Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.2K subscribers
38.5K photos
3.46K videos
20 files
9.78K links
Download Telegram
СЕРГЕЛИ ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАР КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАНМОҚДА
Сергели туманидаги 32-сонли умумтаълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 679-сонли қарорига асосан капитал таъмирлаш ишлари режасига киритилган бўлиб, қарорга асосан 32-сонли умумтаълим мактабида давлат бюджети томонидан ажратилган 5 миллиард 197 миллион 428 500 сўмлик маблағ ҳисобига “ELEKTRON DIZAYNER” МЧЖ томонидан капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“ELEKTRON DIZAYNER” МЧЖ иш юритувчисининг такидлашича, мактабнинг том қисми профнастил қопламаси билан қопланади, иситиш тизими қувурлар ва электр тизими тўлиқ янгиланади. Бундан ташқари, ертўласи ҳам таъмирланади, ўрнига замонавийлари ўрнатилади. Синф хоналарининг дераза ва эшиклари янгисига алмаштирилиб, хоналарнинг поллари ҳам қайтадан таъмирлаб, мактабнинг фасад қисми ҳам янги бир кўринишда бўлишини айтиб ўтди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
ЯХШИЛИК ДАРАХТЛАРИ
Имконияти чекланган, кам таъминланган оилалар холидан хабар олиш, уларга мехр-мурувват кўрсатиш раҳбар ходимларнинг асосий мақсад ва вазифаларидан бири бўлибгина қолмай балки иш фаолиятида анъанага айланиб бормоқда.
Сергели туман прокурори ва прокурор ўринбосари ва ёрдамчилари томонидан тумандаги Спутник 2 мавзеси 64-уй, 7-уйда яшаб келаётган фуқаро Галина Чудинага ногиронлик аравачаси берилди. Қолаверса, Спутник 2 мавзеси 11-уй, 3 хонадонда яшовчи фуқаро Назокат Тўлаганходжаева холидан хабар олиниб, моддий ёрдам кўрсатилди.
Одамларга яқинлашмай, улар билан мулоқот қилмай туриб, муаммоларга ечим топиш мушкул. Мулоқот – икки томонлама фикр алмашиш дегани. Демак, давлат идоралари ва халқ ораси қанчалар яқинлашса, мавжуд муаммолар барҳам топади, бу эса юртда тарққиёт ва фаровонлик даражаси янада юксалади, деганидир.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#prokuratura
СЕРГЕЛИДА 4 ЖУФТ КЕЛИН-КУЁВЛАРНИНГ НИКОҲ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашлари 14 сентябрь куни тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинган эди.
Қарор ижроси бўйича Сергели туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сергели туман кенгаши, Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича Комиссияси аъзолари ва туман ташкилот-корхоналари томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламига мансуб 4 жуфт ёшларнинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилди.
Унда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сергели туман кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Сергели туман депутатлари қатнашдилар. Тўй маросимида туман ҳокими Бахтиёр Шамуратов сўзга чиқиб, келин-куёвларга бахт тилаб, туман ҳокимлик ва ҳомий ташкилотларнинг совғаларини топширди.
Никоҳ тўйларига келин-куёвлар, ота-оналари, яқин қариндошлари, маҳалла фаоллари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар таклиф этилди. Тадбирларда шунингдек, эл орасида обрў-эътиборга эга бўлган отахон ва онахонлар янги оила қураётган ёшларга, ўз эзгу ният ва истаклари ила бахт ва омадлар тиладилар.
Тадбирда туман маданият бўлими ходимлари ва туманимизнинг истеъдодли санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар янгради.
Тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати шуки, янги оила қурган ёшларнинг турмуши фаровонлиги уларнинг бандлик даражасига боғлиқ эканлигидан келиб чиққан ҳолда никоҳ тўйлари арафасида келин-куёвларнинг иш билан таъминланганлик ҳолати атрофлича ўрганилиб, тегишли тартибда ёшларни ишга жойлаштириш тадбирлари кўрилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#yoshlar