Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.15K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари

Aдлия вазири Қашқадарё вилоятдаги адлия тузилмалари фаолиятини ўрганди

Бугун Aдлия вазири Aкбар Тошқулов Кўкдала, Қамаши ва Нишон туманларидаги адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш ҳамда давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари фаолияти, биноларда фуқаролар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди.

Маълумот учун: жорий йил 9 ойида вилоятдаги давлат хизматлари марказлари томонидан 800 мингга яқин хизматлар кўрсатилиб, шундан 84 мингдан зиёди ушбу туманлар ҳиссасига тўғри келади.

Акбар Тошқулов тизим ходимлари билан давлат хизматини кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш, амалиётда дуч келинаётган муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими масаласида мулоқот қилди.

Шунингдек, адлия вазири ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш учун келган фуқароларнинг мурожаатини ҳам тинглаб, кўтарилган масалалар ечими бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
#Адлия_хабари

Aдлия вaзири Нишон тумaнидaги мaҳaллa "бешлиги" билaн учрaшди

Aдлия вазири Aкбар Тошқулов Нишон туманидаги "Улуғбек" маҳалласида бўлиб, фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспекторларидан иборат маҳалла "бешлиги" билан мулоқот қилди.

Мулоқот давомида юзага келаётган муаммолар, соҳага оид қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказилиши аҳволи ҳамда маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Aдлия вазири “Ситуацион мaркaз” ҳамда юридик техникум фаолияти билан танишди

Aдлия вазири Aкбар Тошқулов Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида ташкил этилган давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари фаолиятини доимий кузатиб борувчи “Ситуацион мaркaз” билан танишди.

Марказда аҳолига тезкор ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш аҳволи доимий назорат қилиб борилади.

Шунингдек, Акбар Тошқулов таъмирланиши якунланаётган юридик техникум биносини кўздан кечирди.

Адлия вазири таъмирлаш ишларини олиб бораётган корхона мутасаддилари билан мулоқот қилиб, мазкур даргоҳ ҳар томонлама замонавий инновацион технологияларни ўзида мужассамлаштириши ва қурилиш ишларида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар бўйича ўз тавсияларни берди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!

Сизларни, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан самимий қутлаймиз.

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Шахсга доир маълумотлар – муайян шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ёки бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.

📁 Шунга кўра, шахсга доир маълумотлар қаторига шахснинг исм-фамилияси, паспорти (ID) ва бошқа шахсий ҳужжатларидаги қайдлар, туғилган санаси ва жойи, e-mail манзили, телефон рақами, яшаш, ўқиш ва ишлаш жойлари, оилавий, ижтимоий ва мулкий ҳолати, қаерда таълим олгани, қайси касб эгаси эканлиги, даромади қанчалиги, физиологик ва биологик хусусиятлари каби маълумотлар киради.
#Adliya_onlayn_muloqot

💬Онлайн мулоқот: Амалдаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижалари ҳамда бу борада келгусидаги режалар хусусида

Онлайн мулоқот 25 октябрь куни соат 16:00 да вазирликнинг Фейсбукдаги “Adliya bilan muloqot/Диалог с юстицией” гуруҳи ва ютубдаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходимлари жавоб беради.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.