Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Sevara Urinbayeva
1 Эслатма форс-мажор узб.pdf
Эслатма билан бу ерда танишишингиз мумкин
#Сўраган_эдингиз

💡Савол :Мен хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Ижара шартномаси бўйича ижрадаги мол-мулкдан карантин вақтида фойдаланмаса, ижара ҳақини тўлаш мажбурийми? Ижарага берувчи ижара ҳақини талаб қилишга ҳақлими?

Жавоб: Фуқаролик кодексига кўра, шартнома тарафларнинг ўзаро розилиги билан тузилади. Унда тарафлар ўзларининг белгиланган мажбуриятларини бажариши лозим. Ижарага олувчи ижара ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда, шартномада белгиланган тартибда тўлаши лозим. Карантин вақтида фойдаланмаганлик учун ҳақ тўланмаслиги бўйича ижара шартномасининг тарафларини ўзаро келишувига ёки шартномада назарда тутилган тартиб асосида ҳал этилиши мумкин.
Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги Фармонларига кўра, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилган.
#Сўраган_эдингиз

💡САВОЛ: Ассалом алейкум, Мен Бухородаги бир туманда яшайман ва ўзим яшайдиган туман тиббиёт бирлашмасида врач бўлиб ишлайман. Бугун менга ДАН ходимлари шахсий мошинамдан фойдаланмай ишга боришимни айтишди. Иш жойимдан маълумотнома билан меҳнат дафтарчаси копиясини кўрсатсам йиртиб ташлашди. Бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Бу нотўғри. Биринчидан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатнинг 1-бандида ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига рухсатномалар талаб этилмаслиги аниқ белгилаб берилган. Иккинчидан, вақтинчалик тартиб вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланишни чеклайди. Туман ёки қишлоққа тааллуқли эмас.
#Адлия_хабари

Айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг давом этмоқда.

Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.
#Адлия_хабари

Айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги масъул
ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг давом этмоқда.

Брифингдан савол -жавоблар

💡САВОЛ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 159-моддасида Ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади деб ёзилган. Айтингчи бу модда Мактабгача таълим ташкилотларига тегишли эмасми?

Жавоб: Меҳнат кодексининг 159-моддасига кўра, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Яъни, карантин ҳолатида корхона томонидан ходимларга бекор қолиш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи тўланаверади. Бу мактабгача таълим ташкилотларига ҳам тааллуқли.
#Адлия_хабари

Айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги масъул
ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг давом этмоқда.

Брифингдан савол -жавоблар

💡САВОЛ:Мен 2020йил 6 апрель куни Қибрай туман поликлиникасига карантин туфайли МТМга бормаётган 4 ёшли фарзандимни тарбияси ва парвариши учун 14 кунлик мехнатга лаёкатсизлик таътили олиши учун мурожат килдим. Поликлиника ишламаяпти деган бахона билан менга касаллик варакаси очишмади. Ушбу масалада қайси ташкилотга ёки қайси телефон рақамига мурожат қилай.

Жавоб: Биринчидан, поликлиника ишламаётган бўлиши мумкин эмас. Иккинчидан ушбу масала бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 рақами ҳам ишлаб турибди.
#Адлия_хабари

Айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги масъул
ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг давом этмоқда.

Брифингдан савол -жавоблар

💡САВОЛ:31 март куни автомобиль бошкариш учун стикер олгандим. Лекин кеча ГАИ ходими тўхтатиб бу эски стикер уни янгисига алмаштириш керак чунки машина номери курсатилмаган деди. Ман ходимга стикерга илова килинган барча хужжатларни курсатдим. Унда мен ва машина хакида барча маълумотлар келтирилган. Шунда хам ходим менга янги стикер олишимни айтди. Унинг харакатлари тугрими? Мен янги стикер олишим керакми?

Март ойининг охирги кунлари Давлат хизматлари агентликлари томонидан 2,500 дан ортиқ стикер берилган бўлиб, уларнинг муддати
3 апрелгача этиб белгиланган эди.
Ҳозирда ушбу стикерларнинг муддати чегараланмаган деб ҳисобланади ва карантин даврида амал қилади. Шунинг учун қайтадан стикер расмийлаштиришингиз шарт эмас.
Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳам расман маълум қилинган.
#Адлия_хабари

Айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги масъул
ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг давом этмоқда.

Брифингдан савол -жавоблар

💡САВОЛ: Турмуш ўртоғим мени номимдаги автомашинани бошкариб келади. Машина бошкариш учун менинг ишончномам талаб килинмас эди. Лекин стикер олиш учун ДХА на мурожаат килганимизда улар турмуш уртогимга менинг ишончномам булмаганлиги сабаби билан рад жавоб беришди. Айтингчи, стикер олишда ишончнома талаб килинадими? Агар талаб килинса кайси нотариал конторага мурожаат килсам булади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сон Фармонига асосан 2019 йил
1 октябрдан — транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинган.
Бу ҳолатда стикер олиш учун никоҳ гувоҳномасини тизимга бириктиришингиз етарли ҳисобланади. Ишончнома шарт эмас. Агар ишончнома оламан десангиз бу бўйича ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Бугунги кунда фаолият юритаётган нотариуслар ҳақидаги маълумотларни адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналидан билиб олишингиз мумкин.
#Адлия_хабари

Айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг давом этмоқда.

Брифингдан савол-жавоблар

💡САВОЛ Стикер олиш учун электрон тарзда мурожаат килган эдим. Код берилгандан сунг ДХА га стикерни олиш учун бордим. Лекин улар менга бу ракамли стикер бошка номерли автога берилганлигини айтишиб, менга рад жавоб беришди. Бу ҳолатни қандай бартараф қилса бўлади ҳолат Учтепа туманида бўлаяпти.

Бу ҳолатда Сиз Давлат хизматлари агентлигининг 1148 Ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз ёки davxizmataloqa_bot қайта алоқа каналига мурожаат қилиб аниқлик киритишингиз лозим бўлади.

7-САВОЛ. Биз Чирчик шахрида яшаймиз. Кеча углим автомашинада нон ва фармацевтика воситалари сотиб олиш учун кучага чикиб кетганди. Уни ГАИ ходимлари тухтатиб карантин коидаларини бузганликда айблади ва автомашинани жарима майдони жойлаштирди. Уйга келиб мен карантин қоидаларини ўқиб кўрдим. Лекин бу коидалар Тошкент ва Нукус шахарлари, вилоятлар марказлари хамда вилоятлараро катновчилар учун эканку. Мен яна ГАИга мурожаат қилдим. Улар ўғлим фақат карантин қоидаларини бузганлигини айтиб, бу масалада профилактика инспекторига мурожаат қилишимни тушунтиришди. Профилактика инспектори эса бу маслани раҳабрият ҳал қилади деб айтди. Нега ўғлимга карантин қоидаларини бузганлик ҳақида айбловлар қўйилмоқда?

Жавоб. Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, махсус рухсатнома вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш учун талаб этилади. Бу масалда яшаш жойингиздаги ИИБ ёки прокуратура органларига мурожаат қилишингиз мумкин.
#Сўраган_эдингиз #Уйда_қолинг!

💡САВОЛ: Нодавлат нотижорат ташкилот раҳбариман. Биз ташкилотни тугатиш арафасида эдик, лекин карантин туфайли жараён бошланмай қолди. Карантин вақтида ҳам ташкилотни тугатса бўладими? Ишчилар билан қандай йўл тутса бўлади, аҳир карантин вақтида уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас эканку? Аниқлик киритиб беришингизни сўраймиз?


Жавоб: Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддаси талабларига кўра унинг раҳбари ёки ижро органи қарори билан эмас, балки фақат унинг юқори (олий) раҳбар органи қарорига биноан ёки суд тартибида амалга оширилади.
Қонун ҳужжатларида нодавлат нотижорат ташкилотининг юқори раҳбар органига нисбатан ташкилотни тугатиши тўғрисида қарорини қабул қилишни чеклаш бўйича нормалар мавжуд эмас.
Қайд этиш лозимки, юридик шахс тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда унинг ходимлари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунидан амалга оширилмайди.
Меҳнат кодексининг 102-моддасига кўра корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида икки ой олдин огоҳлантириши шарт.
Демак, нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ҳам икки ой давомида ходим билан меҳнат шартномаси кучда қолиши мумкин.
Шунингдек, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ушбу юқоридаги огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.
Бундан ташқари, карантин вақтида уларни ишдан бўшатиш мумкин эмас эканку деган саволизга жавобан Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонларига мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Бу фақат ушбу ҳолатларга тааллуқли норма.
Шунингдек, МКнинг109-моддаси кўра, Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.
#Сўраган_эдингиз

💡САВОЛ: Андижонда бошқачами ёки... Маълумотларга қараганда ДХА дан ташқари ҳокимликда ҳам алоҳида рухсатнома бериш тартиби бор экан. Шунча автомашинани кўриб, рухсатномалар зарурий эҳтиёж учун берилаётганлигига шубҳа қиласан киши. Бунга маъсуллар кандай изох бераркин?

Жавоб: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги қарорига асосан, махсус рухсатномалар фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Махсус рухсатномалар фақат, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ва реализацияси қилувчи, умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматини кўрсатиш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларининг ҳамда мазкур тадбиркорлик субъектларида доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситаларига, шунингдек, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига ДХА томонидан расмийлаштириб берилади.
Шунингдек, шу ўринда бир нарсага чалғимаслигингизни сўрардим. Бу ерда яна 22 та ҳолатда махсус рухсатнома талаб этилмайдиган ҳолатлар мавжуд. Масалан, рўйхатда кўрсатилган ходимлар ёи ташкилотлар ушбу рўйхатда кўрсатилган ташкилотларда фаолият юритаётганлиги тўғрисидаги зарур ҳужжатлар асосида ҳаракатланишини инобатга олишиз мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
#Адлия_хабари

Айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулло Примов иштирокида брифинг давом этмоқда.

Брифингдан савол-жавоблар!

💡САВОЛ: Вазирлар Махкамаси хузуридаги давлат ташкилотларига стикер шартми агар шарт бўлса ДХА нега стикер бермаябди ишга боиб келиш муаммо бўлмоқда.

Жавоб : Стикер бериш зарур бўладиган шахслар ва ташкилотларни юқорида санаб ўтдим. Бу ерда Вазирлар Махкамаси хузуридаги давлат ташкилотларига стикер бериш назарда тутилмаган.
Шунингдек, автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатининг 6-бандида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши, уларнинг автотранспорт воситаларини ҳаракатланишига ташкилот томонидан рухсат берилиши белгиланган.
#Сўраган_эдингиз

ФДҲЁ бўлимлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома бермаётгани тўғрими?

- Бугунги кунда ФҲДЁ органлари томонидан фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида ташкил қилинган. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш ва гувоҳномалар бериш тўхталган эмас.

Туғилиш гувоҳномаси олиш учун ўзингиз доимий яшаб турган ёки бола туғилган жойдаги ФҲДЁ бўлимларига мурожаат қилиб гувоҳнома олишингиз мумкин.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Биласизми

Карантин мунособати билан нималар тақиқланди?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатиб_ўтамиз

#Адлия_хабари

Ҳурматли фуқаролар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорининг 2-бандига асосан Адлия вазирлиги ходимлари масофавий иш режимига ўтказилган.

Шу муносабат билан, вазирликнинг 1008 – “Ишонч телефони” фаолияти вақтинча тўхтатилган. Шу билан бирга, Сиз ўзингизнинг мурожаатингизни қуйидагилар орқали юборишингиз мумкин:

↪️ [email protected] электрон почтаси орқали;
↪️ Facebook ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳида.

Тушунишингизни сўраймиз
#Adliya_tahlil

COVID-19 пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлиги

COVID-19 пандемияси билан боғлиқ шароитларда аҳоли истеъмоли учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳамда етказиш масаласи дунё миқиёсида энг долзарб вазифа сифатида кун тартибига чиқмоқда.

Ушбу вазифанинг аҳамияти бугунги кунда коронавирусга қарши тўйимли ва тўғри овқатланиш орқали шаклланадиган инсон иммунитетидан бошқа ҳеч бир даво омили ҳозиргача йўқлиги билан ҳам боғлиқ бўлмоқда.

👉 Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
Аввал маълум қилганимиздек, АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар тақдим этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Юқори Чирчиқ туманидан Тошкент шаҳрига озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кирамиз. 4 та юк автомашинам бор. Тошкент шаҳрига кираверишдаги ПОСТДА ҚИЙНАЛЯПМИЗ. Шуни бемалол кириб-чиқадиган қилса бўлмайдими?

❗️Хозирги кунда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш, вақтинча ташкил этилган 34 та постдан амалга оширилади.

Барча постларда юк транспорти учун алоҳида йўлакчалар ташкил этилган бўлиб, юк транспортининг Тошкент шаҳрига кириб чиқишига хеч қандай ТЎСИҚ ЁКИ ЧЕКЛОВ ЙЎҚ.

Лекин, айрим фуқароларимиз бу имкониятни ўз манфаатлари йўлида суистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

📎 Масалан, 4 апрель куни Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи 1973 й.т. фуқаро, ўзининг юк машинасида қишлоқ-хўжалик махсулоти билан бирга 4 нафар фуқарони белгиланган чекловларга зид равишда Тошкент шаҳрига олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган. Ҳар биридан 50 000 сўмдан олган.

Шунга ўхшаган карантин қоидаларини бузиш ҳаракатлари Тошкент шаҳрига кириш постларининг ўзида 20 дан кўп ҳолатда аниқланган. Ундан ташқари, Термиз, Наманган, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига ҳам кириб-чиқишда бундай ҳолатлар бир неча маротабалаб аниқланган.

‼️ Шу билан бирга, Тошкент шаҳрига кириб келмоқчи бўлган, бошқа вилоятларда тергов ва суддан яширинган 3 та ҚИДИРУВДАГИ ШАХС ушланган ҳамда 4 та ҳолатда Тошкент шаҳрида сотишга мўлжалланган НАРКОТИК ВА ПСИХОТРОП моддаларни олиб кириш ҳолатлари аниқланган.

⛔️ Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг барчаси юк ташиш машиналаридан фойдаланиб содир этилган.

Бундай ва бошқа ҳолатларга йўл қўймаслик учун постларда турган ички ишлар органлари ходимлари бошқа идоралар билан ҳамкорликда шубҳали туюлган юк транспортини ТЕКШИРИШГА ҲАҚЛИ. Тўғри тушуниб, асаббузарлик қилмасликларингизни сўраймиз.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Адлия_хабари

⚡️ МАХСУС КОМИССИЯ ХАБАРИ

Ҳурматли фуқаролар!

Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.

❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot