Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.67K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.6K links
Download Telegram
ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ
Президентимиз ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эдилар. Ушбу ташаббус доирасида Сергели туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сергели туман Кенгаши томонидан тумандаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида, Осиё ва Жаҳон чемпионлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда Юнон рум кураши бўйича, Осиё ва жаҳон чемпионлари Б. Луқмонов, С.Бобоназаров, А.Баҳромов, Дзюдо кураши бўйича Осиё чемпионлари Н.Вафоева, Б.Жаббарбергенов, Ж.Искандаровлар ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сергели туман Кенгаши ходимлари иштирок этишди. Учрашув давомида чемпионлар ёшлар билан ўзлари эришган ютуқлари борасида суҳбатлар бўлиб ўтди. Суҳбат якунида фаол қатнашган ўқувчиларга чемпионлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #ta'lim
КИТОБ – ФИКРЛАШ ҚУРОЛИ, ХАЗИНАЛАР КАЛИТИДИР
Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди. Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган.
Сергели туманидаги 237- сонли умумий ўрта таълим мактабида китоб ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ўзларига маъқул бўлган китобларни харид қилишди.
Ҳақиқатдан ҳам бугунги шиддитли ривожланган даврда беқиёс имкониятлар макони, инсон тафаккури маҳсули, тараққиётимиз меваси бўлган интернет орқали чексиз ахборот манбаалари бутун дунёни кафтингиздагидек намоён қилади. Исталган маълумотни матбуот нашрларсиз, китобларсиз ҳам бошқа манбалардан топиб олиш мумкин. Аммо уша қабул қилиб олаётган минглаб маълумотларимизни қай бирини четлаб ўтиш, қай бирини қабул қилишни, саралаш, салбий ҳолатларни олдини олишни бизга китоб, китобхонлик маданияти ўргатади десак асло муболаға бўлмайди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #ta'lim
ТАЖРИБА АЛМАШИЛМОҚДА
Халқ таълими вазирлиги томонидан Сергели туманидаги 300 ва 6-сонли умумий ўрта таълим мактабларига тажриба алмашиш ва илғор педагогик технологияларни самарали жорий этиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида Кения давлатидан физика ва кимё фанлари бўйича етук мутахассис Ҳербон Опети бириктирилган бўлиб, тумандаги 267-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фаолияти ўқитиш жараёни билан танишди. Қолаверса, физика фанидан ташкил этилган очиқ дарсларни кузатиб ўзининг тавсияларини, таълим жараёнидаги ютуқларни эътироф этди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
ЭКОЛОГИЯ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Маълумки, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа бўлиб турибди. Ёш авлоднинг экологик билим ва маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар кундан-кунга кўпаяётганлиги бу борадаги муаммолар ечимини топишга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.
Сергели туман халқ таълими бўлими, туман ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамкорлигида тумандаги 317-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Экалогия билимдонлари” танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда туман халқ таълими бўлими ходимлари, Кения давлатидан физика ва кимё фанлари буйича етук мутахассис Ҳербон Опети ҳамда Тошкент шаҳар экалогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари ва мактаб жамоалари иштирок этдилар.
Танловда 20 та мактаб жамоаси уч шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Танлов якунларига кўра 1-ўрин 6-мактабнинг “Эколидер” жамоаси, 2-ўрин 104-мактабнинг “Эколайф” жамоасига ва 3-ўрин эса 55-мактабнинг “Табиатшунослар” жамоасига насиб қилди.
Ғолиб жамоа танловнинг шаҳар босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
БАНК РАҲБАРИ ЎҚУВЧИЛАРГА ДАРС ЎТДИ
Бугун Сергели тумандаги 68-мактабда Саноат қурилиш банки бошқарувчиси З.Қулматов ўқувчиларга дарс ўтиб берди.
