#Adliya_xabari
Адлия вазири А. Тошқулов: рақамли далиллар билан ишлаш ва кибер жиноятларни аниқлашга доир халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш лозим
Жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Бўстонлиқ туманидаги Олмос конвенцион марказида “Халқаро ҳамкорликнинг суд экспертизани такомиллаштириш ва ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Кенг доирадаги халқаро илмий-амалий конференция Адлия вазирлиги ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган.
Конференцияни кириш сўзи билан Адлия вазири А. Тошқулов очиб берди.
Вазир ўз маърузасида кибер жиноятчилик замон ва макон танламаслиги шу ўринда ҳеч бир давлат фуқароси ундан тўлиқ ҳимояланмаганини алоҳида таъкидлади. Мазкур масалага ижобий ечим топиш мақсадида бир қатор таклифларни ўртага ташлади.
Хусусан, рақамли далиллар билан ишлаш ва кибер жиноятларни аниқлашга доир ҳамкорликни янада кенгайтириш лозимлиги, ушбу соҳада фаолият юритувчи эксперт ва мутахассисларни соҳа ривожланган мамлакатларда тизимли малака оширишини таъминлаш;
яратилаётган янги технология ва услубиётлар билан мамлакатларимиз экспертиза муассасаларини доимий равишда таъминлаб бориш.
Вазир соҳани янада ривожлантириш мақсадида Суд экспертлари соҳадаги янгиликлардан хабардор қилувчи маълумотлар базаларини янада ривожлантириш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистонда бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида суд экспертиза тизими тезкорлик билан ривожланиб бораётгани мазкур ислоҳотларни амалга оширишда халқаро ҳамкорликнинг алоҳида ўрни борлигини айтиб ўтди.
Дарҳақиқат, мазкур халқаро конференциянинг асосий мақсади ҳам суд-экспертиза соҳасининг замонавий ҳолати ва муаммоларини таҳлил қилиш, хорижий суд экспертиза муассасаларида мавжуд илғор тажрибаларини мамлакатларимизда татбиқ этиш ҳамда уни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун муҳокама майдонини яратиш ҳисобланади.

“Халқаро ҳамкорликнинг суд экспертизани такомиллаштириш ва ривожлантиришдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини давом эттирмоқда
⏰ Айни вақтда “Халқаро ҳамкорликнинг суд экспертизани такомиллаштириш ва ривожлантиришдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг иккинчи куни давом этмоқда.
📝 Бугунги тадбирда Конференция иштирокчилари томонидан суд экспертиза соҳасидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган мавзулар бўйича маърузалар қилинди.
✅ Хусусан, Жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланиш, суд органлари ва экспертиза муассасаларининг электрон базаларини интеграциялаштириш, халқаро амалиётда виртуал аутопсияга янги қарашлар, гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасига қарши курашишнинг устувор йўналишлари, суд-экспертлик фаолиятида сунъий интеллектдан фойдаланиш, рақамли криминалистика бўйича ҳамкорликнинг долзарблиги масалалари бўйича маърузалар қилинди.
📚 Шунингдек, наркобизнесга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида гиёҳвандлик воситаларини экспертизадан ўтказиш доирасида халқаро ҳамкорлик, портлаш ва ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар жойини кўздан кечиришда дронлардан фойдаланишнинг самарадорлиги, одам ДНКси суд-биологик экспертизасини ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик ҳамда янги технологияларни жорий қилишнинг аҳамияти, МПС технологиясига асосланган ечимлар орқали суд-генетик экспертиза самарадорлигини ошириш ва бошқа суд экспертиза соҳаси фаолиятига оид тақдимотлар намойиш қилинди.
🔍 Конференциянинг иккинчи кунида тадбир иштирокчилари томонидан соҳани ривожлантиришга доир қизиқарли саволлар, таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда хорижий давлатларнинг ушбу соҳа бўйича тажрибалари муҳокама қилинди.

#Ochiq_adliya
Adliya vazirligi: 10 nafar talabgor malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirdi
Joriy yilning 19-aprel kuni xususiy notarial faoliyat bilan shug‘ullanish huquqini berish bo‘yicha malaka imtihoni o‘tkazildi.
Ochiqlik, shaffoflik va odillik prinsiplariga asosan bo‘lib o‘tgan malaka imtihonida talabgorlarning davlat va jamiyat qurilishi hamda korrupsiyaga qarshi kurashish, fuqarolik huquqi, notariat sohasi va vorislik huquqi bo‘yicha savodxonligi sinovdan o‘tkazildi.
Imtihon suhbat asosida og‘zaki savol-javob tarzida o‘tdi.
Unda ishtirok etish uchun Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasiga hujjat topshirgan 19 nafar talabgor ushbu malaka imtihonida ishtirok etishiga ruxsat berildi.
Malaka imtihoni natijasiga ko‘ra 10 nafar talabgor malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan deb topildi. Jumladan:
Andijon viloyatidan:
Madaminov Feruzbek Ro‘zimaxamatovich;
Jizzax viloyatidan:
Berdiyev Baxodir Olimjonovich;
Navoiy viloyatidan:
Habibulloyev Sherzod Muxtorovich;
Surxondaryo viloyatidan:
Boyqulov Jasurbek Xaitmurotovich;
Toshkent viloyatidan:
Djurayev Sherali Ruziboyevich;
Toshkent shahridan:
Bobojonov Jur’at Shuxratovich;
Suyunov Fozil Shokir o‘g‘li;
Saidova Umida Akmalovna;
Xorazm viloyatidan:
Tairova Nodira Baxramovna;
Qoraqalpog‘iston Respublikasidan:
Yusupov Temur Sheripbayevich;
Ma’lumot uchun: malaka imtihoni joriy yilning 19-aprel kuni O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligining www.minjust.uz rasmiy veb-sayti orqali onlayn tarzda yoritib borildi hamda malaka imtihoni jarayoni yozib olindi.

Adliya vazirligi tomonidan O‘zbekiston bolalar tashkiloti nodavlat notijorat tashkiloti davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.
Ushbu tashkilotning asosiy maqsadi bolalarni Vatanga muhabbatli, intellektual, ijodiy, jismoniy va ma’naviy jihatdan shakllanishi hamda rivojlanishi, ularning ta’lim olishi va dam olishiga bo‘lgan huquqlarini ro‘yobga chiqarish uchun zarur shart-sharoit yaratishdan iborat.

#Яшил_макон
Адлия вазири Акбар Тошқулов ''Яшил макон'' лойиҳаси доирасида барпо этилаётган боғда тизим ходимлари учун ўрнак ва шахсий намуна бўлди.

#Биласизми
🔰Қонунчиликка мувофиқ, Васият қилувчи қонун бўйича меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Қонун бўйича меросхўрни меросдан маҳрум этиш, агар васиятномадан бошқа ҳол келиб чиқмаса, бу васият қилувчининг тақдим этиш ҳуқуқи бўйича ворислик қиладиган авлодларига нисбатан татбиқ этилмайди.
✔️ Шунингдек, Мерос қолдирувчи васиятнома тузилганидан кейин уни истаган пайтда бекор қилиш ва ўзгартириш борасида эркин бўлиб, бунда бекор қилиш ёки ўзгартириш сабабларини кўрсатишга мажбур эмас.

#Biz_birgamiz
Тошкент VI халқаро марафонида ногиронлиги бўлган шахслар ҳам иштирок этди
Жорий йилнинг 20 апрель куни мамлакатимизда BYD Tashkent VI xalqaro марафонига старт берилди.
Ушбу марафонда Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган шахслар оммавий югуриш мусобақасига жалб қилинди.
Иштирокчиларнинг рўйхати Ўзбекистон ногиронлар жамияти томонидан тақдим этилган номзодлар ҳисобига шакллантирилди.
Марафонда кўришда ва эшитишда нуқсони бор ҳамда бошқа турдаги жисмонан имконияти чекланган шахслар учун жами икки турдаги номинация бўйича ғолиблар тақдирланади.
Марафон иштирокчилари ўртача 150—500 минг сўмгача бадал тўлаб иштирок этаётган бўлса, имконияти чекланганлар учун бепул қилиб берилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш вазирликнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Шунга кўра, вазирлик Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.
Лойиҳа доирасида вазирлик томонидан бугунги кунга қадар кўплаб йирик ижтимоий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Марафон натижаларига кўра, ногиронлиги бўлган шахслардан аёллар ва эркаклар тоифалари бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга қимматбаҳо совғалар улашилди.