Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qarorlarning har uchtadan bittasi yopiq holda. “E-qaror” platformasi nega bunday yo‘l tutmoqda?

Platformaga so‘nggi olti oy davomida 63 ming 152 ta qaror joylangan bo‘lsa, shundan 20 ming 734 tasi yopiq holda.

Batafsil — https://daryo.uz/9yMMJliP

👉 Obuna bo‘ling - @daryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
0️⃣0️⃣0️⃣ • Toshkent davlat yuridik universiteti promo-mahsulotlari do‘koni tashkil etildi

👉 Batafsil...

0️⃣0️⃣0️⃣ • Открыт магазин промопродукции Ташкентского государственного юридического университета

👉 Подробнее...

0️⃣0️⃣0️⃣ • TSUL Shop is now open

👉 More...

👍 ❤️ 📩 @tsulofficial #yangilik #новость #news
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ишдан бўшамасдан таътилларни пулли компенсацияга алмаштириш мумкинми? Муҳим 6 қоида

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади. Ишдан бўшамасдан ҳам таътиллар учун компенсация олиш мумкинми?

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔃 Глобал тармоқларнинг чексизлиги фойдали ахборотлар тақдим этиш билан бирга ёлғон, асоссиз ва нохолис маълумотлар тарқатилиши билан хавф-хатарларни оширмоқда.

Хусусан, Интернет маконида кибержиноятлар тури ва кўлами ортиб бораётганлиги турли қатламдаги аҳолининг фирибгарлар қурбони бўлишларига сабаб бўлмоқда.

🔄Фишинг – фойдаланувчиларнинг махфий маълумотларини қўлга киритиш мақсад қилинган киберфирибгарлик.

Ғараз мақсадли кимсалар Telegram, Instagram, Facebook ҳамда веб-сайтлар орқали сохта ҳаволаларни юбориш орқали фойдаланувчиларнинг шахсий аккаунтларига кириш ҳамда нафақат шахсий маълумотлар, балки банк карталарини ҳам бошқариш имкониятини қўлга киритишади.

Юқоридаги тасвирларда ана шундай фейк ҳаволаларнинг айримлари мисол тариқасида келтирилган.

⚠️ Азиз ҳамюртлар! Интернет, ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали келадиган ҳар қандай ҳаволалар устига босманг ва иловаларни юкламанг. Кибержиноятчилар ўлжасига айланмаслик учун ўзингизни ҳимояланг!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎦 Ҳуқуқий медиа сиз билан📡
Sevara Urinbayeva
Photo
#Adliya_PR

Адлия вазирлиги Ахборот хизматидаги фаолиятимиз якунланди. Янги марралар олдинда!

Олти йил давомида 10 мингдан ошиқ ходим меҳнат қиладиган катта Адлия оиласида билимли, креатив, шижоатли, ватанпарвар ҳамкасбларимиз билан эл равнақи, халқимизни рози қилиш йўлида баҳамжиҳатликда ишладик.

Адлия Ахборот хизмати, жамоатчилик билан ишлаш йўналишида мен учун катта тажриба мактаби бўлди. Бу ерда илк меҳнат фаолиятимни бошлаган вақтдан тортиб то бугунгача бўлган даврда жамоанинг ҳар бир аъзосидан, бир-биримиздан кўп нарса ўргандик.

Бу давр мобайнида ОАВ билан ишлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ички ва ташқи коммуникациясини йўлга қўйиш, ривожлантиришга қаратилган қатор фойдали лойиҳаларни амалга оширишдик деб ўйлайман. Натижада, халқнинг ишончини қозондик ва қозониб келяпмиз деган умиддан.

Очиқлик рейтинглари

Адлия вазирлигининг очиқлик рейтингларидаги ўрнида сезирларли ўзгаришларни қилдик. Хусусан, ўтган 6 йил давомида Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг “Очиқлик рейтинги”да, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан эълон қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларининг рейтингида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинадиган “Очиқлик индекси”да юқори натижаларни қайд этиб келдик. Бу натижалар, албатта, ўз-ўзидан қўлга киритилмади. Тинимсиз меҳнат, жамоавий бирдамликнинг яққол мисоли, кўрсаткичидир.

Медиа тадбирлар ва лойиҳалар

Ўтган вақт мобайнида кўплаб қатор матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-турлар, ҳудудлар бўйлаб турлар, “очиқ эшиклар” кунлари, ОАВ ва блогерлар учун семинар-тренинглар, журналистлар учун “Адлия“ танловлари ташкил этилди, қўлланмалар тайёрланди, тимбилдинг тадбирлар ўтказилди.

