Sevara Urinbayeva
2.51K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазири Акбар Ташкулов хорижий суд экспертиза ташкилотларининг раҳбарлари билан учрашди

Хабарингиз бор, "Халқаро ҳамкорликнинг суд экспертизани такомиллаштириш ва ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида конференция бўлиб ўтмоқда.

📝 Конференция доирасида адлия вазири А. Ташкуловнинг Суд экспертиза халқаро ассоциацияси (IAFS) президенти, Болгариядаги Габрово суд экспертизаси ташкилоти раҳбари, профессор Янко Колев, Осиё суд экспертиза тармоғи (AFSN) вице-президенти, Малайзия Фан, технология ва инновaциялар вазирлиги қошидаги Кимё департаменти раҳбари Ҳалимаҳ бинти Абдул Раҳим хоним ҳамда Туркия Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд тиббиёт институти президенти Хизир Аслиюксеклар билан икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди.

📌 Учрашувлар давомида хорижий ҳамкорлар томонидан мамлакатимизда суд экспертиза соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилиб, мазкур соҳани янада ривожлантиришда ҳамкорликка тайёрлиги маълум қилинди.

🤝 Мазкур учрашувлар давомида Республика суд экспертиза маркази суд экспертларини халқаро стажировкаларини ташкил этиш, хорижий экспертлар билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб борилишини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

⚡️ Шунингдек, соҳада янги услубиётларни ишлаб чиқиш ҳамда мавжудларини янгилаш, замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
#Adliya_xabari

Адлия вазири А. Тошқулов: рақамли далиллар билан ишлаш ва кибер жиноятларни аниқлашга доир халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш лозим

Жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Бўстонлиқ туманидаги Олмос конвенцион марказида “Халқаро ҳамкорликнинг суд экспертизани такомиллаштириш ва ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Кенг доирадаги халқаро илмий-амалий конференция Адлия вазирлиги ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Конференцияни кириш сўзи билан Адлия вазири А. Тошқулов очиб берди.

Вазир ўз маърузасида кибер жиноятчилик замон ва макон танламаслиги шу ўринда ҳеч бир давлат фуқароси ундан тўлиқ ҳимояланмаганини алоҳида таъкидлади. Мазкур масалага ижобий ечим топиш мақсадида бир қатор таклифларни ўртага ташлади.

Хусусан, рақамли далиллар билан ишлаш ва кибер жиноятларни аниқлашга доир ҳамкорликни янада кенгайтириш лозимлиги, ушбу соҳада фаолият юритувчи эксперт ва мутахассисларни соҳа ривожланган мамлакатларда тизимли малака оширишини таъминлаш;

яратилаётган янги технология ва услубиётлар билан мамлакатларимиз экспертиза муассасаларини доимий равишда таъминлаб бориш.

Вазир соҳани янада ривожлантириш мақсадида Суд экспертлари соҳадаги янгиликлардан хабардор қилувчи маълумотлар базаларини янада ривожлантириш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистонда бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида суд экспертиза тизими тезкорлик билан ривожланиб бораётгани мазкур ислоҳотларни амалга оширишда халқаро ҳамкорликнинг алоҳида ўрни борлигини айтиб ўтди.

Дарҳақиқат, мазкур халқаро конференциянинг асосий мақсади ҳам суд-экспертиза соҳасининг замонавий ҳолати ва муаммоларини таҳлил қилиш, хорижий суд экспертиза муассасаларида мавжуд илғор тажрибаларини мамлакатларимизда татбиқ этиш ҳамда уни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун муҳокама майдонини яратиш ҳисобланади.
“Халқаро ҳамкорликнинг суд экспертизани такомиллаштириш ва ривожлантиришдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини давом эттирмоқда

Айни вақтда “Халқаро ҳамкорликнинг суд экспертизани такомиллаштириш ва ривожлантиришдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг иккинчи куни давом этмоқда.

📝 Бугунги тадбирда Конференция иштирокчилари томонидан суд экспертиза соҳасидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган мавзулар бўйича маърузалар қилинди.

Хусусан, Жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланиш, суд органлари ва экспертиза муассасаларининг электрон базаларини интеграциялаштириш, халқаро амалиётда виртуал аутопсияга янги қарашлар, гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасига қарши курашишнинг устувор йўналишлари, суд-экспертлик фаолиятида сунъий интеллектдан фойдаланиш, рақамли криминалистика бўйича ҳамкорликнинг долзарблиги масалалари бўйича маърузалар қилинди.

📚 Шунингдек, наркобизнесга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида гиёҳвандлик воситаларини экспертизадан ўтказиш доирасида халқаро ҳамкорлик, портлаш ва ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар жойини кўздан кечиришда дронлардан фойдаланишнинг самарадорлиги, одам ДНКси суд-биологик экспертизасини ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик ҳамда янги технологияларни жорий қилишнинг аҳамияти, МПС технологиясига асосланган ечимлар орқали суд-генетик экспертиза самарадорлигини ошириш ва бошқа суд экспертиза соҳаси фаолиятига оид тақдимотлар намойиш қилинди.

🔍 Конференциянинг иккинчи кунида тадбир иштирокчилари томонидан соҳани ривожлантиришга доир қизиқарли саволлар, таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда хорижий давлатларнинг ушбу соҳа бўйича тажрибалари муҳокама қилинди.
#Ochiq_adliya

Adliya vazirligi: 10 nafar talabgor malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirdi


Joriy yilning 19-aprel kuni xususiy notarial faoliyat bilan shug‘ullanish huquqini berish bo‘yicha malaka imtihoni o‘tkazildi.

Ochiqlik, shaffoflik va odillik prinsiplariga asosan bo‘lib o‘tgan malaka imtihonida talabgorlarning davlat va jamiyat qurilishi hamda korrupsiyaga qarshi kurashish, fuqarolik huquqi, notariat sohasi va vorislik huquqi bo‘yicha savodxonligi sinovdan o‘tkazildi.

Imtihon suhbat asosida og‘zaki savol-javob tarzida o‘tdi.

Unda ishtirok etish uchun Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasiga hujjat topshirgan 19 nafar talabgor ushbu malaka imtihonida ishtirok etishiga ruxsat berildi.

Malaka imtihoni natijasiga ko‘ra 10 nafar talabgor malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan deb topildi. Jumladan:

Andijon viloyatidan:
Madaminov Feruzbek Ro‘zimaxamatovich;

Jizzax viloyatidan:
Berdiyev Baxodir Olimjonovich;

Navoiy viloyatidan:
Habibulloyev Sherzod Muxtorovich;

Surxondaryo viloyatidan:
Boyqulov Jasurbek Xaitmurotovich;

Toshkent viloyatidan:
Djurayev Sherali Ruziboyevich;

Toshkent shahridan:
Bobojonov Jur’at Shuxratovich;
Suyunov Fozil Shokir o‘g‘li;
Saidova Umida Akmalovna;

Xorazm viloyatidan:
Tairova Nodira Baxramovna;

Qoraqalpog‘iston Respublikasidan:
Yusupov Temur Sheripbayevich;

Ma’lumot uchun: malaka imtihoni joriy yilning 19-aprel kuni O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligining www.minjust.uz rasmiy veb-sayti orqali onlayn tarzda yoritib borildi hamda malaka imtihoni jarayoni yozib olindi.
#Adliya_xabari

Adliya vazirligi tomonidan O‘zbekiston bolalar tashkiloti nodavlat notijorat tashkiloti davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.

Ushbu tashkilotning asosiy maqsadi bolalarni Vatanga muhabbatli, intellektual, ijodiy, jismoniy va ma’naviy jihatdan shakllanishi hamda rivojlanishi, ularning ta’lim olishi va dam olishiga bo‘lgan huquqlarini ro‘yobga chiqarish uchun zarur shart-sharoit yaratishdan iborat.