Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.

47-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эътироф

Халқаро эътироф: Адлия вазирлиги давлат бошқаруви соҳасида энг намунали вазирлик


Бугун 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасида илк маротаба Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан ҳамкорликда ўтказилган “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маълvмот учyн: БАА ҳукумати томонидан миллий ривожланиш дастури, соҳавий стратегияларнинг ижросини таъминлашда юқори кўрсаткичларни қайд этган давлат органлари ва давлат хизматчиларини муносиб тақдирлаш мақсадида 2009 йилдан буён “Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ҳар икки йилда бир марта амалга ошириб келинмоқда.
Мамлакатимизда ҳам БАА Бош вазири офиси билан ҳамкорликда жорий йилда биринчи марта “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури амалга оширилди.


Дастyрда 17 та вазирлик ва 70 нафардан ортиқ вазирлик ходимлари 8 та номинация (3 та институционал ва 5 та индивидуал) бўйича иштирок этди.

Баҳолаш натижаларига кўра Адлия вазирлиги:

"Намунали вазирлик" номинациясида 1-ўринни;
"Функция, хизмат ва инновацияларни амалга ошириш"номинациясида 1-ўринни;
"Интеграциялашган механизмлар соҳасидаги намунали вазирлик" номинациясида 1- ўринни эгаллади.

Шунингдек, "намунали вазир ўринбосари" номинациясида адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев 1-ўринга муносиб кўрилди.

Бундан ташқари, Адлия вазирлигининг бўлим бошлиғи Отабек Ҳақбердиев "намунали ихтисослашган ходим" номинациясининг совриндори бўлди.

Ушбу юксак ва шарафли халқаро эътироф Адлия вазирлигининг 10 мингга яқин ходимлари фаолият юритувчи жамоасининг машаққатли ва шарафли меҳнати натижаси ҳисобланади. Адлия органлари халқ хизматида сидқидилдан фаолият юритишда давом этади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Intellektual_mulk

“McDonaldʼs” yoki “Wac donaldʼs” ?


Tadbirkorlarga oʻzganing tovar belgisidan foydalanish emas, oʻz tovar belgisini  yaratishni tavsiya etamiz. Ushbu fikrlarimizning sababini maqolani toʻliq oʻqib tushunib yetasiz

@adliyangiliklari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hudud

Adliya vazirligi: Jamoatchilik fikri biz uchun muhim

Adliya vazirligi masʼullari Andijon, Namangan va Farg'ona viloyatlarida bo‘lib, mazkur hududlardagi mahalliy OAV va jamoatchilik vakillari bilan muloqot o'tkazdi.

Shu bilan birga xizmat safari davomida viloyatlardagi Davlat xizmatlari markazlariga tashrif buyurgan fuqarolarimizning sohada olib borilayotgan ishlar va yaratilgan qulayliklar borasidagi fikr-mulohazalari tinglandi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FHDY_xizmatlari
#Mutaxassisga_sharhi

📌Tug'ilganlikni qayd etish bilan bog‘liq kompleks davlat xizmatlari ko‘rsatish tartibi qanday?

🔅Yaqinlaringiz bilan foydali ma'lumotlarni bo'lishishni unutmang!
Адлия органларига интеллектуал қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қўллаш ваколати берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлиси бугун ўз ишини давом эттирмоқда.

Ялпи мажлис “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун муҳокамаси билан бошланди.

Интеллектуал мулк объектларининг ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлашга ва сифатли давлат хизматларини кўрсатишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Қонунда адлия органларига интеллектуал мулк ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қўллаш ваколати берилмоқда.

Батафсил👈🏻
#Murojatlar #Soʻragan_edingiz

Davlat xizmati va elektron davlat xizmati tushunchasini bering?

👉Javob: Davlat xizmati — ariza beruvchilarning so‘rovlariga ko‘ra amalga oshiriladigan, davlat organlarining vazifalarini bajarish bo‘yicha ular tomonidan ko‘rsatiladigan xizmat. Agar qonunchilikka muvofiq davlat xizmatlari ko‘rsatish funksiyalari boshqa tashkilotlar zimmasiga yuklatilgan bo‘lsa, ular ham davlat xizmatini ko‘rsatishlari mumkin.
📝Elektron davlat xizmati — axborot-kommunikatsiya texnologiyalari qo‘llanilgan holda ko‘rsatiladigan davlat xizmati.

