Sevara Urinbayeva
2.15K subscribers
9.97K photos
1.22K videos
23 files
4.53K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Adliya vaziri o’rinbosari A.Karimov yoshlar bilan uchrashdi

Adliya vaziri o‘rinbosari Buxoro viloyatida bo‘lgan tashrifi davomida Buxoro viloyati adliya boshqarmasi boshlig‘i A.Rahmatov bilan birga Buxoro davlat universitetining “Yurisprudensiya” fakulteti 2-bosqich talabalari o‘rtasida “Rahbar va yoshlar uchrashuvi”ni  o‘tkazdi.
 
Uchrashuvda yoshlarga yuridik kasbning o‘ziga xos xususiyatlari, qiyinchiliklari hamda uning mas’uliyati haqida tavsiyalar berib o‘tildi. Shuningdek,  Adliya vazirligi faoliyati haqida ma’lumotlar berilib, ushbu sohada ishlamoqchi bo‘lgan yoshlarga batafsil tushuntirishlar berildi.

Ochiq va samimiy muloqotda yoshlar muammolari, taklif va mulohazalari tinglandi hamda o‘quvchilarni qiziqtirgan savollarga batafsil javoblar berildi.
👍6
#Адлия_эълон

📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!!

📣 20 май куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда.

Мавзу: “Тартибга солиш гильотинаси” мазмун-моҳияти ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қисқартириш масалалари

Тадбирда Адлия вазирлиги масъуллари иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
👍2
Ўзбекистонда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) давлатлар ўртасидаги савдони тартибга солиш билан шуғулланувчи нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади. ЖСТга аъзо мамлакатлар сони 166 тани ташкил этади ва дунё бўйлаб савдонинг 95 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистонда ЖСТга аъзо бўлиш йўлида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бу ҳақда адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов билан суҳбатлашдик.

Батафсил👈🏻
👍2
#Adliya_loyiha

Adliya vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan qonunlar Senat tomonidan ma’qullandi

Joriy yilning 18-may kuni bo‘lib o‘tgan Oliy Majlis Senatining navbatdagi yalpi majlisida Adliya vazirligi tashabbusi bilan ishlab chiqilgan 3 ta qonun muhokama qilindi.

Batafsil👈🏻
👍6👏1
#Адлия_эълон

📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!!

📣Бугун, 20 май куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда.

Мавзу: “Тартибга солиш гильотинаси” мазмун-моҳияти ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қисқартириш масалалари

Тадбирда Адлия вазирлиги масъуллари иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_munosabat

Адлия тушинтириш беради

Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари С.Уринбаева томонидан 15.05.2024 йилда бўлиб ўтган брифингда “ЛОРОБEН” дори воситасининг контрафакт нусхаси ишлаб чиқарилишига чек қўйилгани ҳақида маълумот берилган эди.

Аммо кўплаб интернет нашрлари бу хабарни тарқатишда АСФАРМА Компаниясига тегишли бўлган асл “ЛОРОБEН” товар белгисининг суратларидан фойдаланишмоқда. Табиийки, ушбу ҳолат асл ЛОРОБEН маҳсулотига нисбатан инсонлар орасида ишончсизлик ортишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис, юқоридаги каби кўринишда эълон қилинган постларни тўғирлаб юборишингиз сўралади.

Постда келтирилган видеода дори воситаларининг асли ва қалбакисини фарқлаш ҳақида тушинтириш берилган.
👍4
Адлия вазирлиги: “Тартибга солиш гильотинаси” усули орқали Ҳукуматнинг 493 та қарори ўз кучини йўқотган деб топилди

Жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги томонидан “Тартибга солиш гильотинаси” мавзусида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Тадбирда дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сон қарори билан “Тартибга солиш гильотинаси” усули орқали Ҳукуматнинг 493 та қарорини ўз кучини йўқотган деб топилиши ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, бугунги кунда Қонунчилик маълумотлари миллий базаси – Lex.uz да мавжуд амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг деярли 93 фоизини қонуности ҳужжатлари ташкил этади.

Хориж тажрибасига қарайдиган бўлсак, Европа давлатларида қонунларнинг салмоғи ўртача 25-30 фоизни, шу жумладан, Германияда 30 фоизни, Францияда 26 фоизни, Австралияда 26 фоизни, Буюк Британияда 23 фоизни ташкил этади.

Ҳар йили қабул қилинадиган 1,5 мингга яқин қонунчилик ҳужжатларининг аксарият қисмини қонуности ҳужжатларида нормалар билан биргаликда вақтинчалик (бир марталик) ташкилий чора-тадбирлар ҳам назарда тутилади.

Миллий қонунчилик базасининг ортиқча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан холи бўлишига эришиш ва қонунчилик ҳужжатларини мақбуллаштириш натижасида тартибга солиш юкини камайтириш мақсадида мазкур Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Шунингдек, ушбу амалиёт бир неча йиллардан буён давом этиб келмоқда, хусусан Адлия вазирлиги томонидан норма ижодкорлиги соҳасида ўз аҳамиятини йўқотган қонуности ҳужжатларини бекор қилиш доирасида “Тартибга солиш гильотинаси” усули қўлланилиб келмоқда ва ушбу йўналишда 2020 – 2023 йилларда 8 848 та қонуности ҳужжатлари бекор қилинган.

Батафсил👈🏻
2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести
👍3
Ишдан бўшамасдан таътилларни пулли компенсацияга алмаштириш мумкинми? Муҳим 6 қоида

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади. Ишдан бўшамасдан ҳам таътиллар учун компенсация олиш мумкинми?

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
👍5