#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
🔰 Қонунчиликка кўра, уч ёшга тўлмаган боланинг бюджет ташкилотларда ишлайдиган онаси ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти белгиланади ва бунда иш ҳақи камайтирилмайди.
⏰ Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) онасининг илтимосига кўра тиббий хулоса асосида тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт.
💰16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган онага ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.

#Adliya_onlayn
👨💼 "Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди" акцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар
АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
⏸ Жонли эфир

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Sevara Urinbayeva
#Adliya_onlayn 👨💼 "Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди" акцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола…
#Adliya_onlayn
“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида шу кунга қадар амалга оширилган ишлар натижаси
Республика миқёсида жами 9 209 та маҳаллаларда хатлов ўтказилиб, 98 192 нафар шахсларда тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган бўлиб, шундан 88 570 таси ижобиий ҳал этилди, қолган ҳолатлар ўрганиб чиқилмоқда.
Масалан,
1 261 нафар шахснинг туғилиши қайд этиб берилди;
276 нафар шахснинг туғилишини қайд этиш учун туғилганлик фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритилди;
9 450 нафар шахсга туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилди яъни ҳужжатини ёқотиб қўйган фуқароларга улар тиклаб берилди;
6 503 та қонуний никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётган шахсларнинг никоҳи қайд этилди;
2 593 нафар шахснинг ўлими муддати ўтиб қайд этилди;
639 нафар шахснинг ўлим фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритилди;
3 429 нафар шахснинг ўлими ҳақида такрорий гувоҳнома берилди;
7 973 нафар фуқарога ID-карта расмийлаштирилди;
23 274 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди;
12 130 та тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилди;
17 865 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди;
93 428 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, иш берувчи ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт.
⚠️ Иш берувчи ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнат вазифаларини бажаришда, шунингдек иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига бориш ёки ишдан қайтиш вақтида меҳнатда майиб бўлиши туфайли ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиён учун моддий жавобгар бўлади.

#Адлия_ҳуқуқий_акция
''Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди'' ҳуқуқий акцияси доирасида 2024 йил 20 январдан 15 мартга қадар амалга оширилган ишлар билан танишинг!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest
📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?
Улар ҳақида ҳафталик дайжести

#Adliya_OAV
Меҳнат қонунчилигида меҳнат таътиллари ҳақида нималар дейилган?
Узрепорт ТВ билан ҳамкорликда тайёрланган махсус репортаж шу ҳақда.
Батафсил👉🏻https://www.youtube.com/watch?v=8LXS-BUOU7w

YouTube
MAXSUS REPORTAJ: Mehnat ta'tili haqida batafsil
MAXSUS REPORTAJ: Mehnat ta‘tili haqida batafsil
00:00 — Kirish
00:47 — Yillik mehnat ta‘tilining davomiyligi qancha?
02:40 — Yangi ishga kirgan xodim qancha muddatdan keyin mehnat ta‘tili olishi mumkin?
03:29 — O‘rindoshlik asosida ishlaydiganlarga mehnat…

#Адлия_эълон
📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!!
📣Бугун, 19 март куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда.
Мавзу: Ўзбекистонда криптовалюта, крипто автивлар айланмаси, майнинг фаолияти, жавобгарлик масалалари
Тадбирда Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.
Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

#Адлия_эълон 📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!! 📣Бугун, 19 март куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилмоқда. Мавзу: Ўзбекистонда криптовалюта…
#Adliya_onlayn
⚡️ Matbuot anjumani boshlandi
Mavzu: O‘zbekistonda kriptovalyuta, kripto avtivlar aylanmasi, mayning faoliyati, javobgarlik masalalari
Onlayn translyatsiya 👉 https://www.youtube.com/watch?v=JgSWuAfaiVs

📣📣📣DIQQAT BU MUHIM!
21–24-mart kunlari Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali joylashgan server qurilmalarini "Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi" davlat muassasasining Maʼlumotlarni qayta ishlash markaziga koʻchirish hamda Soliq qo‘mitasi veb-resurslari faoliyatini optimallashtirish va serverlar imkoniyatlarini kengaytirish munosabati bilan 21-mart soat 21:00 dan 23-mart soat 09:00 ga qadar Davlat xizmatlarini ko'rsatish tizimi, "Notarius" avtomatlashtirilgan axborot tizimi, Litsenziya va Tadbirkorlik subyektlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish tizimlari orqali xizmat koʻrsatish imkoniyatlari vaqtinchalik cheklanishi ma’lum qilinadi.
Qo‘shimcha ma’lumotlar va savollar bo‘yicha "1008" va “1148” raqamiga murojaat qilishingiz mumkin.

O‘zbekistonda kriptovalyuta, kripto avtivlar aylanmasi, mayning faoliyati, javobgarlik masalalari muhokama etildi
Adliya vazirligi tomonidan qonunchilikdagi yangiliklar hamda amalga oshirilayotgan islohotlarning mazmun-mohiyati va ahamiyatini aholiga yetkazish maqsadida bugun O‘zbekiston Milliy matbuot markazida “Qonunchilikda yangiliklar”, “O‘zbekistonda kriptovalyuta, kripto avtivlar aylanmasi, mayning faoliyati, javobgarlik masalalari” bag‘ishlangan matbuot anjumani tashkil etildi.
Mazkur tadbirda Ichki ishlar vazirligi, O‘zbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi hamda Adliya vazirligi mutaxassislari hamda OAV vakillari ishtirok etdi.
Tadbirda hafta davomida qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarning mazmun-mohiyati, qonunchilikdagi yangiliklar, aholiga yaratib berilayotgan imkoniyatlar xususida ma’lumot berildi.
Shuningdek, anjumanda soha mutaxassislari tomonidan “O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat, Jinoyat-protsessual kodekslariga hamda O‘zbekiston Respublikasining Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksiga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish haqida”gi O‘RQ–899-son Qonun mazmun-mohiyati haqida keng jamoatchilikka batafsil yoritib berildi.
Batafsil👈🏻

#Adliya_xabari
Xususiy notarial faoliyat bilan shug‘ullanish huquqini berish bo‘yicha
malaka imtihoni hamda davlat notarial idorasi notariusi
lavozimiga tanlov o‘tkazildi
Joriy yilning 19-mart kuni xususiy notarial faoliyat bilan shug‘ullanish huquqini berish bo‘yicha malaka imtihoni hamda davlat notarial idorasi notariusi lavozimiga tanlov o‘tkazildi.
Malaka imtihoni va tanlov ochiqlik, shaffoflik va odillik prinsiplariga asosan o‘tkazildi.
Malaka imtihoni va tanlovda talabgorlarning davlat va jamiyat qurilishi hamda korrupsiyaga qarshi kurashish, fuqarolik huquqi, notariat sohasi va vorislik huquqi bo‘yicha savodxonligi sinovdan o‘tkazildi.
Imtihon suhbat asosida og‘zaki savol-javob tarzida o‘tkazildi.
Malaka imtihoni va tanlovda ishtirok etish uchun Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasiga hujjat topshirgan 31 nafar talabgor ushbu malaka imtihoni va tanlovda ishtirok etishiga ruxsat berildi.
Malaka imtihoni va tanlov natijasiga ko‘ra 13 nafar talabgor malaka imtihoni va tanlovni muvaffaqiyatli topshirgan deb topildi. Jumladan:
Buxoro viloyatidan:
Qo‘shayev Dilmurod Baxtiyor o‘g‘li;
Tilloyev Izatillo Ziyodulloyevich;
Namangan viloyatidan:
Karimjonov Otabek Karimjon o‘g‘li;
Qo‘chqorov Abror Alisher o‘g‘li;
Mirzaxmedova Naima Mirzabdullayevna;
Samarqand viloyatidan:
Islomov Shuxrat Karshiboyevich;
Mavlonova Marjona Komilovna;
Toshkent shahridan:
Mardiyeva Gulxayo Olimjon qizi;
Nuriddinov Komil Sayfiddin o‘g‘li;
Raxmatova Charos Omonovna;
Sharipov Nodirjon Shavkatovich;
Tomdi tuman davlat notarial idorasiga:
Meliyev Farxod Xushnazarovich;
Bo‘zatov tuman davlat notarial idorasiga:
Durimbetov Daniyar Kadirimbetovich;
Malaka imtihoni va tanlov joriy yilning 19-mart kuni O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligining www.minjust.uz rasmiy veb-sayti orqali onlayn tarzda yoritib borildi hamda malaka imtihoni va tanlov jarayoni yozib olindi.