Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#tezkor

⚡️Diqqat e’lon

‼️ Hurmatli fuqarolar! Bugun Toshkent shahrining barcha tuman davlat xizmatlari markazlarida markaziy serverda texnik va profilaktik tadbirlar olib borilayotganligi ma'lum qilingan edi.

👨🏻‍💻 Hozirda, markaziy serverda olib borilgan texnik va profilaktik ishlar nihoyasiga yetkazilib, barcha tuman davlat xizmatlari odatiy ish faoliyatiga o'tganligini ma'lum qilamiz.

📍 Yuzaga kelgan noqulaylik uchun uzr so‘raymiz.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести
#Адлия_эълон

📣Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!!

🗓 23 январь, Сешанба куни АОКАда Адлия вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилади

Мавзу: Президентнинг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонидаги янгиликар

Вақти: 12:00
Иштирок этади: Адлия вазирлиги раҳбарияти ва масъуллари

👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_onlayn_muloqot

💬Онлайн мулоқот: ННТ ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ҳисобот 2024

Онлайн мулоқот 23 январь куни соат 16:00 да вазирликнинг “Adliya bilan muloqot/Диалог с юстицией” гуруҳи ва ютубдаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси масъул ходимлари жавоб беради.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
#Adliya_eslatadi

📣Agar sizdan ortiqcha hujjat talab qilinsa, Adliya vazirligiga murojaat qiling!

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PF–6191-son va PF–6269-son Farmonlariga asosan davlat organlari va tashkilotlari tomonidan davlat xizmatlarini ko‘rsatishda quyidagi hujjatlarni aholi va tadbirkorlik subyektlaridan talab qilish bekor qilingan:

- shaxsni tasdiqlovchi hujjat nusxasi;

- shaxsning belgilangan shakldagi fotosurati;

- mehnat daftarchalari va ularning nusxalari;

- kadastr hujjatlari va ularning nusxalari;

- soliq to‘lovchi jismoniy shaxslarning davlat soliq xizmati organlarida hisobga qo‘yilganligi;

- diplom ma’lumotlari (oliy ta’lim va o‘rta maxsus);

- tadbirkorlik subyekti davlat ro‘yxatidan o‘tkazilganligi to‘g‘risidagi guvohnoma ma’lumotlari;

- “Manzil-ma’lumot”, shuningdek, doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi bo‘yicha ro‘yxatdan o‘tgan shaxslar to‘g‘risidagi ma’lumotlar va boshqalar (to‘liq ro‘yxat yuqoridagi havolada).

Bu turdagi hujjatlar davlat organlari va tashkilotlari tomonidan "Elektron hukumat" tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasidan foydalangan holda olinadi.

Yuqorida ko‘rsatilgan hujjat yoki ma’lumotlarning davlat organlari va tashkilotlari tomonidan aholidan talab qilinishi davlat xizmatlari ko‘rsatish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablarini buzish deb hisoblanib, MJtKning 215-5-moddasiga asosan ma'muriy javobgarlikka tortiladi.

Hurmatli fuqarolar, agar Siz talab qilinishi bekor bo‘lgan hujjatlarni so‘rash holatlariga duch kelsangiz, Adliya vazirligining 1148 Call-markaziga murojaat qilishingiz mumkin.

Shuningdek, bu haqda bot manziliga yozib qoldirsangiz ham bo‘ladi.
#Adliya_onlayn

📢 “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳияти юзасидан

АОКАда  Адлия вазири ўринбосари иштирокида  шу мавзуда матбуот анжмуни бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

🟡 Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби белгиланмоқда

Бугун, ҳақда 2024 йилнинг 23 январь куни Адлия вазирлиги томонидан Давлат Раҳбарининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида маълумот берилди. Унда адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов, вазирлик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Унда куни кеча қабул қилинган Фармоннинг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.
#Ochiq_adliya #tezkor

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:

▫️адлия бошқармалари ва бўлимлари;
▫️юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
▫️ФҲДЁ органлари;
▫️давлат хизматлари марказлари;
▫️"Ўзархив" агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари;
▫️Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
▫️“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази;
▫️Персоналлаштириш агентлиги;
▫️Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази;
▫️Давлат хизматларини ривожлантириш маркази;
▫️Интеллектуал мулк маркази;
▫️давлат нотариал идоралари ва архивлари;
▫️Юристлар малакасини ошириш маркази;
▫️Тошкент давлат юридик университети;
▫️Юридик техникумлар;
▫️ТДЮУ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321, 1323 ёки 1324) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳуқуқингизни_биласизми

Сиздан ортиқча ҳужжат талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

Агар сиз бу муаммога дуч келсангиз Адлия вазирлигига мурожаат қилинг. Бу бўйича қонуний чора бор.

Ушбу лойиҳа Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.


YouTube | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_rolik

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби ҳақида батафсил видеоролик орқали маълумот олинг
#Adliyadan_munosabat

Адлиядан тушунтириш!

Ижтимоий тармоқларда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акциясини “ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш билан боғлиқ акция” сифатида нотўғри талқин қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида туғилиш, яқин қариндошининг ўлими қайд этилмаган шахслар, никоҳ, ажрим, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларга ҳуқуқий кўмаклашиш мақсад қилинган.

Аммо, айрим фуқаролар мазкур ҳуқуқий акцияни “ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш билан боғлиқ акция” – деб тушуниб, ваколатли ташкилотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича мурожаат қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу акция доирасида кўчмас мулк объектига нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлса, давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларга нисбатан амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Акциянинг биринчи кунидаёқ “1148” ишонч телефони орқали дастлабки 100 дан ортиқ мазкур турдаги мурожаатлар қабул қилиб олиниб, малакали мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Маълумот тариқасида, ҳуқуқий акция доирасида фуқаролар бевосита туман (шаҳар) адлия бўлимларида ташкил этилган махсус штаблар ёки “1148” қисқа рақамли ишонч телефони орқали мурожаатларини қолдиришлари мумкин.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими