Sevara Urinbayeva
2.44K subscribers
9.89K photos
1.18K videos
23 files
4.45K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_munosabat

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “туғилишлар статистикасидаги қарама-қаршиликлар” мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 4 январь куни 2023 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган туғилишлар сони юзасидан статистик маълумотлар эълон қилинган.

Мазкур маълумотлардаги туғилишлар сони 2022 йилга нисбатан “кўпайган” сўзи техник хатолик сабабли “камайган” сўзига алмашиб қолган. Ҳозирда ушбу хатолик бартараф этилди.

Шунингдек, таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги ва Статистика агентлиги туғилишлар бўйича битта манбадан фойдаланади. Адлия вазирлиги томонидан ФҲДЁ органлари томонидан бир йил давомида қайд қилинган жами туғилишлар маълумотлари юритилса, Статистика агентлиги фақатгина тирик туғилган болалар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради.

Адлия вазирлиги ушбу хатоликни аниқлашда ёрдам бергани учун жамоатчиликка ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда улар билан ҳамиша ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Давлат болани зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол, инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан ҳимоя қилади.

➡️ Болаларга нисбатан зўравонлик қилиш унинг ҳуқуқий оқибатларига кўра маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, болаларни муттасил равишда қийнаш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги ходимларининг фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича кўникмалари оширилди

Бугун, 10 январь куни Адлия вазирлигида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракатларни бажариш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони ижроси доирасида Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда "Ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш" мавзусида қизиқарли тақдимот қилинди ва кўргазмали ўқув-услубий воситалар ёрдамида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.
#Биласизми

🔰Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши уларнинг фаолияти ҳамда хизматдаги ахлоқини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

💼 Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.
#Адлия_эълон

Журналистлар ва фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!!!

📣 11 январь, пайшанба куни АОКАда Адлия вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилади

Мавзу: Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш

Вақти: 12:00
Иштирок этади: Адлия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари, тегишли ташкилот вакиллари

👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
#Адлия_онлайн

📣 Айни вақтда АОКАда Адлия вазирлиги томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Мавзу: Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш

Иштирок этмоқда: Адлия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари, тегишли ташкилот вакиллари

👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Жонли эфир 👉https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/1102138677906642/
Адлия вазирлигида Ватан ҳимоячилари куни нишонланди

Жорий йилнинг 11 январ куни Адлия вазирлигида Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанимга таянчман” мавзусида ватанпарварлик байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги жамоаси, Мудофаа вазирлиги фахрийлари, Тошкент шаҳар кенгаши фаоллари ҳамда Қуролли Кучлар Марказий Ашула ва рақс ансамбли, Мудофаа Вазирлиги ҳарбий оркестр жамоаси иштирок этди.

Тадбирни адлия вазири ўринбосари Ш.Рабиев очиб бериб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги муносабати билан адлия вазирининг табригини етказди.

Маърузачилар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилиш тарихи, унинг мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашдаги роли ва аҳамияти, Ўзбекистон қуролли кучларининг халқаро рейтинги ҳамда ватан ҳимоясини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритдилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида ватанпарварликка бағишланган ҳарбий оркестр жамоаси ижросида куй қўшиқлар намойиш этилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад, ходимларни ватанга муҳаббат, эзгулик, шукроналик, меҳнатсеварлик, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат руҳини янада кучайтиришга ҳамда Мудофаа вазирлиги фахрийларини катта ҳаётий тажрибасидан кенг ва самарали ўрнак олишга қаратилди.

Тадбир сўнгида Мудофаа вазирлигидан ташриф буюрган меҳмонларга Адлия вазирлигининг эсдалик совғалари топширилди.