#Adliya_xabari
Adliya aralashgach...
‼️ Soliq boshqarmasi xodimi avvalgi ishiga tiklandi. Uning foydasiga 40 mln. so‘m undirilashi belgilandi
🏢 Farg‘ona viloyat adliya boshqarmasiga fuqaro Sh.S. viloyat soliq boshqarmasi tomonidan mehnat shartnomasini bekor qilishda mehnat qonunchiligiga amal qilinmaganligidan noroziligi yuzasidan yo‘llagan murojaati kelib tushdi.
💬 Murojaatni o‘rganish davomida, Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi tomonidan oilaviy poliklinika tomonidan sobiq xodim - Sh.S.ga nisbatan rasmiylashtirilgan mehnatga layoqasizlik varaqasi asossiz deb topilganligi sababli, ichki mehnat tartib qoidalarini buzilgan deb hisoblanib, xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusi bilan bekor qilinganligi aniqlandi.
❕ Mazkur holatda, xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasini bekor qilinishida uning uzrli sabablarsiz ishga kelmaganligi bayon qilingan. Ammo Mehnat kodeksining 162-modda 2-qismi, 5-bandi talablariga rioya qilinmasdan, mehnatga layoqatizlik varaqasi asossiz ochilganligi xodimning aybli xatti-harakati hisoblanmasligi inobatga olinmagan.
📝 Aniqlangan holat yuzasidan boshqarmaning Inson huquqlarini himoya qilish sho‘basi tomonidan Fuqarolik ishlari bo‘yicha Farg‘ona tumanlararo sudiga fuqaro Sh.S.ni ishga tiklash, majburiy progul kunlari uchun ish haqi hamda maʼnaviy zarar undirish yuzasidan daʼvo ariza kiritildi.
💲 Sud tomonidan ish ko‘rib chiqilib, Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasining sobiq xodim Sh.S.ni mehnat shartnomasini bekor qilish yuzasidan chiqarilgan buyrug‘i g‘ayriqonuniy deb topildi. Xodimni avvalgi ishiga tiklash hamda uning foydasiga jami 40 mln. 896 ming 886 so‘m majburiy progul va maʼnaviy zarar undirish to‘g‘risida hal qiluv qarori chiqarildi.
Adliya aralashgach...
🏢 Farg‘ona viloyat adliya boshqarmasiga fuqaro Sh.S. viloyat soliq boshqarmasi tomonidan mehnat shartnomasini bekor qilishda mehnat qonunchiligiga amal qilinmaganligidan noroziligi yuzasidan yo‘llagan murojaati kelib tushdi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Sevara Urinbayeva
#Адлия_эълон 📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!! 📣Бугун, 22 апрель куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда. Мавзу: Ёқилғи-энергетика ислоҳотлари…
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.
✅ Мавзу: “Ёқилғи-энергетика ислоҳотлари, унинг бозор механизмларига ўтиш чора-тадбирлари".
📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
https://www.youtube.com/live/C-6l9fDieZ8?si=NNimTQguNgFCNDx2
👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

Ehtiyojmand oilalarga tabiiy gaz va elektr energiyasi uchun kompensatsiya to‘lab beriladi
Adliya vazirligi tomonidan qonunchilikdagi yangiliklar hamda amalga oshirilayotgan islohotlarning mazmun-mohiyati va ahamiyatini aholiga yetkazish maqsadida bugun O‘zbekiston Milliy matbuot markazida “Qonunchilikda yangiliklar”ga bag‘ishlangan matbuot anjumani tashkil etildi.
Mazkur tadbirda Energetika vazirligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, mutaxassislari, shuningdek OAV vakillari hamda jamoatchilik faollari ishtirok etdi.
Tadbirda hafta davomida qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning mazmun-mohiyati, qonunchilikdagi yangiliklar, aholiga yaratib berilayotgan imkoniyatlar xususida ma’lumot berildi.
Shuningdek, anjumanda soha mutaxassislari tomonidan “Yoqilg'i-energetika sohasida bozor mexanizmlarini joriy etishning qo'shimcha chora-tadbirlari to'g'risida”gi Hukumat qarori mazmun-mohiyati haqida keng jamoatchilikka tushuntirish berildi.
Batafsil👈🏻

#Adliya_va_OAV
Маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди
Адлия вазирлиги ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 23 апрель куни Оҳангарон туманининг Овжазсой қишлоғига хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.
Дастлаб журналистлар туманнинг Ўзбекистон маҳалласида ташкил этилган “Адлия кутубхонаси” билан танишди. Мазкур маҳаллада 1105 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар истиқомат қилади. Кутубхонанинг топширилиши маҳалла ёшлари учун катта совға бўлди. Вилоятнинг барча туман шаҳарларида 22 та кутубхоналар ташкил қилиниб, 7 минг 100 дан ортиқ бадиий, чет эл ҳамда ҳуқуқий адабиётлар, мебель жиҳозлари ва компьютер тўпламлари билан таъминланди.
Маълумот учун: Ҳозирги кунда ушбу кутубхоналардаги адабиётлардан 1357 нафар ёшлар фойдаланди.
Маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари туман адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЁ бўлими фаолияти билан яқиндан танишди.
Адлия органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг “бир том” остида қулай, ортиқча вақт ва пул сарфламасдан олиш имконияти яратилганлигига гувоҳ бўлишди.
Ташкил этилган пресс-тур давомида хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари Оҳангарон туманининг Овжазсой қишлоғида оталиққа олинган ёшлар учун ўтказилган Ёшлар сайлида ҳам қатнашишди. Улар билан ишлаш борасида адлия органлари томонидан олиб борилган ишлар билан танишишди.
Овжазсой қишлоғида бошқарма ва туман адлия бўлими томонидан Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан тақдимоти ўтказилди. Спорт беллашувлари, истеъдодли ва иқтидорли ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.
Пресс-тур мобайнида журналистлар туризм қишлоғида ташкил этилган меҳмон уйларининг фаолияти, дам олишга келувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида қишлоқ аҳолиси учун туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

#Adliya_teleloyiha
Айни вақтда Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви бошланди.
Кўрсатув "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
Мавзу: Давлат ташкилотларида меҳнат қонунчилиги ва ходимлар ҳуқуқлари
Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot телеграм-боти ёки тўғридан-тўғри эфир вақтида 71.233-75-74 телефон рақамига боғланиш орқали орқали юборишингиз мумкин.
Саволларга Адлия вазирлиги масъуллари ва ТДЮУ ўқитувчилари жавоб беради.
❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
📹https://www.youtube.com/embed/ISJSKDJ22wM