Sevara Urinbayeva
2.11K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.54K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Бугун ўтаётган видеоселекторда Президент коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашаётганини айтди.
Касалланганларнинг ярмидан зиёди тузалган, кўплаб туман ва шаҳарларда инфекция тарқалмаган.
Карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича навбатдаги қадамлар белгиланди. Мева-сабзавотларни ташиш учун вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларга рухсат бериш, шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни секин-аста юмшатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент в ходе сегодняшнего видеоселектора отметил, что эпидемиологическая ситуация по коронавирусу стабилизируется.
Выздоровели больше половины заболевших, во многих районах и городах коронавирус не выявлен.
Определены очередные шаги по поэтапному выходу из карантина. Даны указания по разрешению перевозок плодоовощной продукции между областями и городами, постепенному смягчению ограничений на пользование личного автотранспорта.

#Mirziyoyev #murojaat #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.

Унга кўра 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан:

✔️фуқароларга
– иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;

✔️фуқароларга –шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;

✔️олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклаш рухсат берилди.

Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.

❗️Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Сўраган_эдингиз #Савол_жавоб

💡САВОЛ. Ассалому алайкум. Мени фарзандим туғма ногирон бўлганлиги туфайли нафақа олади. Май ойида қайта кўрикдан ўтиши керак экан. Яъни комиссиядан бўлмаса пенсия тўхтатиб қўйилар экан. Болам ёшлиги сабабли шифохонага олиб боролмаяпман. Шу ҳолатда пенсияси тўхтатиб қўйиладими

Жавоб: Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган бир қатор чоралар белгиланган.
Хусусан, қўшма қарорга мувофиқ, карантин даврида ногиронлик муддати тугайдиган фуқароларни қайта кўрикдан ўтказмасдан, ногиронлик муддатлари автоматик тарзда узайтирилган ҳолда пенсия (нафақа) тўловлари давом эттирилиши белгиланган.

💡САВОЛ. Мен туман шифохонасида врач бўлиб ишлайман. Бизлар тез ёрдамда суткалаб ишлаяпмиз. Уйга ҳам бормай ишлаяпмиз базида. 6% ли устама бизга тўланадими

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонининг 17-бандига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига
6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилиниши белгиланган.
#Сўраган_эдингиз #Савол_жавоб

💡САВОЛ. Оилада 5 киши яшаймиз. Отам I гуруҳ ногирони. Ҳеч ким ишламайди. Маҳалладан кам таъминланганлик нафақа олсак бўладими

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (679 330 сўм) нинг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Ҳозирги даврда бу 358 минг сўмни ташкил этади.
Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

- меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
- мулкий даромадлар;
- якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
- чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
- пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар;
- шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.

Шунга кўра, нафақа олиш учун яшаш жойингиздаги маҳаллага мурожаат қилишингиз лозим.
Маҳаллада ташкил этилган комиссия томонидан ариза берувчининг мурожаати барча мезонларга асосан ўрганиб чиқилиб, тегишли далолатнома тузилади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор фуқаролар йиғини (Комиссия) томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
#Сўраган_эдингиз #Савол_жавоб

💡САВОЛ. Карантин бошланишидан олдинроқ фарзандли бўлгандик. Аммо бизнинг қишлоқ туман марказидан узоқдалиги сабабли суюнчи пулига қандай қилиб масофадан ариза топширамиз

Жавоб: Бола туғилганда бериладиган нафақа (суюнчи) бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади. Бола туғилганда бериладиган нафақага ҳуқуқингиз карантин даврида пайдо бўлган бўлса, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида ушбу нафақани олиш учун ўрнатилган тартибда мурожаат этишингиз мумкин.

💡САВОЛ. Боғчада тарбиячи ёрдамчиси бўлиб ишлайман. (менинг вазифам болаларни овқатлантиришга олиб бориш ва хоналарни озода сақлаш) Карантиндан олдин таътилга чиқдим. Меҳнат таътилим тугади аммо карантин ҳалигача давом этмоқда. Иш берувчи томонидан менга иш ҳақи сақланмаган меҳнат таътилига чиқишни сўрамоқда. Шу мумкинми

Жавоб: Бундай ҳолатда Сиз иш берувчи билан келишган ҳолда масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтишингиз ёки иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олишингиз мумкин.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам Сиз ва иш берувчи ўртасида ўзаро розилик бўлиши лозим.
#Сўраган_эдингиз #Савол_жавоб

💡САВОЛ. 14 ёшгача болалар пули карантин вақтида танаффуссиз давом эттирилса, 6 ойгача бериладими еки карантин тугагунчами

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонига асосан, жорий йилнинг март — июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилади, яъни кейинги 6 ой муддатга узайтириб қўйилади, агар бу давр ичида бола 14 ёшга тўлса, нафақа тўхтатилади.
#Сўраган_эдингиз #Савол_жавоб

💡САВОЛ. Мен университетда ишлайман яқин орада туғруқ таътилига чиқишим керак, карантин тугамаса ҳам менга меҳнат таътили бериладими

Жавоб .Меҳнат кодексига кўра, ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади.

Агар сиз бунга қадар ишланган давр учун меҳнат таътилидан фойдаланмаган бўлсангиз ўз ҳоҳишингизга кўра юқоридаги тартибда меҳнат таътилига чиқишингиз мумкин.
#Эслатма!
Ҳурматли фуқаролар

Мамлакатимизда жорий қилинган карантин вақтида ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатлар олиш учун уйингиздан чиқишингиз шарт эмас.

Бунинг учун Адлия вазирлигининг Телеграм мессенжерида очилган @huquqiy_maslahatbot ботига саволларингизни масофадан туриб юборишингиз ва ушбу бот орқали зарур ҳуқуқий маълумотларга эга бўлишингиз мумкин!
Самарқандда ҳокимлар қарор қабул қилишни нега пайсалга солди?

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/samarqandda-hokimlar-qaror-qabul-qilishni-nega-paysalga-soldi/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Биласизми

Журналист фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

Қонунчиликка мувофиқ:

Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида ахборотни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, журналист тақдим этган хабарининг мазмунини оммавий ахборот воситаси бузиб эълон қилиши оқибатида ўзига етказилган маънавий зарар ва моддий зиён қопланишини суд орқали талаб қилишга ҳақли.

Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.

Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди.

Журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади.

Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Журналистнинг журналистлик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб этиш тақиқланади.

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари:

👉 цензура қилганлик;

👉 журналист ўз касбига доир қонуний фаолиятни амалга оширишига аккредитация қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки аккредитацияни ноўрин бекор қилиш йўли билан тўсқинлик қилганлик;

👉 журналистнинг сўров билан мурожаат қилиш ва зарур ахборотни олиш ҳуқуқини бузганлик;

👉 журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик;

👉 журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйганлик;

👉 ахборот манбаини ёки муаллиф номини унинг розилигисиз ошкор этганлик учун жавобгарликка тортиладилар.

☝️ Журналистнинг ҳуқуқларини бузганлик, унинг журналистлик касбига доир фаолияти билан боғлиқ ҳолда шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
#Биласизми

1 майдан бошлаб нималар ўзгаради?

👉Батафсил:
https://bit.ly/2zoXQFt
_____________________________________

#Знаете_ли_вы_что

Что изменится с 1 мая?

👉Подробнее: https://bit.ly/3aEEZDh

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
Марказий банк томонидан янги таҳрирда ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низомга киритилган асосий ўзгаришлар

🔹 “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом янги таҳрирда ишлаб чиқилган ҳолда Адлия вазирлигида жорий йилнинг 13 апрелида 3229-сон билан давлат рўйхатига олинди. Батафсил шарҳ қуйидаги ҳаволада.

#регулятор

Web | TG | FB | Inst | Ln | TW | Vk
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Чегара-ҳуқуқий ахборот тарқатишга ғов эмас!
Мамлакатимиздан ташқаридаги ватандошларимиз билан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Адлия вазирлигининг янги қонун ҳужжатлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи "Ҳуқуқий ахборот канали"дан қай даражада фойдалана олаётганлари ҳусусида суҳбатлар ўтказилиши йўлга қўйилди.
«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2020 йил 1 май кунги сонида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимовнинг «Юридик таълим ва фан тизимида инновацион ривожланиш истиқболлари» номли мақоласи чоп этилган.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
Янги Ўзбекистон_газетаси.pdf
13.2 MB
«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2020 йил 1 май кунги сони билан танишиб чиқсангиз бўлади

@adliyangiliklari
Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқиши оқибатларини кўздан кечириш ва уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Сирдарё вилоятига етиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область для ознакомления с последствиями произошедшего сегодня утром прорыва дамбы Сардобинского водохранилища и определения необходимых мер по их ликвидации.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #suvchiqishi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter