган кун!
Хориждаги ватандошларимиз табриклари.
#ЭЪЛОН

Нотариуслар учун малака имтиҳонлари 9-10 июлга кўчирилди

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2020 йилнинг 3 июль куни хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
Олий малака комиссиясининг ушбу мажлисида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнаша олмаслиги ҳамда комиссия кворумга эга бўлмаётганлиги сабабли малака имтиҳони 2020 йилнинг 9-10 июль кунлари соат 10-00 га кўчирилганлигини маълум қиламиз.

Мазкур жараёнлар Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Ўзбекистон Ҳукумати аъзолари қайси ОТМларни тамомлаган?

8 нафар вазирлар (И. Абдураҳмонов, Р. Давлетов, Т. Ишметов, Ж. Қўчқоров, А. Султонов, С. Умурзоқов, Ж. Хўжаев ва Ш. Шерматов)нинг “бисоти”да хорижий олий таълим муассасалари дипломлари ҳам бор. 10 нафар вазир 2 тадан ОТМларни тамомлаган, молия вазири Тимур Ишметов эса 3 та — Тошкент давлат юридик университети, Тошкент молия институти ва Бирмингем университети (Буюк Британия)да таълим олган.

@uzbyuksalish
@initiativeuz
#Адлия_хабари

Тошкент шаҳридаги яна икки нафар нотариуснинг лицензияси тўхтатилди

“Нотариат тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 2 июлдаги буйруғи билан Чилонзор туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мадалиева Сайёра Сатиновнанинг (лицензия
TN № 0052, 23.04.2020 й) ва Миробод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Сатвалдиева Жамила Бекназаровнанинг (лицензия TN № 0156, 26.05.2020 й) лицензияси хизмат текшируви ўтказиш даврида 10 кун муддатга тўхтатилди.
#Сўраган_эдингиз

Савол: Қандай жойлар жамоат жойлари ҳисобланади?

Жавоб:
Қонунчиликка мувофиқ, қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:
👉 стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;
👉 кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;
👉 клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;
👉 музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;
👉 маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари;
👉 ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
👉 аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;
👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
👉 соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;
👉 иш жойлари бўлган хоналар;
👉 кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;
👉 хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.
#Инфографика

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2020

Республиканинг 8 та туманида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ДХМларда амалга оширилади

🔰 2020/2021 ўқув йили қабулида ОТМга кириш синовларида иштирок этиш учун қуйидаги 8 та тумандаги Давлат хизматлари марказларида рўйхатдан ўтиш мумкин:

👉 Мўйноқ тумани ДХМ;
👉 Конимех тумани ДХМ;
👉 Томди тумани ДХМ;
👉 Узун тумани ДХМ;
👉 Бойсун тумани ДХМ;
👉 Сўх тумани ДХМ;
👉 Фарғона тумани ДХМ;
👉 Сардоба тумани ДХМ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

📌 Фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади

📌 Янги қоида: муайян ҳудудда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар ушбу ҳудуднинг бошқа манзилида истиқомат қилса, турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиниши шарт эмас

📌 Доимий ва вақтинчалик "прописка" ишлари энди "ягона дарча" тамойили асосида ИИВнинг "Манзил" автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида амалга оширилади

〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Санжар Қосимов прописка билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Эслатма

Ходим розилиги билан иш вақтидан ташқари қанча ишлаши мумкин?

Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Қонунчиликка кўра, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

Масалан, агар ходим биринчи куни 4 соат иш вақтидан ташқари ишга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.

Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.

Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш
тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2020

Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМ ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

💡САВОЛ. Мен бир ташкилотга 3 ойлик синов муддати билан ишга қабул қилинган эдим. Синов муддати тугаши вақтида синов муддатини қониқарсиз ўтадинг деб тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишмоқчи. Шу тўғрими

‼️ЖАВОБ: амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин. Агар дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.
Шунга кўра синов натижаси қониқарсиз бўлганда иш берувчи уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.

——————————————-

💡САВОЛ. Отам билан бирга ёлғиз яшаймиз. Улар 12 йилдан буён
I гуруҳ ногирони. Мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга эмаслар. Отам 84 ёшдалар. Кекса ёшдаги шахсларга қараган давр иш стажи ҳисобланиши ростми

‼️ЖАВОБ: амалдаги қонунчиликка кўра I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Бунда умумий иш стажи камида
7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
#Сўраган_эдингиз

💡САВОЛ: Мен яқинда бир МЧЖга ҳайдовчи бўлиб ишга қабул қилингандим. МЧЖга тегишли ва мен масъул бўлган транспорт воситасида ҳаракатланганимда йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳамда жарима белгиланганги бўйича хабарнома келди. Бизнинг раҳбарият мени тўлашимни айтишяпти. Шу қонунийми

‼️ЖАВОБ: амалдаги қонунчиликка кўра юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.

—————————————————--
💡САВОЛ: Мен олий таълим муассасасига сиртқи таълимда ўқишга кирдим. Лекин сиртқи таълимда яхши ўзлаштира олмаяпман. Шунга ўқишимни кундузги таълимга ўтказсам бўладими йўқми

‼️ЖАВОБ: амалдаги қонунчиликка кўра сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига ўқишни кўчириш мумкин эмаслиги ҳам қайд этилган.
#Сўраган_эдингиз

💡САВОЛ: Мен мактаб ўқитувчисиман. Иш вақтимиздан ташқари бизни ишга жалб қилишмоқда. Мактаб ўқитувчиларини ишдан ташқари вақтда ишга жалб қилиниши мумкинми

‼️ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 124-моддасига асосан ходим учун белгиланган кундалик иш муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади. Иш вақтидан ташқари ишларга ходимнинг розилиги билан, икки ҳисса миқдорда ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга руҳсат берилади. Иш сменасининг муддати 12 соатдан иборат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.

———————————————————
💡САВОЛ: Иш ҳақимиздан ушлаб қолишмоқда. Бухгалтериядан сўрасам рахбарият айтган дейишяпти. Бизнинг иш ҳақимизни розилигимизни олишмасдан олиб қолишга ҳақлими

‼️ЖАВОБ: амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин эмас. Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:
белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.
Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

📌Фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушган саволларга Адлия вазирлигининг масъул ходимлари жавоб бермоқда❗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 чақалоқларни эмизиш жараёнига қандай таъсир қилади?

👶🏻 Хавфсиз эмизиш бўйича оналарга кўрсатма

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов иштирокида брифинг

Президентнинг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такмоиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини юзасидан Йўл харитаси ишлаб чиқилди, ТДЮУ янги устави ва ташкилий тузилмаси ишлаб чиқилди.

📝 4 та янги факультетлар очилди;
📝 янги инновациялар, давлат хизматлари, АКТ марказлари ташкил этилди;
📝 немис тили ва ҳуқуқини ўрганиш маркази ташкил қилинди;
📝 Университетда жорий ўқув йилидан бошлаб кредит таълим тизими жорий этилади.

Кузги семестр имтиҳонларини шаффоф ўтказиш мақсадида ОАВ ва блогерларни таклиф қилиш масаласи, ишга қабул қилинаётганда ходимлар ўртасидаги суҳбатни ижтимоий тармоқлар орқали онлайн узатиш режалаштирилган.

👨‍🎓 2020/21 ўқув йилида бакалавриатга 600 нафар ва 150 та магистратура йўналишида ўқишга қабул қилинади.
👨‍🏫 Университет қошидаги академик лицейга 208 нафар, шундан 104 таси грант ва 104 таси тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

@studio_67
Адлия вазирлиги: Табиий ва техноген офатлар оқибатида жабрланган фуқароларнинг 18 турдаги ҳужжатлари бепул тиклаб берилиши кўзда тутилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда аҳолини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

👉Батафсил

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👇 https://regulation.gov.uz/ru/document/19338

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw