Sevara Urinbayeva
2.48K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлия вазирлигида “Мамлакат платформаси”нинг Қонун устуворлиги ва давлат бошқаруви йўналиши бўйича Ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16 январь куни Адлия вазирлиги биносида “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган, тегишли соҳалардаги мақсадларга эришишда кўмаклашадиган “Мамлакат платформаси”нинг Қонун устуворлиги ва давлат бошқаруви йўналиши бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, Европа Иттифоқи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури, Француз ривожланиш агентлиги, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти (GIZ), БМТ наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, ЮНИСЕФ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Япония ва Корея халқаро ҳамкорлик агентликлари (JICA, KOICA), шунингдек, Швейцария, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Латвия элчихоналарининг вакиллари иштирок этдилар.
#Adliya_teleloyiha

Айни вақтда Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви жонли эфирда узатилмоқда .

Мавзу:  Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш.

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot телеграм-боти  ёки тўғридан-тўғри эфир вақтида 71.233-75-74 телефон рақамига боғланиш орқали орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси масъуллари жавоб беради.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.

🎥https://www.youtube.com/embed/VOK-mR2GZqY
Sevara Urinbayeva
#Adliya_xabari ❗️Samarqand shahar davlat xizmatlari markazida "prava" vaqtincha berilmaydi Samarqand viloyat adliya boshqarmasi shuni ma'lum qiladiki, haydovchilik guvohnomasini chop etish uskunasida aniqlangan nosozlikni bartaraf etish munosabati bilan…
#Adliya_xabari

⚡️ Samarqand shahar davlat xizmatlari markazida "prava" almashtirish xizmati ishga tushdi

Samarqand viloyat adliya boshqarmasi tomonidan bir necha kun ilgari haydovchilik guvohnomasini chop etish uskunasida aniqlangan nosozlikni bartaraf etish munosabati bilan Samarqand shahar davlat xizmatlari markazida eski namunadagi milliy haydovchilik guvohnomasini yangisiga  almashtirish xizmati  vaqtincha to‘xtatilgani haqida xabar qilingan edi.

Samarqand shahrida mazkur xizmatga talab yuqoriligi hamda fuqarolardan kelib tushayotgan murojaatlarni inobatga olib, Samarqand shahar davlat xizmatlari markazida ushbu xizmat qayta ishga tushirildi.

❗️Urgut tuman davlat xizmatlari markazidagi chop etish uskunasi vaqtincha Samarqand shahriga olib kelib, o‘rnatilgani bois, mazkur tumanda joylashgan markazda ushbu xizmat vaqtincha ko‘rsatilmaydi.

Fuqarolar shuningdek IIB bo‘limlaridan ham mazkur xizmatdan foydalanishlari  mumkin.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

💻Tug'ilganlik haqidagi guvohnomani olish uchun online buyurtma bering!

🏠Pochta xizmati uyingizga etkazib beradi!

📄Tug'ilganlik haqidagi guvohnomani
uydan turib YIDXP (my.gov.uz) orqali olish mumkin. Avalgidek, FHDY organlariga bormaysiz, navbat kutib ovora boʻlmaysiz, bir-nechta hujjatlarga imzo qoʻymaysiz, asosiysi navbat kutib turmaysiz.

⌨️Buning uchun (my.gov.uz) orqali buyurtma berasiz.

📝Buyurtmada:

Farzandingizga tegishli ma'lumotlar to'ldiriladi;
Tug'ilganlik haqidagi guvohnomani yetkazib beriladigan manzil koʻrsatiladi;

💬Soʻngi qadamda invoys shakillanadi va BHMning 15 foizi (45 900 so'm) miqdorida hamda pochta xizmati uchun 25 000 soʻm toʻlov amalga oshiriladi.

👨‍💻FHDY xodimi, kelib tushgan buyurtmani koʻrib chiqib, chop etgan Tug'ilganlik haqidagi guvohnomani pochta xizmatiga taqdim etadi.

🚗Guvohnoma pochta xizmati tomonidan yetkaziladi.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Уй ишчиларининг қандай меҳнат ҳуқуқлари бор? 6 саволга жавоб

Энага, боғбон, ошпаз каби ёлланиб ишлайдиганлар билан ҳам меҳнат шартномаси тузиш керакми? Уларнинг иш режими қандай бўлади? Уй ишчиларига меҳнат стажи ҳисобланадими? Hudud24.uz бугун шу каби саволларга жавоб беради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=908611147

Каналга уланиш 👉
@hudud24official
#bilasizmi

⚡️Davlat xizmatlari markazlari orqali pensiya tayinlash uchun ariza berish xizmati ishga tushirilganligidan xabardormisiz?

📱 Endilikda fuqarolar Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP (my.gov.uz) orqali pensiya tayinlash uchun ariza topshirishi mumkin.

Xizmatning afzalliklari:

📌Istalgan Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurgan holda yoki onlayn tarzda my.gov.uz saytiga kirgan holda pensiya olish uchun ariza topshirishning mumkinligi;
📌Xizmatning tez va sifatli ko'rsatilishi natijasida ortiqcha vaqt sarflanmasligi;
📌Xizmatdan foydalanish uchun hech qanday haq undirilmasligi.

💻 Xizmatdan foydalanish uchun:

📌 Davlat xizmatlari markaziga tashrif buyurish yoki my.gov.uz saytiga kirib, tegishli xizmatni tanlash;
📌So‘rovnomani toʻldirgan holda ariza yoʻllashning o‘zi yetarli.

👉 Arizani ko'rib chiqish bosqichlari:

🔹Ariza Pensiya jamg‘armasining tuman (shahar) bo‘limlari tomonidan ko‘rib chiqilishi uchun «Pensiya» dasturiy majmuasiga yuboriladi.
🔹Pensiya jamg‘armasining «Pensiya» dasturiy majmuasi axborot tizimi orqali tegishli vazirlik va idoralararo axborot almashinuvi asosida olinadigan fuqaroning ish staji, ish haqi hamda boshqa ma’lumotlariga asosan davlat pensiya ta’minoti to‘g‘risidagi qonunchilikda belgilangan tartib va me’yorlarga muvofiq hisoblaydi va tayinlaydi.
🔹Pensiya tayinlanganligi yoki rad etilganligi sabablarini ko‘rsatgan holda Davlat xizmatlari markaziga yoki my.gov.uz saytidagi shaxsiy kabinetga ma’lumotnoma yuboriladi.
🔹Davlat xizmatlari markazi murojaat qiluvchini ariza natijasi haqida xabardor qiladi.

📆 Natija 10 ish kunida taqdim etiladi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliyadan_yangilik

🚗Endi avtomototransport vositasini notarial idoraga bormasdan sotish mumkin❗️

👨‍💻sotuvchi E-notarius.uz axborot portalida “Notarial harakatni rasmiylashtirish”ni tanlaydi, oʼzining shaxsiga oid maʼlumotlarni kiritadi va notarial harakatni yaratadi.

sotuvchi sotilayotgan avtomototransport vositasini tanlaydi va narxini kiritadi;
sotuvchi sotib oluvchining JShShIRni, shaxsini tasdiqlovchi hujjat seriyasi va raqamini va telefon raqamini kiritadi;
sotib oluvchining telefoniga SMS xabarnoma yuboriladi. Sotib oluvchi havolaga kirib Face-Id orqali verifikatsiyadan oʼtadi va roziligini tasdiqlaydi;
avtomatik tarzda yoki ixtiyoriy notarius tanlanadi;
notarius notarial harakatni rasmiylashtirishga qabul qilib, vaqtni belgilaydi va taraflarning mobil telefoniga SMS xabarnoma yuboriladi;
belgilangan vaqtda notarius taraflar ishtirokida videokonferensaloqa orqali notarial harakatni rasmiylashtiradi;

📬🚗bitimning asl nusxalari taraflarga kuryerlik (pochta) xizmati orqali yuboriladi.
#Адлиядан_қулайлик

Автомашинани сотишда эр ёки хотиннинг розилик аризаси ҳам онлайн тарзда нотариал расмийлаштириши мумкин.

Ушбу ариза розилик берувчи эр ёки хотин томонидан “E-notarius.uz” ахборот портали орқали расмийлаштирилади.
Бунда мурожаат қилиш учун исталган нотариус танланиши мумкин.

Агар эр ёки хотиннинг розилик аризаси нотариал тасдиқланган бўлса, у автомашинани олди-сотди шартномасини онлайн тарзда расмийлаштириш жараёнига автоматик равишда бириктирилади.
#Адлия_ташаббус

Адлия вазирлиги: қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Ушбу Фармон билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланмоқда. Бунда:

– ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;
– аукцион ғолибларига ер нархини 3 йилга, “дафтарлар”да турган фуқароларга эса – 5 йилга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
– аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.

Шу билан бирга, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар ушбу Фармоннинг 1-иловасида қайд этилган 15 626 гектар, шунингдек очиқ электрон танловга чиқарилиб, ғолиб аниқланмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини 2024 йил 1 мартдан бошлаб автоматик равишда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш тоширилмоқда.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_tashabbus

Адлия вазирлиги: Қишлоқ хўжалиги ерларидан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш имконияти яратилди

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.

Унга кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат этилади. Бунда:

– шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда ҳолда ўтказилади;
– ижарага олувчи ерга ижара ҳуқуқини ўтказишдан олдин ундан камида 3 йил, 2021 йилгача ҳоким қарори билан олган бўлса, камида 5 йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши керак;
– ижарага олувчи аукцион ёки танлов натижасига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлиши шарт;
– юридик шахслар ўзларига тўғридан тўғри равишда ижарага берилган ер участкаларини ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йилдан кейин бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_tashabbus

Адлия вазирлиги: Энди қишлоқ хўжалиги ерлари факат электрон аукцион орқали ижарага берилади

Аввал маълум қилинганидек, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.

Унга мувофиқ, гаровга қўювчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқлар гарови билан таъминланган мажбурияти бажарилмаган тақдирда, ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, ижара ҳуқуқини ер ижараси шартномасининг қолган даврига электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилишга рухсат этилади. Бунда:

-ер участкасига ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни ваколатли органлар билан келишиш (хулоса олиш) талаб этилмайди;

-суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилишдан тушган маблағлар қонунда белгиланган тартибда тақсимланади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3491, 17.01.2024 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу
Низомда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига (ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмалари) иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби белгиланган.
Adliya vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan Qonunni senatorlar ma’qulladi

Joriy yilning 19-yanvar kuni Oliy Majlis Senatining qirq to‘qqizinchi yalpi majlisida “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga O‘zbekiston Respublikasi milliy qonunchiligini Jahon savdo tashkiloti bitimlariga muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi Qonun ko‘rib chiqildi.

Qonunda intellektual mulk, reklama va davlat bojiga oid qonunlarni Jahon savdo tashkiloti bitimlarining talablariga uyg‘unlashtirish nazarda tutilgan. Qonun bilan “Ixtirolar, foydali modellar va sanoat namunalari to‘g‘risida”gi, “Tovar belgilari, xizmat ko‘rsatish belgilari va tovar kelib chiqqan joy nomlari to‘g‘risida”gi, “Reklama to‘g‘risida”gi, “Dori vositalari va farmatsevtika faoliyati to‘g‘risida”gi va “Davlat boji to‘g‘risida”gi qonunlarga ayrim o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritilmoqda.