ТАЖРИБА АЛМАШИЛМОҚДА
Халқ таълими вазирлиги томонидан Сергели туманидаги 300 ва 6-сонли умумий ўрта таълим мактабларига тажриба алмашиш ва илғор педагогик технологияларни самарали жорий этиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида Кения давлатидан физика ва кимё фанлари бўйича етук мутахассис Ҳербон Опети бириктирилган бўлиб, тумандаги 267-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фаолияти ўқитиш жараёни билан танишди. Қолаверса, физика фанидан ташкил этилган очиқ дарсларни кузатиб ўзининг тавсияларини, таълим жараёнидаги ютуқларни эътироф этди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim

ЭКОЛОГИЯ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Маълумки, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа бўлиб турибди. Ёш авлоднинг экологик билим ва маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар кундан-кунга кўпаяётганлиги бу борадаги муаммолар ечимини топишга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.
Сергели туман халқ таълими бўлими, туман ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамкорлигида тумандаги 317-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Экалогия билимдонлари” танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда туман халқ таълими бўлими ходимлари, Кения давлатидан физика ва кимё фанлари буйича етук мутахассис Ҳербон Опети ҳамда Тошкент шаҳар экалогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари ва мактаб жамоалари иштирок этдилар.
Танловда 20 та мактаб жамоаси уч шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Танлов якунларига кўра 1-ўрин 6-мактабнинг “Эколидер” жамоаси, 2-ўрин 104-мактабнинг “Эколайф” жамоасига ва 3-ўрин эса 55-мактабнинг “Табиатшунослар” жамоасига насиб қилди.
Ғолиб жамоа танловнинг шаҳар босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди

БАНК РАҲБАРИ ЎҚУВЧИЛАРГА ДАРС ЎТДИ
Бугун Сергели тумандаги 68-мактабда Саноат қурилиш банки бошқарувчиси З.Қулматов ўқувчиларга дарс ўтиб берди.
Банк раҳбари ўқувчиларга банк иши, банк ва мижоз ўртасида муносабатлар ҳақида ўқувчиларга маълумотлар бериб ўтди. Банк раҳбари ўз билимларини ўртоқлашиш баробарида ўқувчиларнинг она тили, математика ва хорижий тиллар бўйича билимларини ҳам синовдан ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta'lim

БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 10 октябрдаги 05/2035-19-сонли хатининг ижроси юзасидан Сергели туманидаги барча маклабларида “Бувижоним кийган либослар” шиори остида тадбир бўлиб ўтмоқда.
Тумандаги 305-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам тадбир ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси А.Саттарова, туман ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Г.Хожиметова, мактаб директори О.Садирова ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
“Бувижоним кийган либослар” тадбири миллий либосларимиз умрбоқий эканлигини яна бир бор намойиш этди.
– Қизлар ўртасида миллий либосларни кенг тарғиб этиш, ёшларимизнинг миллий либосларга ҳурматини ошириш, қолаверса, кийиниш маданиятини юксалтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Айгул Саттарова. – Нафақат кенг жамоатчилик, балки ёшларимизнинг ўзларига маъқул ва манзур бўлган тадбир, шубҳасиз, ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #xotin-qizlar