#Adliya_xabari
O‘zbekiston va Qirg‘iziston o‘rtasida adliya va huquq sohasidagi hamkorlikning hozirgi holati va uning istiqbollari muhokama qilindi
Joriy yilning 15-iyul kuni adliya vaziri o‘rinbosari A.Karimov Qirg‘iziston Respublikasiga amalga oshirilgan tashrifi doirasida Qirg‘iziston Respublikasi adliya vaziri A.Bayetov bilan ikki tomonlama uchrashuv o‘tkazdi.
Uchrashuv chog‘ida tomonlar ikki vazirlik o‘rtasida hamkorlikning bugungi holati, qonun ustuvorligini mustahkamlash, inson huquqlarini ta’minlash, norma ijodkorligi faoliyatini takomillashtirish borasida o‘zaro hamkorlik masalalarini muhokama qildilar.
Xususan, O‘zbekiston Respublikasi va Qirg‘iziston Respublikasi Adliya vazirliklari o‘rtasida 2024-2025 yillarga mo‘ljallangan hamkorlik dasturi doirasida amalga oshirilayotgan qo‘shma chora-tadbirlar doirasida erishilgan aniq natijalar atroflicha ko‘rib chiqildi.
Batafsil👈🏻
@adliyangiliklari

#ADLIYA_OLIS_HUDUDLARDA
Uyma-uy yurib aholining muammolarini oʻrganishlari jarayonida 20 yillik muammoga huquqiy yechim topildi
Viloyat markazidan 200 km tuman markazidan 100 km uzoqlikda joylashgan "Tarqabchig'oy" qishlog'iga borgan odam uning guzal tabiatiga, yuksak tog'lariga mahliyo bo'lishi aniq.
Ammo masofaning uzoqligi fuqarolarda davlar xizmatlariga bo'lgan ehtiyojni birmuncha qiyinlashtiradi. Islohotlar doirasida adliya xodimlari uyma -uy yurib aholining muammolarini bir muncha yengillashtirmoqdalar.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_press_tur
Адлия вазирлиги ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 17 июль куни Чиноз туманининг Эшонобод маҳалласида маҳаллий ОАВ ходимлари учун ташкил этилган пресс-тур тафсилотлари.
20 нафардан ошиқ ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда Президентнинг 2024 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси билан танишишди.

#Адлия_ҳисобот #Очиқ_адлия
Адлия сарҳисоб: 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида норма ижодкорлиги соҳасида амалга оширилган ишлар
Батафсил инфографикада 👆🏻

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева тизимда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_ҳисобот #Очиқ_адлия
Адлия сарҳисоб: 2024 йил I ярим йилликда энг кўп ўқилган ҳужжат
Батафсил инфографикада 👆🏻
Адлия сарҳисоб: 2024 йил I ярим йилликда энг кўп ўқилган ҳужжат
Батафсил инфографикада 👆🏻
#Адлия_ҳисобот #Очиқ_адлия
“Е-қарор”нинг қизиқарли статистикаси: тизим орқали қабул қилинган қарорлар
“Е-қарор”нинг қизиқарли статистикаси: тизим орқали қабул қилинган қарорлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Rossiyada tug’ilgan bolalarning hujjatlari tiklab berildi
Adliya xodimlari tomonidan uyma-uy yurish va “Huquqiy ko’mak” aksiyasini o’tkazish davomida Uchtepa tumani “Nayman” MFYda joylashgan “Oilaviy bolalar uyi”ning tarbiyalanuvchisi 11 yoshli Xu Alan Olegovich va uning opasi 13 yoshli Xu Valeriya Olegovnalarning tug’ilganlik haqida guvohnomasi yo’qligi aniqlandi.
Uchtepa tuman FHDY bo’limi tomonidan bolalar Rossiya Federatsiyasining Barnaul shahrida tug’ilganligi sababli takroriy tug’ilganlik haqida guvohnoma olish haqidagi ariza Barnaul shahar FHDY bo’limiga yuborildi.
Guvohnomalar tayyor bo‘lgach „Oilaviy bolalar uyi“ga yetkazildi.
Shuningdek, tumanda yashovchi fuqarolar N.Skripkina va Z.Mamarasulovalarning ham shaxsini tasduqlovchi hujjatlari mavjud emasligi aniqlanib, ularga tez fursatlarda hujjatlar rasmiylashtirildi.
Adliya xodimlari tomonidan fuqarolar muammolarini o’rganish va hal etish ishlari har bir mahallalarda davom ettirilmoqda.

#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги: талаб этиладиган 30 дан ортиқ ҳужжатлар қисқартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2024 йил 13 июлдаги қарорига асосан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:
1) 10 дан ортиқ лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда талабгорлардан талаб этиладиган 30 дан ортиқ ҳужжатлар қисқартирилди.
Эндиликда санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ва шу каби хулосалар лицензия ва рухсатнома олиш жараёнида бир вақтнинг ўзида тегишли ташкилотлар томонидан берилиши йўлга қўйилади.
2) 4 та лицензия ва хабарномалардан ортиқча талаблар чиқариб ташланди.
Мисол учун, Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялашда лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда божхона органларига ҳисобот тақдим этиш талаби;
Кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш фаолияти фақат сайёр шаклда амалга оширилганда мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб;
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома юборишда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан бериладиган хулосани талаб қилиш бекор қилинди.
3) Йўловчи ва юкларни автомобиль транспортида ташиш учун лицензия талабида автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган мутахассис сифатида ўрта-махсус маълумотли шахсларни ҳам тайинлаш мумкинлиги белгиланди.
4) Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширишда муддатларни иш кунида ҳисоблаш йўлга қўйилди.
5) 4 та турдаги лицензия, рухсатнома ва хабарномалар паспортлари тасдиқланди ва тизимлаштирилди.
Хусусан,
Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома паспорти;
Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома паспорти;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун рухсатнома паспорти;
Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия паспорти.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алқоалар бўлими

#Адлия_сарҳисоб #Очиқ_адлия
Қайси ташкилот билан иш битиши қийин:
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ижро интизоми ва қонунбузилишлар
Батафсил инфографикада 👆🏻
Қайси ташкилот билан иш битиши қийин:
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ижро интизоми ва қонунбузилишлар
Батафсил инфографикада 👆🏻
#Adliya_sarhisob #ochiq_adliya
ДХМ да қачон навбат кам бўлади:
давлат хизматлари марказларига оид муҳим рақамлар
Батафсил инфографикада 👆🏻
ДХМ да қачон навбат кам бўлади:
давлат хизматлари марказларига оид муҳим рақамлар
Батафсил инфографикада 👆🏻
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_reportaj
Коррупция билан курашишда адлиянинг муваффақият сири
Адлия вазирлиги Ўзбекистонда давлат бошқарув органлари орасида биринчи бўлиб Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича халқаро стандарт сертификатини қўлга киритган эди. Бугун ҳам тизимда коррупцияни бартараф этиш бўйича халқаро ва маҳаллий даражада муҳим натижаларга эришилмоқда.
Хўш, вазирликнинг муваффақият формуласи қандай? Коррупция билан қандай курашади? Катта натижаларга қандай қилиб эришади?
Батафсил видеоролик орқали👆 маълумот олинг!