Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Жорий йилги мулоқот арафасида тадбиркорлардан 6 мингга яқин мурожаат келиб тушди.
Улар кўтарган асосий масалалар – кредит ва молиявий ёрдамни кенгайтириш (жами мурожаатларнинг 26 фоизи), бизнесни жой ва инфратузилма билан таъминлаш (21 фоиз), солиқ тизимини соддалаштириш (10 фоиз), текширишлар ва ортиқча бюрократияни кескин қисқартириш (8 фоиз) билан боғлиқ.
Олдинги очиқ мулоқотларга тайёргарлик давомида кўтарилган масалаларнинг 80 фоизи индивидуал хусусиятга эга бўлиб, кўплари жойида ҳал қилинган эди. Бу сафар 70 фоиз тадбиркорлар тизимли муаммоларни ечимлари билан таклиф қилишмоқда.
Тадбиркорларимиз фақат ўзига эмас, бутун соҳага наф келтирадиган масалаларни кўтараётгани қувонарли, деди давлатимиз раҳбари ва очиқ мулоқот натижалари бўйича қабул қилинадиган қарорларда буларнинг барчаси инобатга олинишини таъкидлади.
Facebook|Instagram|Twitter

👍2
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Bu_muhim
👴👵Pensiya to'g'risida 5 ta kerakli va muhim ma'lumot:
1️⃣ O'zbekiston Respublikasida doimiy yashab turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi bo'lmagan shaxslar, O'zbekiston Respublikasi fuqarolari bilan teng ravishda pensiya olish huquqiga egadirlar.
2️⃣ Yоshga doir pensiya olish huquqiga erkaklar 60 yoshga to'lganda va ish stajlari kamida 25 yil bo'lgan taqdirda, ayollar esa 55 yoshga to'lganda va ish stajlari kamida 20 yil bo'lgan taqdirda ega bo'ladilar.
3️⃣ Pensiya miqdori ish stajining muddatiga bog'liq bo'lib, pensiyaning tayanch miqdoridan; ish staji uchun pensiyaning oshirilishidan; pensiyaga qo'shiladigan ustama haqlardan tarkib topadi.
4️⃣ Davlat pensiyalarining turli xillarini olish huquqiga ega bo'lgan fuqarolarga ularning o'zlari tanlagan bitta pensiya tayinlanadi.
5️⃣ Pensiyani hisoblab chiqarish uchun, ishdagi mavjud tanaffuslardan qat'i nazar, oxirgi o'n yillik mehnat faoliyati davomidagi istalgan ketma-ket besh yildagi (pensiya so'rab murojaat etgan kishining tanlovi bo'yicha) ish haqi olinadi.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat

#Soʻragan_edingiz
❓Менга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ўрнига тиббиёт муассаси томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилди. Бу туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан тенглаштириладими?
📌Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 540-сон қарорига кўра, 2023 йил 1 июндан бошлаб туғилганлик ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томониданQR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланиши белгиланди.
Яъни тиббиёт муассасалари томонидан QR-кодли маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома билан бир хил кучга эга.
📎Фуқароларга туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома уларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштириб берилади.

👍5
#Биласизми
Болага исм, ота исми ва фамилия беришда нималарга эътибор бериш керак ?
Сўнги вақтларда айрим ота-оналар маълум бир сабабларга кўра фарзанди ёки набираларига “Ошин”, “Жумонг”, “Роналдо” ва шу каби кино қахрамони, машхур спортчиларнинг исмини қуйиши, маълум бир вақтдан кейин эса болага исми ёқмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра уни ўзгартирганлик ҳолатлари учрамоқда.
Қонун-ҳужжатларида бола исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқига эга эканлиги, болага исм ота-онанинг келишувига биноан, ота исми – отасининг исмига, шунингдек ота-онанинг фамилияси кўра уларнинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси ёҳуд ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкинлиги белгиланган.
Агар ота-она ўртасида боланинг исми ва (ёки) фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан низо васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилиши қайд этилган.
Бундан ташқари, болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилиши, боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.

👍4🔥1
#Adliya_xabari
Адлия вазирлиги томонидан Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати (рўйхат рақами 3452, 21.08.2023 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу намунавий рўйхатда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган 26 та иш турлари бўйича 177 та касблар ва лавозимлар белгилаб берилган.
Жумладан, омбор, ғазна ва бошқа бўлинмаларда раҳбарлик ишлари, фармацевтика соҳасидаги ишлар, муҳандис-кимёгарлик ишлари, кассирлик ишлари, маҳсулотларни сотиш ишлари бўйича касб ва лавозимлар келтирилган.
Маълумот учун: Меҳнат кодексининг 343-моддасида тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланиши назарда тутилган.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest
📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?
Улар ҳақида ҳафталик дайжести

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз
Адлия вазирлиги томонидан яна бир лойиҳа йўлга қўйилди
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида #Сўраган_эдингиз рукни остидаги мантли хабарлар энди видео форамтда ҳам бериб борилади.
Мазкур роликда Патент ва унинг эгаси қандай ҳуқуқларга эга бўлиши ҳақида маълумот берилади.
Кузатиб боринг...

Адлия вазирлиги томонидан Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3453, 22.08.2023 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу Йўриқномада Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартлари белгиланган.
Хусусан, қўриқланадиган объектни (объект) қўриқлаш ҳамда уни муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозланишини ўрганиб бериш учун жисмоний ёки юридик шахс ушбу объект жойлашган жойдаги ҳудудий қўриқлаш бошқармасига мурожаат қилади.
Маълумот учун: “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида қўриқланадиган объект тушунсасига таъриф берилган бўлиб, унга кўра қўриқлашга олинган жисмоний ва юридик шахсларнинг бинолари, иморатлари, иншоотлари, уларнинг ҳудудлари, жойнинг участкалари, транспорт воситалари, транспортда ташиладиган юклари, пул маблағлари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулки, шунингдек жисмоний шахс қўриқланадиган объект ҳисобланиши назарда тутилган.
Жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида ҳудудий қўриқлаш бошқармаси объектнинг ўзига хос хусусиятларини (объект жойлашуви, қават ва хоналарининг сони, товар-моддий бойликларни сақлаш, ташиш ва ортиш-тушириш жойлари, объектга рухсатсиз кириш мумкин бўлган барча заиф жойлар) ўрганиб чиқади.
Ўрганиш натижаларига кўра жисмоний ёки юридик шахс ва ҳудудий қўриқлаш бошқармаси масъул ходими томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш жисмоний ёки юридик шахс томонидан далолатномага мувофиқ амалга оширилади.
Объектни жиҳозлаш ишлари якунлангандан сўнг шу куннинг ўзида жисмоний ёки юридик шахс бу ҳақда ҳудудий қўриқлаш бошқармасини хабардор этади.
Ҳудудий қўриқлаш бошқармаси объектнинг ушбу Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқ жиҳозланганлигини ўрганади.
Бундан ташқари, ушбу Йўриқномада объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаб ва шартлари белгиланган.
Жумладан, объектнинг дарвозаларини жиҳозлашда у транспорт воситалари ва темир йўл кириш жойларига ўрнатилиши, техник носоз бўлган тақдирда қўлда очиш ва тўхтатиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши талаблари назарда тутилган.
Объектни ташвиш сигнализация тизими билан жиҳозлашда ташвиш хабарининг тугма ёки педаллари бегона шахслар кўрмайдиган жойларга ўрнатилиши, ташвиш сигнализация тизимининг барча шлейфлари тўғридан-тўғри техник қўриқлаш марказига уланиши талаблари белгиланган.

Forwarded from OYINA.UZ
Taniqli va faollardan “mandat kuni” xotiralari
Ayni mandat kuni Oyina.uz bir necha yillar oldin talabalikka erishgan va ayni damda oʻz sohalarida yetuk mutaxassisga aylangan ba’zi yurtdoshlarimizga yuzlandi.
Batafsil: https://oyina.uz/uz/article/1964
Rasmiy sahifalarimiz👇
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

#Бу_муҳим
Ортиқча ҳужжат талаб қилганлик учун жавобгарлик муқаррар!
Ижтимоий тармоқларда Олий таълим муассасалари томонидан талабалардан қонунчилик ҳужжатларига кўра талаб қилиш тақиқланган ҳужжатлар талаб қилинаётганлиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.
📄Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ–6191-сон ва 2021 йил 24 июлдаги ПФ–6269-сон фармонларига асосан аҳолидан:
🔹шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини;
🔹шахснинг белгиланган шаклдаги фотосуратини;
🔹жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси ёки умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотларни (ҳужжатларни);
🔹кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотларни (ҳужжатларни);
🔹солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи маълумотларни (СТИР);
🔹олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.
❗️Шунингдек, ушбу ҳужжат ва маълумотларнинг талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланиб, ушбу ҳужжатларни талаб этган давлат идоралари жавобгарликка тортилади!
⚡️Ҳурматли фуқаролар, агарда Сиздан ушбу ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатлари кузатилса, Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларининг ишонч рақамлари 1008 ва 1148, шунингдек қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз👈.

👍5👎2
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Adliya_xabari #Yangi_xizmat #Yangi_qulaylik
⚡️ 1-kurs talabalari diqqatiga!
🏠 Endilikda, yotoqxonaga joylashish uchun Davlat xizmatlari markazlari yoki my.gov.uz orqali murojaat qilishingiz mumkin
🖥 Yangi joriy qilingan davlat xizmati bu yil davlat OTMga kirgan talabalarga Davlat xizmatlari markazlari yoki my.gov.uz portali orqali bepul elektron ariza yuborgan holda yotoqxonaga joylashishlari imkonini beradi.
🗓 23-avgustdan qabul qilinadi.
📌 Talabalar yotoqxonasiga joylashish uchun taqdim etilgan yo'llanma 10 kungagina amal qiladi.
❗️ Unutmang: 2-kurs va undan yuqori kurs talabalarini yotoqxonaga joylashtirish an'anaviy tarzda amalga oshiriladi.
👉 Ushbu qulaylik haqida talaba bo'lgan tanishlaringizga yuborishni unutmang!
😄 Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
https://t.iss.one/davxizmat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари
❗️Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш мавзусида аудиоподкаст ўтказилади
🎧 Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан“ акцияси доирасида “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш" мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади.
⏰ Овозли чат 25 август куни соат 17:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.
🎙Суҳбат спикерлари: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари.
📥 Саволларингизни @ayollardaftari_bot телеграм боти орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.
Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ГендерМадад
👫Аёллар учун ижтимоий ҳимоя дафтарлари масалаларида "Gendermadad.uz" сайти орқали зарур маълумотга эга бўлишингиз, шунингдек, ушбу сайт орқали онлайн режимда ҳуқуқий маслаҳатлар олишингиз ёки "Мадад" ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюроларига бепул юридик ёрдам учун мурожаат қилишингиз мумкин.

#So'ragan_edingiz
#Xizmatlardan_onlayn_foydalanamiz
#Mutaxassisga_so'z_beramiz
📌"New.birdarcha.uz" avtomatlashtirilgan tizimi orqali "Tadbirkorlik subyektlari (yuridik shaxs)ni qayta ro'yxatdan o'tkazish tartibini bilasizmi?
✍️Mutaxassis Sizga mustaqil ravishda xizmatdan foydalanishga yordam beradi.
📹VIDEOQOʻLLANMA

Адлия вазири ўринбосари Самарқанддаги маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқотда бўлди
Хабарингиз бор, адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг ҳуқуқий муаммолари, бу борада қизиқтираётган, ўйлантираётган масалалари ҳамда таклиф-мулоҳазалари ўрганилмоқда. Бу бежизга эмас албатта. Мулоқотлар давомида ўртага ташланаётган фикрлар, масалалар, ғоялар умумлаштирилиб келгусида жисмоний ва юридик шахслар учун ҳуқуқий таянч бўлиши кутилаётган ягона тизим яратилади. Бунда эса маҳаллаларнинг алоҳида ўрни бўлади.
Биламизки, ҳар қандай фуқаро маҳалла фуқаролар йиғини билан узвий алоқа ўрнатган. Шунингдек, давлатимиз томонидан аҳолининг турмуш тарзини янада фаровонлаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлардан маҳалла кўмагида хабардор бўлиб, ушбу имкониятлардан фойдаланади. Лекин бу имтиёзлардан барча ҳам бирдек фойдалана олаяптими? Мазкур савол эса жойларда ҳуқуқий тарғибот ишларининг бугунги ҳолати қай даражада эканлигига ҳам бевосита алоқадор.
Адлия вазири ўринбосари Ш.Рабиев ҳамда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев бугун Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда бўлиб, мазкур масалалар ҳамда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини энг қуйи бўғин ҳисобланган маҳаллаларга етказиш ва шу орқали аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги ишлар кўлами билан танишди. Маҳалла фаоллари билан мулоқотда бўлди. Хусусан, “Намозгоҳ”, “Саидризо Ализода”, “Каттақўрғон” МФЙда фаоллар билан очиқ мулоқот қилди.
Ўз ўрнида маҳалла фаоллари ва аҳли адлия вазирлиги вакили билан мазкур мавзуда маҳаллалар олдида турган муаммолар, ечимини кутаётган масалалар, таклифлари билан ўртоқлашди. Жумладан, адлия бўлимлари, давлат хизматлари марказлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ҳуқуқий тарғибот ишларини бошқаларга намуна қилиб кўрсатиш мумкинлиги эътироф этишди.
Маҳаллалар билан очиқ мулоқотлар давом этади.

👍3👏1
Adliya vaziri Akbar Toshqulov Tojikiston adliya vaziri Muzaffar Ashuriyon bilan uchrashdi
2023-yil 23-avgust kuni Adliya vazirligi binosida vazir A.Toshqulov bilan Tojikiston Respublikasi Adliya vaziri M.Ashuriyon boshchiligidagi delegatsiya vakillari o‘rtasida uchrashuv bo‘lib o‘tdi.
Uchrashuv avvalida, O‘zbekiston adliya vaziri mehmonlarni vazirlikning faoliyati, uning maqsadi va vazifalari bilan tanishtirdi. Shuningdek, fuqarolarga davlat xizmatlarini ko‘rsatish sohasida so‘nggi yillarda amalga oshirilgan islohotlar haqida batafsil ma’lumot berdi.
O‘z o‘rnida, Tojikiston delegatsiyasi mamlakatimizda davlat xizmatlarini ko‘rsatish sohasidagi so‘nggi o‘zgarishlarni e’tirof etgan holda, mazkur yo‘nalishda hamkorlikni kuchaytirish va tajriba almashish borasida fikr almashishdi.
Shuningdek, uchrashuv so‘nggida mehmonlarga O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatidagi axborot texnologiyalarni rivojlantirish va qo‘llash bo‘yicha jonli ekskursiya tashkil etildi.
Mehmonlar o‘z navbatida, mamlakatimizda amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlarni, shu jumladan davlat xizmatlarini ko‘rsatish sohasidagi axborot texnologiyalarga oid yangiliklarni yuqori baholadi va ikki tomonlama hamkorlikni rivojlantirish zarurligiga mamnuniyat bilan ishonch bildirdi.

👍6