Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун
22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун
📌 Бугун дунёдаги автомобил ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларда пиёда юриш, велосипед ёки жамоат транспортларидан фойдаланишни тарғиб қилувчи акциялар, тадбирлар ўтказилади.
☑️ 1995 йилдан бери бу сана World Car Free Days консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.
☝️ Маълумот учун: Ҳукумат қарори билан 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган. Шу куни шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиш тавсия этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

ℹ️ Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.
⚠️ Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.