Sevara Urinbayeva
2.12K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.54K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазири ўринбосари А.Каримов Юнусобод туман адлия бўлими фаолиятидаги муаммоларни ўрганди

Адлия вазирлиги томонидан тизимдаги энг қуйи бўғин ҳисобланган туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида доимий равишда тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 11 сентябрь куни адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов томонидан соҳада кузатилаётган мавжуд муаммолар Юнусобод туман адлия бўлими фаолияти мисолида атрофлича таҳлил қилинди.

А.Каримов томонидан адлия органларининг асосий вазифаси қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш эканлиги таъкидланиб, бунда бюрократия ва ортиқча ҳужжатбозликни кескин камайтириш орқали одамларни оғирини енгил қилишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги қайд этилди.

Шунингдек бўлим фаолиятини ўрганиш давомида, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда маҳаллалардаги фаоллар имкониятидан фойдаланилмаётганлиги танқид остига олиниб, маҳалладаги еттилик билан бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш борасида бошқа давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида кўрсатма берилди.

Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш ва бўлимга келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида “тайм-менежмент” асосида ишни тўғри ташкил қилиш иш самардорлигини ошириши қайд этилди.

Қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлашда Юридик хизмат кўрсатиш марказининг роли катта эканлиги, ҳужжат лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, хулоса беришда қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш ва бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга аҳолининг ҳуқуқий муаммолари билан жойига чиққан ҳолда ишлаш, жумладан, фуқароларни қийнаб келаётган масалаларни уйма-уй юриб ҳал қилишга кўмаклашиш ҳамда сайёр қабулларни самарали ташкил қилиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
👍4
#Адлия_хабари

📣 Юридик техникумларда ўқиш учун Сизда яна имконият бор

📝 Қонучиликка кўра, қуйидаги абитуриентлар Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш имтиҳонларисиз, қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилинади:

🔸Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган, ўзлаштириш кўрсаткичи 56 ва ундан юқори фоизлик натижага эга битирувчилар;

🔸жорий йилда ўқишга кириш учун республика ОТМнинг “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тест синовларида ўтиш балини тўплаган абитуриентлар;

🔸чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар.

Ушбу тоифадаги абитуриентлар жорий йил 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) тўлов-контракт асосида ўқишга кириш учун ариза билан юридик техникумга мурожаат қилишлари мумкин.

Юридик техникумда ўқиш афзалликлари ҳақида батафсил бу ерда танишинг.

Имкониятни қўлдан бой берманг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/SevaraJournalist
👍5🤩1
#Adliya_teleloyiha

Айни вақтда Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви жонли эфирда узатилмоқда .


Мавзу: Таълим кредитини олиш тартиблари

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ''Турон банк''АТБ, АТ ''Халқ банки'' масъул ходимлари важавоб беради

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.

🎥https://www.youtube.com/embed/9nx_fcv-R4I
👍3
#Сўраган_эдингиз

Вояга етмаганлар ва талабалар ишлаши мумкинми?

❗️Вояга етмаганлар ҳам, талабалар ҳам ишлаши мумкин. Бу қонунчиликда тақиқланмаган.

16 ёшга тўлган ҳар бир шахс меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар 15 ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.

❗️Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномасини тузган ҳолда ишлашлари мумкин.

🔹18 ёшга тўлмаган шахслар ноқулай меҳнат шароитларида, ер ости ишларида ва бошқа соғлигига хавфли бўлган ишларда ишлашлари тақиқланади.
👍6
#Адлия_табриги

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов бугун, 14 сентябрь куни 50 ёшни қаршилади. Адлия вазирлиги содиқ ва тажрибали ҳамкасбларни доимо қадрлайди ва Музраф Мубаракходжаевични
ҳаётидаги муҳим сана билан самимий қутлайди!

Музраф Мубаракходжаевич ўз меҳнат фаолиятини 1995 йилда Адлия вазирлигида бошлаб, вазирлик ва унинг тизимида чорак асрдан буён меҳнат қилиб, жамоанинг жонкуяр ва тажрибали аъзосига айланган.

Музраф Икрамов қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқий давлатни барпо этиш йўлидаги жонбозлиги ҳамда билим-тажрибаси билан бугунги ислоҳотлар даврида мамлакатимиз тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Музраф Мубаракходжаевични юбилей билан табриклайди, мустаҳкам соғлик, узоқ ва мазмунли умр, хонадонига файзу-барака, оилавий бахт ва масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди!

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси
👍21👏114
#Adliya_va_yoshlar

Adliya vaziri TDYU 1-kurs talabalari bilan uchrashadi📣

Toshkent davlat yuridik universitetida O‘zbekiston Respublikasi Adliya vaziri Akbar Tashkulov va talabalar uchrashuvi tashkil etilmoqda.

Uchrashuvda talabalar Adliya vaziridan sohaviy va shaxsiy rivojlanishga oid savollarga javob olishi mumkin.

Uchrashuv 16-sentabr 11:00 da TDYU 3-bino katta majlislar zalida boshlanadi. Unda ishtirok etishni istagan 1-kurs talabalari quyidagi link yoki posterdagi QR-kodni skanerlash orqali ro‘yxatdan o‘tishi mumkin: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdDBYLxm6eLqEJWBYqNIo_s1gpJf6z9FYUigNLhVxneFGLlFA/viewform

Ma’lumot uchun: Toshkent davlat yuridik universitetida doimiy ravishda huquqshunoslik sohasining yetakchi mutaxassislari va talabalar uchrashuvi tashkil etiladi.
👍4🔥1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️ Давлат хизматчилари хизмат фаолияти давомида ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмасликка мажбур.

⚠️ Шунингдек, фуқаролар ва ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи маълумотлар, туҳмат, иғво ва уйдирмаларни тарқатмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍4
Forwarded from Huquqiy Gap
⚡️“Uy-joy nizolari bilan bog'liq huquqiy masalalar: yangi qurilayotgan uylar misolida” mavzusida audio-podkast tashkil etiladi!

🎙Suhbat spikerlari:

O'zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi;
Toshkent davlat yuridik universiteti;
“Interlex” advokatlik firmasi mutaxassislari.

Ovozli chat 15-sentyabr kuni soat 17:00da @huquqiy_gap kanalida boshlanadi.

📥Savollaringizni izohlarda qoldiring.

Kanalga ulanish👇👇👇
@huquqiy_gap
👍1
#Адлия_ва_ёшлар

Айни вақтда адлия вазири Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университети 1-босқич талабалари билан мулоқот қилмоқда.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вазирга мурожаат қилиб,уларнинг ҳаёти, касбий тажрибаси бўйича эксклюзив маълумотларга эга бўлмоқда
👍9
Адлия вазирини талабалар ўраб олишди
👍19😁3
Учрашувдан сўнг йўлда ҳам суҳбатлари тўхтамади...
👍4👏3