Банк раҳбари ўқувчиларга банк иши, банк ва мижоз ўртасида муносабатлар ҳақида ўқувчиларга маълумотлар бериб ўтди. Банк раҳбари ўз билимларини ўртоқлашиш баробарида ўқувчиларнинг она тили, математика ва хорижий тиллар бўйича билимларини ҳам синовдан ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta'lim
“5 ТА ТАШАББУС 5 ТА ИМКОНИЯТ КАРВОНИ” СЕРГЕЛИДА
Ёшлар эртанги кунимизнинг эгалари ҳисобланадилар. Уларга қанчалик эътибор қаратсак, келажагимиз шунчалик ёрқин бўлади, десак адашмаймиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалалари бўйича белгиланган 5 та устувор ташаббусни ижроси бўйича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “5 та ташаббус 5 та имконият карвони” Сергели туманига етиб келди. Карвон туман прокуратурасида кутиб олиниб, шу ернинг ўзидаёқ тумандаги мактабларга бириктирилган прокуратура ходимлари китоблар, мусиқа асбобларини мактабларга йўл олдилар. Тумандаги сектор раҳбарлари томонидан тумандаги барча умумтаълим мактабларга 11654 та бадий китоблар, 32 та тикув машинаси, 19 та доира, 13 та рубоб, 11 та дутор ва 8 та скрипкалар етказиб берилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
СЕРГЕЛИДАГИ ҲАР БИР МАКТАБГА “5 ТА ТАШАББУС 5 ТА ИМКОНИЯТ КАРВОНИ” ЕТИБ БОРДИ
Тумандаги барча таълим муассасаларига бўлганидек, 322-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам “5 та ташаббус 5 та имконият карвони” байрамона тарзда кутиб олинди.
Унда туман ҳокими ўринбосари М.Хидиров, Тошкент шаҳар прокуратураси вакили, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси масъул котиби У.Махамадалиев ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар бу эътибор бу ташаббуслар учун Президентимизга миннатдорчилик билдириб ўтишди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
ХАЛҚАРО СПИКЕРЛАР ЎЗ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ САБАБИНИ ЎҚУВЧИЛАРГА МАЪЛУМ ҚИЛДИ
Халқаро спикерлар – Елдорот университетининг математика ўқитувчиси янги зеландиялик Питер Маркес, университетнинг физика ва кимё ўқитувчиси ва халқаро танловлар ғолиби кениялик Хес Бон Опити, Нориси университети биология ва кимё фанлари ўқитувчиси австриялик Пруди Мубил Сергели туманининг 47-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.
Халқаро тренерлар очиқ дарсларда қатнашиб, ўқувчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлишди. Ҳозирги кунда тил билишнинг афзалликлари, улар она тили, инглиз тилини билиш билан бир қаторда, немис, француз ва хитой тилларида ҳам бемалол сўзлаша олишлари, бу – уларнинг муваффақиятга эришишида асосий қурол бўлаётгани ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари, маслаҳатларини ўқувчиларга билдирди.
– Хорижий тилларни биринчи синфдан бошлаб ўқитиш тизими жорий этилгани педагог-кадрларнинг масъулиятини янада оширади. Мактабимизда инглиз тилини ўргатиш бўйича алоҳида хоналар, махсус стендлар тайёрланган. Ҳафтанинг ҳар жума куни инглиз тилида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, турли танловлар, синфлараро беллашувлар, учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Мактабимизга халқаро тренерларнинг таклиф этилгани эса бу борада амалга ошираётган ишларимизнинг мантиқий давомидир, – дейди Сергели тумани 47-умумтаълим мактаби директори Раъно Раҳимова.
Дарҳақиқат, таълим-тарбия беришда инновацион ёндашиш ўқувчиларнинг тафаккурини бойитади, иқтидорини юзага чиқариб, фанларга бўлган қизиқишини оширади.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
ЎзА
#ta’lim
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯ ВА ДАВЛАТ АККРЕДИТАЦИЯСИДАН ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА
Умумий ўрта таълим мактабларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Сергели туманидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Умумий ўрта таълим мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходими А.Шомуратов, Сергели тумани халқ таълими бўлими мудири Л.Магай, тумандаги мактаб директор ва директор ўринбосарлари иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори билан “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг мазмун-моҳияти, умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда аттестацияга тайёргарлик кўришда халқ таълими ходимларининг вазифалари, умумий ўрта таълим мактабларини ички ва ташқи баҳолаш тартиби тўғрисида тушунчалар берилди. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тайёрланган таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ СУРЪАТЛАРДА ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Сергели туманидаги 266-сонли умумтаълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 679-сонли қарорига асосан капитал таъмирлаш ишлари режасига киритилди.
Қарорга асосан 266-сонли умумтаълим мактабида давлат бюджети томонидан ажратилган 7 миллиард 350 миллион сўмлик маблағ ҳисобига “SUV BINO TAMIR”МЧЖ масъулияти чекланган жамияти томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сергели туман халқ таълими бўлими махсус таъмирлаш эксплуатация хизмати бўлими бош мутахассиси Б.Мелиқулов шарҳлашича, мактабнинг том қисми профнастил қопламаси билан қопланади, иситиш тизими қувурлар ва электр тизими тўлиқ янгиланади. Бундан ташқари, ертўласи ҳам таъмирланади, ўрнига замонавийлари ўрнатилади. Синф хоналарининг дераза ва эшиклари янгисига алмаштирилиб, хоналарнинг поллари ҳам қайтадан таъмирланмоқда.
Буларнинг барчаси мамлакатимизда ўғил-қизларга пухта билим бериш, улар қалби ва онгида эзгу ғояларни мустаҳкам қарор топтириш, навқирон авлод истиқболи йўлида кўрсатилаётган чексиз меҳр ва эътиборнинг амалдаги яна бир ёрқин намунасидир.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
СЕРГЕЛИ ТУМАНИДА “QR-kod” ТИЗИМИДА ИШЛОВЧИ ЭЛЕКТРОН КИТОБ ЖАВОНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун, Сергели туманидаги 304-сонли умумий ўрта таълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуси доирасида тадбир бўлиб ўтди. Тўртинчи ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, Сергели туман прокурорининг ташаббуси билан ташкиллаштирилган электрон китоб жавонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Р.Жўраев, Тошкент шаҳар прокурори Б.Валиев ва ўринбосарлари, туман прокурори Л.Раҳмонов, туман ҳокимининг ўринбосарлари М.Исабаев, М.Хидиров, туман ИИБ бошлиғи З.Атаев, туман халқ таълими бўлими бошлиғи Л.Магай, туман “Нуроний” жамғармаси раиси ва фаоллари, ёшларнинг севимли шоираларидан З.Мўминова, ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
“QR-kod” электрон китоб жавони орқали ўқувчилар зарур китобларини қидириш учун вақт сарфламайди. Ўқитувчилар томонидан тавсия этилган ўқув қўлланма ва дарсликлардан фойдаланиш учун ўз смартфони орқали китобларни электрон нусхасини “QR-kod” орқали юклаб олиб фойдаланишлари мумкин. Бу ерда 3 мингдан зиёд электрон китоблар жойлаштирилган бўлиб, мактаб ҳудудида “Wi-Fi” ҳам ўрнатилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
СЕРГЕЛИДА ҚЎШИМЧА 360 ЎРИНЛИ ЯНГИ БИНО ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида аҳоли учун кўплаб уй-жойлар қурилмоқда. Мазкур уй-жойларга оилаларнинг кўчиб ўтиши натижасида ижтимоий объектларга, хусусан, таълим муассасаларига бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.
Сергели туманида ҳам кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, янги мавзелар аҳолига топширилди. Мазкур мавзеларда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2019 йилнинг 23 апрель куни туманда тўртта янги умумтаълим мактабларининг қурилиш ишлари бошланган эди.
Замонавий лойиҳалар асосида қурилаётган мактабларнинг ишга туширилиши Сергели туманида қурилаётган мавзелар атрофида жойлашган юқори коэффициентли мактаблардаги вазиятни яхшиланишига олиб келади.
Жорий йилда тумандаги 303-мактаб учун юқори коэффициентли инвестиция дастури доирасида 360 ўринли қўшимча бино қуриб битказилди. Ҳозирги кунда мактабнинг хоналарида жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сергели туман ҳокимлиги томонидан мактабда асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
СЕРГЕЛИ ЎҚУВЧИЛАРИ РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ
Ўзбекистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига кўра барча умумтаълим мактабларида миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли бўлган ўзбек тилининг аҳамиятини ошириш, унинг бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрият эканлигини ўқувчилар онгига сингдириш мақсадида “Ўзбек тилим-ифтихорим” мавзусида иншолар танлови ташкил этилди. Танловнинг Республика босқичида Сергели туманидаги 104-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Райҳон Рашидова 1-ўрин, 301-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Севинч Исаева эса 3-ўринни қўлга киритди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
СЕРГЕЛИДА ХАЛҚАРО "БАҒРИКЕНГЛИК КУНИ" НИШОНЛАНДИ
Сергели туманидаги 301-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Халқаро Бағрикенглик” фестивали ўтказилди.
Маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакатимизда 16 та диний конфессияга мансуб 2238 та диний ташкилот, 130 дан ортиқ миллат вакилларини ўзида жамланган 140 га яқин миллий-маданий марказлар эмин-эркин фаолият олиб бормоқда ва бу фаолият қонуний асосда мустаҳкамлаб қўйилган. Бағрикенглик ва тотувлик асосида юзага келган бугунги тинчлик-осойишталик эса Ўзбекистон ютуқларининг асосий пойдевори бўлмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг маънавият бошқармаси бош мутахасиси Ҳ.Рашидов, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Киргизбаев, Республика маънавият-маърифат маркази Сергели туман бўлими бошлиғи Б.Адилов Сергели туман прокуратураси ходими М.Нуралиев, Сергели туман инспектори майор М.Азизова ва Сергели туман халқ таълими маънавий-ахлоқий тарбия шўъба раҳбари Г.Эгамбердиева ҳамда туман маданият бўлими ходимлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар тинчлик ва осудалик юртнинг бойлиги, халқнинг бебаҳо неъмати сифатида қадрланиши, тинчликнинг мамлакат тараққиёти ва фаровон турмушимиздаги аҳамияти ҳақида гапирди, ҳар бир фуқаро унинг қадрига етиши лозимлиги таъкидлади. Маданий тадбирда намойиш этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга ўзгача бир шукуҳ бағишлади.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ҒАЛАБАСИ
14-ноябрь куни Бухоро вилоятида ўтказилган баддий гемнастика очиқ турнирининг Республика босқичида Сергели туманидаги 284-сонли мактабининг уч нафар ўқувчилари фахрли ўринларни қўлга киритишди.
2009-йиллар ўртасида 4-Д синф ўқувчиси Ҳамдуллаева Руҳшона 1-ўрин. 2010-йиллар ўртасида 3-В синф Ҳамитова Ясмина 1-ўрин. 2011-йиллар ўртасида 2-А синф Аҳмедова Мубина 2-ўринни эгаллашди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
СЕРГЕЛИ ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАР КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАНМОҚДА
Сергели туманидаги 32-сонли умумтаълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 679-сонли қарорига асосан капитал таъмирлаш ишлари режасига киритилган бўлиб, қарорга асосан 32-сонли умумтаълим мактабида давлат бюджети томонидан ажратилган 5 миллиард 197 миллион 428 500 сўмлик маблағ ҳисобига “ELEKTRON DIZAYNER” МЧЖ томонидан капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“ELEKTRON DIZAYNER” МЧЖ иш юритувчисининг такидлашича, мактабнинг том қисми профнастил қопламаси билан қопланади, иситиш тизими қувурлар ва электр тизими тўлиқ янгиланади. Бундан ташқари, ертўласи ҳам таъмирланади, ўрнига замонавийлари ўрнатилади. Синф хоналарининг дераза ва эшиклари янгисига алмаштирилиб, хоналарнинг поллари ҳам қайтадан таъмирлаб, мактабнинг фасад қисми ҳам янги бир кўринишда бўлишини айтиб ўтди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim