Sevara Urinbayeva
2.4K subscribers
9.9K photos
1.19K videos
23 files
4.47K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести
Айни вақтда ''Норматив -ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини мақбуллаштириш усулларини ишлаб чиқиш'' мавзусида амалий семинар ўтказилмоқда.

4-5 июнь кунлари бўлиб ўтадиган тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Адлия вазирлиги, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Германия ҳамкорлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
#Adliya_xabari

Alisher Karimov: “Soʻnggi uch yilda qonunchilik hujjatlari loyihalaridan aholi va tadbirkorlarga majburiyat yuklovchi 250 dan ortiq norma chiqarib tashlandi”

Bugun, 4-iyun kuni “Normativ-huquqiy hujjatlarning tartibga solish taʼsirini baholash tizimini maqbullashtirish usullarini ishlab chiqish” mavzusida amaliy seminar boshlandi.

Ikki kunlik tadbir Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti, Adliya vazirligi, Iqtisodiy hamkorlik va taraqqiyot tashkiloti, Germaniya hamkorlik jamiyati bilan hamkorlikda tashkil etilgan.

Adliya vaziri oʻrinbosari Alisher Karimov seminarda ishtirok etib, Oʻzbekistonda barqaror va samarali qonunchilik bazasini yaratish maqsadida amalga oshirilayotgan islohotlarga toʻxtalib oʻtdi.

👉Batafsil

@adliyangilkari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muhim

Alisher Karimov,
adliya vaziri oʻrinbosari:


— Ijtimoiy tarmoqlarda Qashqadaryo viloyati adliya boshqarmasi boshligʻining matbuot anjumanida bildirilgan fikri va mulohazalari boʻyicha Adliya vazirligi tomonidan rasmiy munosabat bildirildi. Holat vazirlik tomonidan oʻrganilib chiqilmoqda. Natijada holatga huquqiy baho beriladi, bu haqida jamoatchilik xabardor qilinadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasida belgilangandek, xalq davlat hokimiyatining birdan-bir manbaidir. Davlat xalqning idorasini ifoda etadi va uni manfaatlariga xizmat qiladi. Davlat organlari va uning mansabdor shaxslari xalq oldida masʼul, yaʼni hisobdorlik prinsipi Konstitutsiyada belgilab qoʻyilgan. Adliya vazirligining faoliyati ham ochiqlik va hisobdorlik tamoyillari asosida yoʻlga qoʻyilgan. Davlat byudjeti masalalarida xalq, jamoatchilik davlat byudjetning ijrosini, uni shakllantirilishi va sarf-xarajatlari masalalari boʻyicha jamoatchilik nazoratini amalga oshirish huquqiga ega.


@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адвокатура соҳасига кириш янада енгиллашди!

Авваллари адвокатлик тузилмаларида стажировка ўташ учун 6 тадан ортиқ (баъзида бундан ҳам кўп) ҳужжатлар тақдим этилиши, шунингдек, стажировка ўташ давомида режа тасдиқлатиш, реферат тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш, иш бўйича нутқ ёзиш, ёзма ҳисоботлар тайёрлаш талаб этилар эди.

Бу эса, ортиқча вақт сарфланишига ва оворагарчиликка сабаб бўларди.

Бундан ташқари, стажёрнинг ўриндошлик асосида ишлаши ҳам мумкин эмас эди.

Замонавий адвокатурани жорий этиш ва адвокатлик тузилмаси ходимлари фаолиятини ташкил этишни енгиллаштириш мақсадида Адлия вазири буйруғи билан Адвокат стажёри ва адвокат ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди.

Эндиликда, стажёр томонидан стажировка ўташ учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар қарийб 2 бараварга камайтирилди (қатъий 4 та ҳужжат талаб қилиниши белгиланмоқда).

Стажировка даврида эса, режа тасдиқлатиш, реферат тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш, иш бўйича нутқ ёзиш, ёзма ҳисоботлар тайёрлаш каби бюрократик тўсиқлар бекор қилинди (стажировка амалий кўникмаларга йўналтирилади).

Шу билан бирга, қуйидаги янги имкониятлар жорий этилмоқда:

- стажёр ва ёрдамчига суд ёки тергов органларини рухсати асосида адвокат билан биргаликда судда ёки тергов органларида иштирок этиш ҳуқуқи берилди;

- стажёрларга ўриндошлик асосида стажировка ўташга рухсат берилди;

- стажёрга раҳбар бўлган адвокат лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилганда стажёр стажировкани бошқа адвокатлик тузилмасида давом эттириши мумкинлиги белгиланди;

- адвокат стажёри ва адвокат ёрдамчисининг фаолияти юзасидан иккита идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат унификация қилинди.
#Mutaxassis_sharhi

Avtotransport vositalaridagi gaz balonlaridan xavfsiz foydalanish – salomatligimiz kafolati.

💡Gaz ballonlaridan foydalanish yuzasidan tavsiyalar

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 2022 – 2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.

Унга кўра, мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:

ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар;

Давлат бюджети маблағлари;

халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари;

ҳомийлик хайриялари, хусусий шериклар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари маблағлари.
#Ochiq_adliya #tezkor

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:

▫️адлия бошқармалари ва бўлимлари;
▫️юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
▫️ФҲДЁ органлари;
▫️давлат хизматлари марказлари;
▫️"Ўзархив" агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари;
▫️Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
▫️“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази;
▫️Персоналлаштириш агентлиги;
▫️Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази;
▫️Давлат хизматларини ривожлантириш маркази;
▫️Интеллектуал мулк маркази;
▫️давлат нотариал идоралари ва архивлари;
▫️Юристлар малакасини ошириш маркази;
▫️Тошкент давлат юридик университети;
▫️Юридик техникумлар;
▫️ТДЮУ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321, 1323 ёки 1324) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Адлия_ташаббус

Адлия вазирлиги: манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган Қонун қабул қилинди

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида яна бир янгилик. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва тартибга солиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Мазкур Қонун манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тўғридан тўғри тартибга солишга қаратилган.

Қонунда қуйидагилар белгиланган:

▶️ манфаатдорликка йўл қўймаслик, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш, шахсий манфаатларини кўзлаб бошқаларни ҳаракат (ҳаракатсизликка) мажбурламаслик бўйича ходимларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари;

Бунда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ходимлар томонидан ошкор этиш икки шаклда, яъни мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома бериш ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация тўлдириш орқали амалга оширилади.

▶️ ходимга алоқадор шахслар давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича декларация тўлдириш мажбуриятлари белгиланди.

▶️Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни давлат томонидан тартибга солишда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги махсус ваколатли давлат органи сифатида белгиланди.

Ўз навбатида, давлат ташкилотлари, уларнинг одоб-ахлоқ комиссиялари, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва кадрлар билан ишлаш бўлинмалари манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда ички назорат вазифаларини амалга оширади.

▶️ Манфаатлар тўқнашувини бир қатор ахборот манбааларидан аниқлаш йўли билан амалга ошириш белгиланди. Мисол учун: тижорат ташкилотларининг аффилланган шахслари ва якуний наф олувчилари (бенефициарлари) рўйхатларидан; “Ягона миллий меҳнат тизими” Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан ва бошқалар.

▶️ Манфаатлар тўқнашуви вазиятларини тартибга солиш бўйича бир қатор чоралар белгиланди. Мисол учун, коллегиал орган таркибидан ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этиши орқали ёки мажбуран четлаштириш чораларини кўриш орқали манфаатлар тўқаншувининг олди олинади.

▶️Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри юритилади. Унда хабар берилган, аниқланган ҳамда тартибга солинган манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади.

▶️ Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Шунингдек, мансабдор шахслар томонидан мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса, ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Бунда маъмурий баённома расмийлаштириш билан боғлиқ вазифалар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қуйилган ҳолда тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади ҳамда битим бўйича барча олинган фойда давлат даромадига ўтказилади.

Қонун қабул қилинган кундан 6 ой ўтгач кучга киради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_xabari

Адлия бўлимининг янги замонавий биносининг қурилиш жараёни кўздан кечирилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев Тошкент вилоятида хизмат сафарида бўлиб, дастлаб Қуйичирчиқ туман адлия бўлими учун қурилаётган янги маъмурий бино ҳолати билан танишилиб, янги бинода, энг аввало, аҳоли учун кенг қулайликлар яратилиши юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди. 

Мазкур бинода адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, Юридик хизмат кўрсатиш маркази ва ФҲДЁ бўлими жойлаштирилиши режалаштирилган. Бир жойда барча хизматлардан фойдаланиш имконияти, ўз навбатида, фуқароларга кўплаб қулайликлар яратади. Бинога барча қулайликларни ўз ичига олган замонавий жиҳозлар ўрнатилиши, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун керакли ускуналар билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.

Шу билан биргаликда, бинода электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш ҳудуди, болалар ўйин майдончаси, мини-кутубхона, инфокиоск ва бепул Wi-Fi билан таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

📥 Жорий йилнинг ўтган даврида Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан жами 117 та мурожаат ва хабарлар келиб тушган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

Мазкур мурожаатлар ва хабарларни ўрганиб чиқиш натижасида 44 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, жумладан 9 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва 35 нафар ходимга хайфсан ва жарима интизомий чоралари қўлланилган, шунингдек 112 нафар ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Шунингдек, law.ijro.uz тизимида ходим томонидан қонунчиликнинг аниқ асоси изоҳ бандида қайд қилинмаса ҳужжатларга салбий ҳулоса бериш имкониятини чеклаш чоралари кўрилди.

Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ тасдиқланганда ушбу лавозим HR-менежмент тизимида автоматик тарзда вакант лавозимлар реестрига ўтиши ва Низомда белгиланган муддатларга кўра танловга қўйилиш имкониятини яратилди.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва тартибга солиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Мазкур Қонун манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тўғридан тўғри тартибга солишга қаратилган.

✍️ Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

Ҳудудларда адлия органларининг аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш чоралари кўрилмоқда

Тошкент вилоятида хизмат сафари давомида адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти билан танишиб, аҳолининг кундалик фаолиятида кўп учрайдиган ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш масалаларини ходимлар билан муҳокама қилмоқда.

Хусусан, Янгийўл шаҳар ва Янгийўл туман адлия бўлими ходимлари билан суҳбат ўтказилиб, “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.) билан адлия бўлимларига юклатилган 6 та вазифаларни ижроси юзасидан ташкилий масалалар таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлимида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган янги хизматларни кўрсатиш жараёнлари таҳлил қилиниб, самарадорликни ошириш юзасидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.