Sevara Urinbayeva
2.5K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқароларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатлари бепул тиклаб берилади.

📁 Бундай ҳужжатлар 19 та бўлиб уларнинг ичида паспорт (ID карта), “права”, никоҳ қоғози ва бошқа ҳужжатлар мавжуд.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Устозларга байрам арафасида хушхабар: Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун Сенат томонидан мақулланди

Сўнгги йилларда педагог касбининг нуфузини ва жамиятдаги ролини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида мақулланди.

Мазкур Қонунда қуйидаги масалалар белгиланмоқда:

педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилишни тақиқлаш;

давлат таълим ташкилотларида илмий фаолият билан шуғулланган педагогнинг базавий лавозим маошига тўланадиган устаманинг миқдорларини қонун даражасида белгилаш;

педагогларнинг фарзандларини давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйхатга асосан қабул қилиш;

педагогнинг зиммасига товарлар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан лавозим маошидан унинг розилигисиз товарлар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш мумкин эмаслиги;

педагогларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиши;

педагогдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган шароитда ишлаганлик учун маошга устамалар белгилаш;

илк бор фаолият бошлаётган педагогга бир ўқув йили давомида мураббийликни қилувчи ходимни бириктириш, мураббийликни амалга оширганлиги учун педагогнинг базавий лавозим маошига қўшимча ҳақ тўлаш;

педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахслар тоифаларини белгилаш;

давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагогларни давлат томонидан ўқув қўлланмалар, бирламчи ўқув-услубий материаллар ва ўқув қуроллари билан бепул таъминлаш;

педагоглар шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш;

педагог ходимнинг касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш ва бошқа масалалар.
#Adliya_xabari

Sizdan boshlanadi asli tafakkur!

Toshkent davlat yuridik universitetida 1-oktabr — O‘qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan bayram tadbiri tashkil etildi.

Tadbirda Adliya vaziri o‘rinbosari Sherzod Rabiyev, TDYU rektori v.v.b. Islombek Rustambekov, universitet rahbariyati, Adliya vazirligi tizimidagi yuridik ta’lim muassasalarida faoliyat olib borayotgan professor-o‘qituvchilar va xodimlar ishtirok etdi.

Bayram tadbiri avvalida Adliya vaziri o‘rinbosari Sherzod Rabiyev so‘z olib, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirining ustoz va murabbiylarga yo‘llagan tabrigini o‘qib berdi va barchani kasb bayrami bilan samimiy muborakbod etdi.

Shuningdek, TDYU rektori v.v.b. I.Rustambekov va professor H.Boboyev ham so‘z olib, barcha professor-o‘qituvchilarni bayram bilan tabrikladi.
Tadbir davomida o‘zining fidokorona mehnati va jonkuyarligi bilan hamkasblari va shogirdlariga o‘rnak bo‘layotgan professor-o‘qituvchilar va xodimlarga Adliyavazirligi faxriy yorliq va esdalik sovg‘alarni topshirildi.

Yakunda el ardog‘idagi san’atkorlar va universitet iqtidorli talabalari tomonidan tayyorlangan konsert dasturi barchaga ko‘tarinki kayfiyat ulashdi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📄 Ekspert Boburbek Habibullayev
Har bir xonadonga yetkazilgan zararning oʻrtacha miqdori maʼlum qilindi.

🚀 Yanada ko‘proq yangiliklar bilan tanishib boring:
👉 @markaziytv 👈

📲 Hoziroq obuna bo'ling va do'stlaringizga ham ulashing.

#my5tv #markaziytv #markaziystudiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from ️CENTERTSUL️
⚡️Bevosita ta'lim shaklida tashkil etiladigan Oliy ma'lumotga ega bo‘lgan shaxslarni yuridik mutaxassislikka qayta tayyorlash (6 oylik) kurslariga qabul boshlanmoqda.

🎓Kurslarda o‘qish uchun barcha oliy ma'lumotli shaxslar hujjat topshirishlari mumkin.

Hujjatlarni qabul qilish 2023-yilning 3-31-oktabr kunlari qabul.centertsul.uz sayti orqali faqat elektron ravishda amalga oshiriladi.

📩Talabgorlardan quyidagi hujjatlar qabul qilinadi:

📌fuqarolik pasporti;
📌oliy ma'lumot to‘g‘risidagi diplom va uning ilovasi;
📌3.5x4.5 o‘lchamdagi rangli fotosurat.


♻️Qabul kvotasi 100 nafarni (o'zbek tilida), to‘lov-kontrakt miqdori esa 14 500 000 so‘mni tashkil etadi.

❗️Eslatib o‘tamiz, kursni tugatib, diplom olgan shaxslar davlat organlari va boshqa tashkilotlarning yuridik xizmatida yurist va fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida ishlash huquqiga ega bo‘ladi.


☎️ 71 236-28-55 (1018)
☎️ 71 233-66-36 (1018)
📱90 930-70-74
📱99 937-04-33
📱95 988-01-50
📱98 125-73-92

👉@centertsul👈
#Adliya_tashabbus

Ер соҳасидаги муносабатлар янада такомиллаштирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан мақулланди.

Мазкур Қонун билан Фуқаролик, Ер ва Шаҳарсозлик кодексларига ҳамда Мулкчилик, Ижара, Ипотека, Гаров тўғрисидаги Қонунларга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш кўзда тутиган.
Хусусан, амалдаги қонун ҳужжатларида ижарага олинган ноқишлоқ ерларини қайта ижарага беришнинг қонуний асослари мавжуд эмас эди.

Шунга кўра, мазкур Қонунда ноқишлоқ ерларни бошқа шахсларга ижара муддатидан ошмаган муддатга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкинлигини назарда тутувчи қоидалар белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут)га доир қоидалар ҳам батафсил ёритиб берилмоқда.

Унга кўра, сервитут шартлари, ҳақ тўлаш тартиблари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бинолар, иншоотларга сервитут белгилаш тартиблари аниқ белгилаб қўйилмоқда ҳамда қонунчиликка илк маротаба жамоат эҳтиёжлари учун давлат томонидан сервитут белгилаш тартиби (оммавий сервитут ёки “public servitude”) киритилмоқда.

Мазкур Қонун ижара муносабатларининг янада кенгайишига, сервитут белгилаш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга, инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги тўсиқларни камайтиришга, ер ижарасига оид ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади.
#Mutaxassis_sharhi

Avtotransport vositalaridagi gaz balonlaridan xavfsiz foydalanish – salomatligimiz kafolati.

💡Gaz ballonlaridan foydalanish yuzasidan tavsiyalar

👉Batafsil

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_live

Ayni damda Shofirkon tumanida zamonaviy Davlat xizmatlari markazi binosini ochilish jarayoniga tayyorgarlik ishlari olib borilmoqda…

Ochili kutilayotgan bino qurilishida, zamonaviy shaharsozlik normalariga muvofiqlik va fuqarolar uchun eng qulay sharoitlarni yaratishga alohida eʼtibor berilgan. 

Binoda yaratilgan sharoit va qulayliklar tufayli, kuniga 500 nafargacha fuqaroga erkin tarzda davlat xizmatlari koʻrsatish imkoni yaratilgan.
#Adliya_xabari #davlat_xizmatlari

Шофиркон туманида замонавий Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди

Эндиликда ушбу марказ орқали фуқаролар 300 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Янги Давлат хизматлари маркази ҳам экстерриториаллик тамойили асосида, яъни яшаш жойидан қатъий назар хизматлардан фойдаланиш имконини беради. Марказ Шофиркон туманининг 184 000 дан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларга эга.

Янги бинода адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЁ бўлими ва давлат хизматлари марказининг бир жойда бўлиши ҳудуд аҳолисига яна бир қулайлик яратади.

Очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими, адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев, Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва Шофиркон туман ҳокими, адлия бўлими вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Бино қурилишида, замонавий шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлик ва фуқаролар учун энг қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилди. Бу ерда электрон навбат тизими, ахборот киоскаси, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш бурчаги ташкил қилинган. Болалар майдончаси, овқатланиш жойи, мини-кутубхона ва бепул Wi-fi билан таъминланган ҳамда фуқаролар учун қулай кутиш майдони, шунингдек, марказ ногиронлар аравачалари ҳамда қўшимча инфратузилма ва Брайл шрифтидаги маълумотлар билан жиҳозланган.

Марказ кунига 500 нафаргача фуқарога давлат хизматлари кўрсатиш имкони мавжуд.

Бинода имкониятлари чекланган шахслар учун ҳам зарур шароитлар яратилган. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир фуқарога — алоҳида эътибор, жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари ҳисобга олинган.