Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.37K subscribers
38.3K photos
3.44K videos
20 files
9.71K links
Download Telegram
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БАРЧАМИЗНИНГ ИШИМИЗ
Сергели туманидаги 12-сонли поликлиникасида туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ҳамкорлигида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда туман прокурорининг ёрдамчиси М.Нуралиев ва тиббиёт ходимлари иштирок этди. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти борасида тушунтиришлар олиб борилди.
Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши шарт. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарлик содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда фуқароларимизнинг бефарқ лиги, лоқайдлиги сабаб бўлмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#prokuratura
ТЕРГОВЧИЛАР УЧУН ЎҚУВ-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ
Сергели туман прокуратураси ва туман ИИО ФМБ ҳамкорлигида туман ИИБ терговчиларининг касбий билими ва касб маҳоратини ошириш юзасидан ўқув-амалий машғулот ўтказилди.
Унда туман прокурори ёрдамчиси Ж.Худойқулов, М.Нуралиев, суд-тиббий экспертиза эксперти С.Рўзиев, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси фахрий ходими адлия катта маслаҳатчиси М.Эсанов ҳамда терговчилар иштирок этди.
М.Эсанов ўз маърузасида дастлабки терговни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига сўзсиз риоя қилиш кўникмасини мустаҳкамлаш, терговчиларнинг билим ва малакасини оширишда инновацион техника ва воситалардан фойдаланиш борасида маълумотлар бериб ўтди.
Терговчи қонун билан ўзига берилган ваколатларни имтиёз эмас, катта масъулият эканлигини чуқур англаши керак, зеро, бу ваколатлар уларга давлат ва фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш учун берилган. Фаолияти давомида ходимлар юзлаб-минглаб кишилар билан турли соҳалар бўйича мулоқотда бўладилар. Улар билан суҳбатда бўлган ҳар бир шахс терговчи қиёфасида тўғрилик, адолат ҳолислик билан бирга, давлатнинг ва ўзининг манфаатини ҳимоя қилувчи ҳалол ва малакали одамни кўриши керак.
Тадбир якунида терговчиларга фаолиятларига оид китоблар совға қилинди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#prokuratura