Пандемия даврида аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжи ортишини инобатга олиб йўлга қўйилган ва ҳозирга кунга қадар давом этиб келаётган “Он-лайн мулоқот” лойиҳаси (вазирликнинг youtube ва facebook саҳифаларида тўғридан-тўғри узатилди), Адлия тизимидаги иқтидорли ёшлар ҳақида “Мустақиллик ёшлари”лойиҳаси, “Адлия халқ орасида” фестивали, “Бир мурожаат изидан”, “Адлия аралашгач”, “Сўраган эдингиз” каби рукнлар орқали тизимни халққа яқинлаштирувчи материаллар бериб борилди.

Телелойиҳалар

“Юридик клиника”, “Алоҳида назорат” кўрсатуви, “Ҳуқуқий ахборот” , “Менинг ҳуқуқим” кўрсатувлари йўлга қўйилди ва мунтазам эфирга узатилмоқда.

Ёш журналист кадрлар билан ишлаш

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Президентнинг “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедрасининг “Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий журналистика” бўлими сифатида белгиланди. Кўплаб амалиётчиларга Адлия Ахборот хизмати мактаби учирмаси бўлиш имкони берилди.

Вазирлик фаолияти доимо жамоатчиликнинг диққат марказида бўлгани учунам 7/24 режимида ишладик.

Бўлимимизнинг кичик ва аҳил жамоаси билан медиа майдон портлаган, ёнган вақтларда керак бўлса “ўт ўчирувчи” бўлдик))).

Фурсатда фойдаланиб, шу давргача бўлган босқичда мен билан бирга елкама-елка туриб ишлаган, ҳар қандай вазиятда ўз маслаҳатию кўмагини аямаган, вақти келса оператив ишлаш жараёнида йўл қўйилган камчиликларимизга кўзларини юмиб бизга тўғри йўл кўрсатган устозу, ҳамкасбларимизга биргаликдаги фаолият учун миннатдорчилик билдираман.

Доимо саволларию сўровлари билан телефону, телеграмларимизни портлатиб, тиним билмай ҳуқуқий аҳборотлару, вазирлик фаолиятини ёритишда камарбаста бўлиб, биздан ўз кўмакларини аямаган, ўзларининг холис танқидлари билан тизим ривожига ўз ҳиссасини қўшган журналистлару кенг жамоатчилик вакилларига ўзимнинг чексиз ҳурматим ва миннатдорлигимни изҳор этаман.

Фаолиятимиз давомида биздан ўз кўмаклари ва маслаҳатларини аямай келаётган АОКА жамоасига алоҳида ташаккур!!! Ахборот хизмати институтини мавқеи ва нуфузини оширишда меҳнатларингиз катта.
Ўтган 6 йил мобайнида жамоатчилик ва вазирлик ўртасидаги кўприк вазифасини бажаришга, ҳар бир жамият ривожи учун зарур мулоқотни ўрнатишга, тизим фаолиятини ёритишда, у ҳақдаги янгиликлар, ахборотларни етказишда холис ва объектив бўлишга ҳаракат қилдим, масъулиятни ҳис қилдим. Адлиянинг қадриятларига амал қилиб ишни ташкил этдик.

Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган тамойилга амал қилиб, қўлимиз кўксимизда хизмат қилдик.

Кейинги фаолиятимда ҳам бу анъаналарга содиқ ҳолган қолда ҳалоллик билан чин дилдан меҳнат қилиб, ОАВ ва жамоатчилик билан ҳамкорликда самарали ишлаймиз деган умиддаман.

Барчага омад ҳамроҳ бўлсин! Жамоани кейинги ишларида омадлар тилайман!

Ҳурмат билан,
Севара Ўринбоева
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Korzinka.uz судландими?

Британия дўконларига ҳавас қилиб очилган Korzinka.uz, унинг бугун нечта дўкони бор? Ишчилар маоши қанча? Ростдан ҳам ундаги маҳсулотлар «Энг арзон нарх»ми? Зафар Ҳошимов рақобатдан қўрқадими? Корзинка маҳсулотлари қай даражада сифатли. «Қароқчи»нинг бу галги сонида айни шу саволларга жавоблар янгради.

Кўринг 👉  https://youtu.be/NmfHF-7BF9Q?si=268o3aK1a2NeglxX
Энг яхши матбуот котибларидан бири, доим очиқ, деярли барча саволларимизга жавоб берадиган матбуот котиби бошқа ишга ўтибди.

Бизнинг манбаларга кўра, Севара Қўчқоралиевна Ўринбоева Адлия вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимидан озод этилган ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги мультимедиа маркази бошлиғи этиб тайинланган.

Адлия вазирлиги имиджи учун бу унча яхши хабар эмас, матбуот котиблари раҳбарларга ёқадиган эмас, балки журналистларга ёқадиган бўлса кўпроқ фойда бўлади. Севара айнан журналистлар яхши кўрадиган кадрлардан, ўз касбини устаси, яқинда илмий иш қилаётганидан ҳам хабар топгандик. Балки энди илмий фаолият учун кўпроқ вақти бўлар.

@jurnalistikauzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ходим томонидан фойдаланилмаган таътиллар куйиб кетадими?

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM