ОТАДАН 26 МИЛЛИОН СЎМ АЛИМЕНТ УНДИРИЛДИ
Сергели туманида оилалардан бирининг бузилиши оқибатида норасида гўдак ҳам ота меҳридан, ҳам моддий таъминотдан айрилишига тўғри келди. Ота-оналарнинг ажрашиши жараёнида суд томонидан болаларнинг моддий таъминоти учун жавобгарга алимент тўлаш мажбурияти юклатилган. Лекин белгиланган алимент йиллар давомида қарздор, яъни ўша болаларнинг “отаси” томонидан тўланмай келинаётган эди.
Сергели туман прокуратурасига фуқаро А.Абдураҳмонова собиқ турмуш ўртоғи М.Ишкин алимент тўловларини 2013 йилдан буён тўламаслигини, қарздорда ҳозирги кунда алимент тўлови бўйича 26 миллион 305 минг 600 сўм қарзи борлигини ўз мурожаатида маълум қилган.
Шундан келиб чиқиб, Сергели туман прокуратурасининг ҳамкорлигида туман МИБ бўлимининг тезкор ҳаракатлари натижасида қарздор топилиб, мавжуд қарздорлик тўлиқ ундирилиб, 26 миллион 305 минг 600 сўм алимент пуллари болалар тарбияси билан ёлғиз шуғулланишга мажбур бўлаётган онага ундириб берилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#prokuratura

ЖАНГЧИ-ФАХРИЙЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
Бугун Сергели тумани ҳокимлиги фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 28 йиллиги арафасида туманда истиқомат қилаётган Афғон уруши қатнашчиларининг бир гуруҳини Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси кўкрак нишонлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Б.Шамуратов, ҳоким ўринбосарлари, туман Маънавият ва маърифат бўлинмасининг бошлиғи Б.Адилов, туман “Нуроний”жамғармаси раиси, Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг ўринбосари Б.Уллиев, Сергели тумани жангчи фахрийлар кенгаши раиси М.Сағдуллаев, туман Мудофаа бўлими бошлиғи, туман сектор раҳбарлари ва бир гуруҳ жангчи фахрийлар, маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими бир гуруҳ уруш фахрийларга кўкрак нишонларини топширди.
Республика “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг ўринбосари Б.Уллиев туман ҳокими Б.Шамуродов ва ҳоким ўринбосари М.Хидиров, фахрийлардан Қ.Супиев, А.Холиқовларга ватанпарварлик борасида олиб бораётган фидокорона хизматларини эътироф этиб, Ўзбекистонда биринчилар қаторида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг “Жангавор мардлик учун” медалини топширди. Шунингдек Афғон уруши қатнашчисининг турмуш ўртоғи, шоира М.Собировага “Севги ва садоқат” медали ҳам топширилди.
Туман ҳокимлиги томонидан байрам дастурхони ташкиллаштирилди.

СЕРГЕЛИ ТУМАН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ТУМАН ПРОКУРОРИ НИГОҲИДА
Сергели туман прокуратураси мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сергели туман кенгаши ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман прокурори Л.Рахмонов, прокуратура ходимлари, туман ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Г.Хожиметова ва кенгаш ходимлари иштирок этди.
Туман прокурори Л.Рахмонов ёшлар билан мазмунли суҳбат ўтказди. Уларнинг турли мавзулардаги саволларига жавоб бериб, ҳамкорликда ҳар қандай муаммоларга ечим топишда прокуратура ходимлари тайёр эканлигини айтиб ўтди.
Йиғилиш якунида прокуратура ходимлари билан учрашувларни кўпайтиришга келишиб олинди.