Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Ziyo_ulash

Зиё улашишга жамоамиз бел боғлади.

Маҳалларда ва чекка ҳудудларда яшаётган ёшларга китоблар улашиш бўйича хайрли лойиҳа амалга ошириляпти.

Бугун вазирлик марказий аппарати ва муассасалари ходимлари ўзи севиб ўқиган асарларни ёки сотиб олган китобларини вазирликдаги махсус штабга олиб келиб топширишяпти. Ҳозирга қадар 200дан ошиқ китоблар тўпланди.

Мазкур хайрия лойиҳасида ҳар бир бошқарма, департамент ходимлари фаол қатнашишмоқда.

Зиё улашишга чоғланган ҳар бир ҳамкасбимдан фахрланаман 😍 Сиз ҳам сафамизга қўшилинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ziyo_ulash

Зиё улашишда адлия вазири Акбар Тошқулов жамоамиз етакчиси сифатида челленжни бошлаб берди.

Вазирлик марказий аппарати ходимлари лойиҳа доирасида вазирликда ташкил этилган махсус штабга китобларни олиб келиб топширишди
#ЭЪЛОН

2024 йил 9 февраль куни соат 15:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Нотариат соҳасидаги янгиликлар

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

Анжуман "UzReport TV" ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
Forwarded from ZAMON.UZ | RASMIY KANAL
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bilasizmi

Hujjati yo‘q yerga imorat qurmang

Zarur ruxsatnoma olmasdan qurilgan imorat o‘zboshimchalik bilan qurilgan deb hisoblanadi va belgilangan muddatda buzib tashlanadi.

Ushbu loyiha Adliya vazirligi bilan hamkorlikda amalga oshirilmoqda.

YouTube | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bir_murojaat_izidan

Билим ҳар доим энг катта куч. Тўсиқларни, қийинчиликларни ёриб, ёпиқ дарвозаларни очиб чиқувчи куч... Билимга бўлган ҳавас ва истак, иштиёқ эса метин иродани, матонатни тарбиялаши мумкин экан.

Адлия вазирлигига ёрдам сўраб мурожаат қилган навоийлик Сарвиноз Йўлдошеванинг оиласи, турмуш тарзи ўрганилганда бунга яна бир бор амин бўлдик.

Сарвиноз опанинг бир йўла 3 фарзанди Президент мактабида таҳсил олади. Иш сўраб қанча-қанча идоралардан умидсиз қайтган аёл бор эътиборини, вақтини фарзандларининг билим олиши учун сарфлади. Бугун болаларда машаққатли меҳнатнинг ҳавас қилса арзигулик мевалари кўриниб турибди.

Адлия вазирлиги Сарвиноз Йўлдошеванинг иш сўраб қилган мурожаатини қаноатлантирди.

Кўриш учун атига 20 дақиқа вақт сарфлайсиз

Видео тўлиқ бу ерда👉КЎРИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

🗓 9 февраль (1441 йил)

Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.
#Ziyo_ulash

Адлия вазирлиги ташаббуси билан маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил қилинмоқда

Бугун, 9 февраль куни Алишер Навоийнинг 583 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги яна бир маърифий ташаббусни бошлаб берди.

Вазирлик томонидан республика бўйича туман ва шаҳарлардаги 4-секторда жойлашган маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил этиш лойиҳасига старт берилди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад мамлакатимизда ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларда китоб ўқишга бўлган қизиқишни орттириш ва интеллектуал салоҳиятини оширишга бўлган интилишни
қўллаб-қувватлашдир.

Акция доирасида Президент асарлари, ўзбек адабиёти дурдоналари, жаҳон адабиёти, ҳуқуқий ва болалар адабиётига оид 100 турдан ортиқ китоб тўпламлари маҳаллаларга юборилди. Тизимдаги раҳбар ва ходимлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватладилар.

