Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Diqqat #Muhim

📣 Ҳурматли, ҳамюртлар!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биноси ёнидан ўтган ер ости кабелларида ёнғин ҳолати кузатилганлиги сабабли, Давлат хизматларида паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар бўлмоқда.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
#Diqqat #muhim

🔉Эълон!

📣 Ҳурматли, ҳамюртлар!

Ички ишлар вазирлигининг "Манзил" (фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш манзили юзасидан ЖШШИР ҳамда кадастр рақами орқали қидириш) веб- сервиси сервер қурилмаларида носозликлар кузатилаётганлиги сабабли, нотариуслар томонидан кўчмас мулклар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда узилишлар кузатилиши мумкин.

Айни пайтда мутахассислар томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Sevara Urinbayeva
#Адлия_эълон 📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!! Бугун, 10 июнь куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда. Мавзу: Ўзбекистонда адвокатура соҳасида…
Матбуот анжумани бошланди

Мавзу:  Ўзбекистонда адвокатура соҳасида амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар, жорий этилган янгиликлар ва келажакдаги режалар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/OkOB08DXk-g?si=CBlRHieQHfz4J9pm

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
Адвокат бўлиш учун икки йиллик юридик стаж талаб этилиши бекор қилинди

Бу ҳақда жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Ўзбекистонда адвокатура соҳасида амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар, жорий этилган янгиликлар ва келажакдаги режалар” мавзусида Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси маъсуллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланди.

Тадбирда Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси ҳамкорликда сўнгги йилларда соҳани ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар ва уларнинг натижаси, адвокатурани рақамлаштириш борасида амалга оширилган
чора-тадбирлар, “Юридик ёрдам” ахборот тизимининг имкониятлари, адвокатлар томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида вазирлик ва Адвокатлар палатаси маъсуллари маълумот бериб ўтди.

Хусусан, аҳолининг юридик ёрдамга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун адвокатлар сонини кўпайтириш мақсадида, адвокатурага киришдаги айрим қуйидаги тўсиқлар олиб ташланди:

- адвокат мақомини олиш учун икки йиллик юридик стаж талаб этилиши бекор қилинди;
- адвокат мақомини олиш учун стажировка ўташ талаблари енгиллаштирилди, бунда ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши, стажировка даврида реферат ва ортиқча ҳисоботлар топшириш талаблари чиқариб ташланди;
- ўриндошлик асосида ҳам адвокат стажёри бўлиб ишлашга рухсат берилди;
- талабгорларга адвокат мақомини олиш бўйича малака имтиҳонига ҳужжат топширишнинг электрон тартиби йўлга қўйилди, талабгорга имтиҳон ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақидаги маълумотлар электрон шаклда унинг шахсий кабинетига юборилиши йўлга қўйилди;
- адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди, бунда лицензия бериш жараёнида инсон омили мавжуд эмас, агар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ва давлат божи тўловлари амалга оширган бўлса, Тизим автоматик тарзда лицензия беради;

- адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш “ягона дарча” тамойили асосида фақат электрон тарзда амалга ошириладиган бўлди;
- адвокатлик гувоҳномаси QR-код қўйилган, махсус ҳимоя қатламига эга ID-карта шаклида берилиши белгиланди ва адвокатларнинг гувоҳномалари янги намунадаги гувоҳномаларга алмаштирилди.

Шу билан бирга, “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан, давлат ҳисобидан юридик ёрдам жиноят ишлари билан бир қаторда, фуқаролик, маъмурий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича ҳам кўрсатилиши белгиланди.

Шу жумладан, тадбирда маъсуллар бир неча кун аввал қабул қилинган Адвокат стажёри ва ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган янгиликлар, адвокатурага кириш енгиллаштирилганлиги, стажировка ўташдаги бюрократик тўсиқларнинг бартараф этилганлиги ҳақида гапирди ва соҳани ривожлантириш учун келгусида режалаштирилган ишлар мазмуни ҳам тушунтирилди.

Тадбир давомида ОАВ ходимлари, блогерлар, адвокатлар ва адвокат бўлиш истагидаги шахслар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Адлия вазири ва БАА Вазирлар Маҳкамаси ижрочи директори Салим Ал Шоами ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегацияси БААдаги хизмат сафари чоғида БАА ҳукумат ишлари биносида адлия вазири А.Тошқулов БАА Вазирлар Маҳкамаси ижрочи директори Салим Ал Шоами билан учрашди. Томонлар ҳар икки давлатдаги давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида эришилган ютуқлар муҳокама қилишди.

Учрашувнинг дастлабки қисмида БАА томони Адлия вазирлигининг давлат хизматлари соҳасидаги фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Маълумот учун, Амирликлар 2017 йилда бошланган сунъий интеллект стратегиясига мувофиқ, дунёда биринчилардан бўлиб давлат хизматлари ва маълумотларни таҳлил қилишда тўлиқ сунъий интеллектни жорий қилишни мақсад қилган.

Ҳар бир давлат хизматларида сирли мизож йўлга қўйилганлиги, бунда махсус илова асосида хизмат кўрсатилгандан сўнг, мижозларга эслатма юборилиб, берилган хизматларга баҳо бериши сўралиши ва олинган маълумот таҳлил қилиниши айтилди.

Бундан ташқари, давлат хизматлари марказида мижозларинг кайфияти, қанча вақт сарфлангани, қайси хизматлардан кўпроқ ва қаерда фойдаланаётганига оид маълумотлар сунъий интеллект томонидан таҳлил қилиниши ва статистик маълумот тайёрланиши сўзлаб берилди.

Ўз навбатда, А.Тошқулов томонидан Ўзбекистонда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш ва ихчамлаштириш, e-имзо ва Face-ID жорий қилиш, онлайн нотариал ҳаракатлар сонини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Салим Ал Шоами Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан БАА ҳукумати ва Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўртасида онлайн хизматлар сифатини оширишда қўлланиладиган методлар юзасидан тажриба алмашишда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Вазир А.Тошқулов юқорида қайд этилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, ушбу йўналишларда амалий ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар давлат хизматлари соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда малака ошириш тадбирларини йўлга қўйишга келишилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести
Адлия вазири А.Тошқулов Бирлашган Араб Амирликлари
Федерал миллий кенгаши спикерининг биринчи ўринбосари Тариқ Ҳумаид Ал-Таер билан учрашди


Хабарингиз бор, адлия вазири А.Тошқулов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида ишчи ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида адлия вазири Бирлашган Араб Амирликлари Федерал миллий кенгаши спикерининг биринчи ўринбосари, Дубай Халқаро арбитраж маркази Директорлар кенгаши раиси ва Дубай Савдо палатаси Маслаҳат кенгаши раиси Тариқ Ҳумаид Ал-Таер билан учрашди.

Учрашув аввалида А.Тошқулов сўнгги йилларда Ўзбекистон ва БАА ўртасида дўстона муносабатлар тобора мустаҳкамлашиб бораётгани, мамлакатларимиз парламентлари, ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида яқин ҳамда конструктив мулоқот йўлга қўйилгани, инвестициялар учун яратилаётган шароитлар ва кафолатлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тариқ Ҳумаид Ал-Таер жаноби олийлари Ўзбекистон ишончли дўст ва вақт синовидан ўтган ҳамкор эканлигини, оҳирги йиллар икки давлат муносабатлари шиддатлик билан ривожланиб бораётганлигини ва бу алоқалар халқларимиз учун ўзаро манфаатли эканлигини билдирди.

Ўзбекистон ва БАА ўз стратегик мақсадларга эга эканлиги, ушбу мақсадлар кўп йўналишларда ўхшаш эканлигини ҳамда икки  давлатнинг ҳукуматлараро комиссиялари жуда самарали фаолият юритаётганлиги таъкидлаб, икки давлат ўртасида ишлаб чиқилган Стратегик шериклик шартномасини қабул қилиниши келгусида ушбу алоқаларни янги босқича олиб чиқишини маълум қилди.

Шунингдек, Амирликлар томони Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида халқаро тижорат судини ташкил қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб қувватлашди ҳамда ушбу суд фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича кўмак беришга тайёр эканлигини билдиришди.

Тариқ Ҳумаид Ал-Таер жаноби олийлари инвестицион жозибадорликни оширишда нафақат сифатли қонунчилик базасини яратиш ва балки инвесторлар капиталининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш муҳимлигини, бундай турдаги судлар ушбу мақсадларга хизмат килишини қайд этди.

Учрашув якунида, А.Тошқулов давлатлар ўртасида олиб борилаётган ҳуқуқ ва адлия соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида БАА Парламенти ва Ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини билдирди.
#Adliya_xabari

Ikkita yangi qonun bilan O‘zbekiston Respublikasi xalqaro hujjatlarga qo‘shildi. Bu aslida nima beradi? Nimalar O‘zgaradi?


👉Batafsil
Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X