Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

ННТ соҳаси менга бегона эмас. ТВда ишлаб юрган пайтларим бу йўналишни ёритгандим. Энди соҳани ичида юрибмиз))

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлигини таъминлаш бўйича жорий қилинган ҳуқуқий механизмлар ҳақида бугун ташкил этилган онлайн мулоқотимизда гаплашдик.

Суҳбатимиз давомида нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил қилиш, ташкил қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий асослар, рўйхатдан ўтказмасликнинг сабаблари бўйича тушунтиришлар берилди.

Мулоқотда кўтарилган бошқа масалалар ҳақида батафсил ҳаволага ўтган ҳолда куўриб биилиб олишингиз мумкин👉🏻https://www.youtube.com/watch?v=yWXykgOAsqU
#Adliya_munosabat

Адлия муносабати

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Адвокатнинг касб этикаси қоидалари лойиҳаси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Уставига мувофиқ Адвокатлар касб этикаси қоидаларини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Адвокатлар палатаси Конференциянинг мутлақ ваколатларидан бири ҳисобланади.

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга кўра, Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида адвокатлик тузилмалари ва Адвокатлар палатасининг фаолиятига кўмаклашади.

Адвокатнинг касб этикаси қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига зид бўлиши мумкин эмас.

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ адвокат ўз профессионал фаолиятида амалдаги қонунчилик талабларига, Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этиши шарт.

Адлия вазирлиги Адвокатнинг касб этикаси қоидалари лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид келмаслигини таъминлашда кўмаклашишини маълум қилади.

Адлия вазирлиги
Ахборот хизмати
#1148_ishonch_telefoni #Murojatlar #Soʻragan_edingiz

🔰Davlat xizmatlari yo'nalishida “1148” ishonch telefoniga kelib tushgan qiziqarli va aktual savollarga javob beramiz!

Qaysi toifa vakillarining farzandlari imtiyozli tarzda maktabgacha ta’lim muassasasiga navbatga qo‘yiladi?

🔹I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarning bolalari;
🔹koʻp bolali oilalarning bolalari;
🔹yetim bolalar yoki ota-onasining qarovisiz qolgan bolalar;
🔹“Ayollar daftari”ga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj yolgʻiz ayollarning bolalari;
🔹kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilarning va ichki ishlar organlari xodimlarining bolalari;
🔹talabalar va pedagoglarning bolalari;
🔹akalari yoki opalari ushbu muassasaning tarbiyalanuvchilari jumlasidan boʻlgan bolalar;
🔹koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotlardan umumiy turdagi maktabgacha tashkilotlarga oʻtkazilayotgan sogʻaygan bolalar.

Asos: Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 244-son qarori.

😄Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат шартномасини ўзгартириш: муҳим 7 саволга жавоб

Ишга кираётганда меҳнат шартномаси тузилади. Кейин уни ўзгартирса бўладими? Ходим буни талаб қила оладими? Иш берувчига-чи, меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга рухсат бериладими? Бошқа ишга ўтказиш шартлари қандай? Hudud24.uz бугун меҳнат қонунчилигидаги шу ва бошқа масалаларга батафсил тўхталади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=23201

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Адлия_ҳисобот #Очиқ_адлия

Адлия сарҳисоб: 2023 йилнинг 9 ойида норма ижодкорлиги соҳасида амалга оширилган ишлар

Батафсил инфографикада 👆🏻
#Адлия_ҳисобот #Очиқ_адлия

Адлия сарҳисоб: 2023 йилнинг 9 ойида ҳуқуқни қўллаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар

Батафсил инфографикада 👆🏻
#Адлия_ҳисобот #Очиқ_адлия

Адлия сарҳисоб: 2023 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқий хизмтларни мувофиқлаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар

Батафсил инфографикада 👆🏻
#Адлия_ҳисобот #Очиқ_адлия

Адлия сарҳисоб: 2023 йилнинг 9 ойида давлат хизматларини кўрсатиш, Ўзархив ва интеллектуал мулк соҳаларида амалга оширилган ишлар

Батафсил инфографикада 👆🏻
#Xushxabar
Адлия вазирлиги - Электрон давлат хизматларини жорий қилиш бўйича энг яхши ҳамкор ташкилот

“ICT WEEK UZBEKISTAN 2023” ҳафталиги доирасида айни дақиқаларда пойтахтимизда “Рақамли ҳукумат – ҳукумат инсонлар учун” саммити бўлиб ўтди.

Саммит доирасида рақамлаштириш даражасини баҳолаш якунлари бўйича Адлия вазирлиги "Электрон давлат хизматларини жорий қилиш бўйича энг яхши ҳамкор ташкилот" номинациясида ғолиб деб топилди.

Жамоамизга яга бир эътироф муборак бўлсин!🌹💐
#Adliya_e'tirofi

Davlat tili rivojiga hissa qo‘shib kelayotgan adliya tizimi xodimlari taqdirlandi

Kuni kecha Adliya vazirligi tomonidan “O‘zbek tili bayrami kuni” munosabati bilan davlat tili rivojiga munosib hissa qo‘shib kelayotgan xodimlar taqdirlandi.

Bunda xodimlarning davlat tili to‘g‘risidagi normativ-huquqiy hujjatlar ishlab chiqishdagi ishtiroki, ma’naviy-ma’rifiy va kitobxonlik tadbirlardagi faolligi, davlat tiliga bo‘lgan munosabati orqali ibratli hayot yo‘li e’tirof etildi.

Bayram munosabati bilan adliya organlari va muassasalarining jami 10 nafar xodimlarga adliya vaziri Akbar Toshqulov imzosi bilan tashakkurnomalar topshirildi.
#Адлия_хабари

Aдлия вазири Қашқадарё вилоятдаги адлия тузилмалари фаолиятини ўрганди

Бугун Aдлия вазири Aкбар Тошқулов Кўкдала, Қамаши ва Нишон туманларидаги адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш ҳамда давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари фаолияти, биноларда фуқаролар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди.

Маълумот учун: жорий йил 9 ойида вилоятдаги давлат хизматлари марказлари томонидан 800 мингга яқин хизматлар кўрсатилиб, шундан 84 мингдан зиёди ушбу туманлар ҳиссасига тўғри келади.

Акбар Тошқулов тизим ходимлари билан давлат хизматини кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш, амалиётда дуч келинаётган муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими масаласида мулоқот қилди.

Шунингдек, адлия вазири ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш учун келган фуқароларнинг мурожаатини ҳам тинглаб, кўтарилган масалалар ечими бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.