Хусусан, адлия вазири Акбар Тошқулов Сирдарё вилоятига хизмат сафари давомида Янгиер шаҳридаги “Наврўзобод” маҳалласида кутубхона очилиши тадбирида иштирок этиб, Адлия вазирлиги жамоаси номидан “зиё_улаш” челленжи доирасида маҳаллага 500 дан ортиқ китоблар совға қилинди. Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Кутубхонада аҳоли, айниқса, ёшлар бўш вақтини унумли ўтказиш учун барча шароитлар яратилди. Китоблар билан бирга замонавий ва қулай мебель жиҳозлари, китоб жавонлари, компьютер жамланмалари тақдим этилди.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун вазирлик томонидан электрон кутубхона ҳам совға қилинди. Унда барча китобларнинг электрон ва аудио шакллари жамланган.

Ушбу лойиҳа доирасидаги ишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.

Адлия органлари ва муассасалари ходимлари янги анъанани бошлаб берди, уни хоҳлаган киши давом эттириши мумкин. Сиз ҳам маҳаллангизга зиё улашиб, кутубхоналар ташкил қилишда ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

Барча юртдошларимизни “зиё_улаш” челленжида иштирок этишга таклиф қиламиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_davlat_xizmatlari

Avtotransport vositalarini texnik ko’rikdan o’tkazish uchun mavjud markazlar haqida ma'lumot olish tartibidan xabardormisiz?


Batafsil videoda...👆🏻
Xovos tumani “Qahramon” mahallasidagi DXM filiali qayta jihozlanib, yangi rejimda ish faoliyatini boshladi

Bugun, 9-fevraldan boshlab Xovos tumanining “Qahramon” mahallasida faoliyat yuritgan davlat xizmatlari markazi filiali qayta jihozlanib, yangi ish rejimiga oʻtdi. Tantanali marosimda adliya vaziri Akbar Toshqulov ishtirok etdi.

Ushbu mahalla 2004-yilga qadar Mehnatobod tumani tasarrufida boʻlgan, tuman tugatilgandan soʻng Xovos tumani hududiga oʻtgan. Hozirda “Qahramon” mahallasida besh ming nafarga yaqin aholi istiqomat qiladi. Mahallada Xovos tuman davlat xizmatlari markazi filiali faoliyat yuritadi. Tuman markazidan 35—40 km masofa olisda joylashgan mahallada filial tomonidan yon atrofdagi “Binokor”, “Boʻston”,“Paxtakor”, “Husnobod”, “Yangiyer” mahallalari fuqarolariga ham xizmat koʻrsatilmoqda.

Bugunga qadar mazkur filial orqali yuqorida qayd etilgan 6 ta mahalla aholisi haftaning seshanba va juma kunlari davlat xizmatlarini olish imkoni mavjud edi. Endilikda filial dushanbadan juma kunigacha soat 9:00 dan 18:00 ga qadar doimiy ish rejimida ishlaydi. Maqsad — aholini bir hujjatni deb ovora qilmaslik, fuqarolarga qulaylik yaratishdir.

Xovoslik fuqarolar endi oʻzlariga qulay vaqtda oʻz mahallasida koʻrsatilayotgan xizmatdan foydalanishi mumkin. Filialda tashrif buyuruvchilar uchun barcha qulayliklar mavjud. Shinam xona, internetga ulangan kompyuter toʻplami, davlat xizmatlari va ulardan foydalanish boʻyicha haqida maʼlumot beruvchi axborot burchaklari va boshqalar shular jumlasidan. Aholi ommabop boʻlgan 100 dan ortiq davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniga ega boʻldi.

Shu kuni filialda FHDY boʻlimi tomonidan yosh oilaning nikohi qonuniy qayd etildi. Shuningdek, “Hech bir shaxs hujjatsiz qolmaydi” huquqiy aksiyasi doirasida 7 nafar xovoslik fuqaroga hujjatlar topshirildi.