✔️Asos: O‘zbekiston Respublikasining 2015-yil 9-dekabrdagi O‘RQ-395-son Qonuni.
#Диққат_муҳим

Муҳим хабар

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабарига кўра, Ҳисоб-китоблар клиринг тизими(МУНИС) ҳамда Тезкор тўловлар тизимларида (СМП) техник профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2023 йилнинг 25 ноябрь куни соат 23-00 дан 26 ноябрь куни соат 01-00 гача мазкур тизимлар билан амалга ошириладиган барча электрон маълумот алмашинишлар тўхтатилишини маълум қилинади.
Sevara Urinbayeva
Адлия органларига интеллектуал қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қўллаш ваколати берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлиси бугун ўз ишини давом эттирмоқда. Ялпи мажлис “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари…
#Adliya_xabari

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма қўлланилиши белгиланмоқда.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️ШИНАЛАР УЧУН УТИЛИЗАЦИЯ ТЎЛОВИНИ СОТИБ ОЛУВЧИЛАР ТЎЛАМАЙДИ

📝 Ижтимоий тармоқларда автомобиль шиналари билан боғлиқ утилизация йиғими бўйича нотўғри талқиндаги маълумотлар тарқалмоқда.

🗓 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган Бюджетномада 2024 йил 1 июлдан автомобиль шиналарининг ҳар бир килограми учун БҲМнинг 0,3 фоизи миқдорида утилизация йиғимини ундириш таклиф қилинмоқда.

Масалан, 4 та шина (балон) енгил автомобиллар учун ўртача 6 кг дан 17 кг гача бўлса, улар учун 6 200 сўмдан 16 200 сўмгача йиғим ундирилади.

‼️Мазкур йиғим ХАРИДОРЛАРДАН УНДИРИЛМАЙДИ, ушбу йиғимни шина ишлаб чиқарувчилар ёки четдан импорт қилаётганлар тўлайди.

⚠️ Шунингдек, йиғим битта янги ишлаб чиқарилган шина учун бир марта тўланади, яъни ҳар йили ундирилмайди,

➡️ Фуқаролар автомобиль сотиб олиб унинг балонларини исталган ўлчамдаги бошқа балонга алмаштирмоқчи бўлганида ҳам утилизация йиғими тўламайди.

🌱 Утилизация йиғимидан тушган пуллар “Яшил макон” дастурларини амалга ошириш учун сарфланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Bilasizmi

🏠Ko'chmas mulk sotib olish arafasida bo'lsangiz hamda turli xil noqulay va noxo'sh vaziyatlarga tushmaslikni oldini olishni istasangiz, unda ushbu obyekt buzilishga tushgan yoki tushmaganligi to'g'risida ma'lumotga ega bo'lish foydadan holi bo'lmaydi.

Buni qanday amalga oshirish mumkin?

Juda oddiy, siz onlayn tarzda – YIDXP (my.gov.uz) yoki oflayn tarzda – Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilib, ma'lum bir ko'chmas mulk buzilishga tushgan yoki tushmaganligi to'g'risida ma'lumotnoma olishingiz mumkin.

🔢Xizmatdan foydalanish uchun faqatgina ko'chmas mulk obyektining kadastr raqami kerak bo'ladi

👥Xizmatdan jismoniy va yuridik shaxslar foydalanishi mumkin

💰Xizmat narxi - 16 500 so'm (BHMning 5 foizi) miqdorida

Xizmat ko'rsatish muddati – 3 ish kuni
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Умуммиллий Конституция имтиҳони бўлиб ўтмоқда

📝 Эслатиб ўтамиз, танлов 2 босқичда ўтказилиб, 1-босқич тест синовлари ҳисобланади.

⚠️ Тест синовлари 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади. Шунга кўра, бугун – 27 ноябрда ўтказиладиган тест синовларида имтиҳонда қатнашиш учун рўйхатдан ўтган умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари иштирок этади.

Рўйхатдан ўтганлар тест синовларини 14:00 га қадар ишлаши мумкин.

Барча иштирокчиларга омад ва муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot