БАНК РАҲБАРИ ЎҚУВЧИЛАРГА ДАРС ЎТДИ
Бугун Сергели тумандаги 68-мактабда Саноат қурилиш банки бошқарувчиси З.Қулматов ўқувчиларга дарс ўтиб берди.
Банк раҳбари ўқувчиларга банк иши, банк ва мижоз ўртасида муносабатлар ҳақида ўқувчиларга маълумотлар бериб ўтди. Банк раҳбари ўз билимларини ўртоқлашиш баробарида ўқувчиларнинг она тили, математика ва хорижий тиллар бўйича билимларини ҳам синовдан ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta'lim

БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 10 октябрдаги 05/2035-19-сонли хатининг ижроси юзасидан Сергели туманидаги барча маклабларида “Бувижоним кийган либослар” шиори остида тадбир бўлиб ўтмоқда.
Тумандаги 305-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам тадбир ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси А.Саттарова, туман ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Г.Хожиметова, мактаб директори О.Садирова ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
“Бувижоним кийган либослар” тадбири миллий либосларимиз умрбоқий эканлигини яна бир бор намойиш этди.
– Қизлар ўртасида миллий либосларни кенг тарғиб этиш, ёшларимизнинг миллий либосларга ҳурматини ошириш, қолаверса, кийиниш маданиятини юксалтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Айгул Саттарова. – Нафақат кенг жамоатчилик, балки ёшларимизнинг ўзларига маъқул ва манзур бўлган тадбир, шубҳасиз, ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #xotin-qizlar

МАСЪУЛ РАҲБАРЛАР МУАММОНИ ЖОЙИДА ЎРГАНИШДИ
Қишнинг қировли кунлари ҳам яқинлашмоқда. Бу фаслда одамларнинг руҳияти, ишчанлик кайфияти мавсумга кўрилган тайёргарлик ишларига боғлиқ.
Сергели туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Яркулов ҳамда тумандаги 4-сектор раҳбари туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Эргашовлар тумандаги 297-сонли мактабгача таълим муассасаси шароитини ўрганишди. Ушбу масканда бугунги кунда 370 нафар болалар тарбияланмоқда. Ўрганиш жараёнида муассасанинг иссиқлик тизимини капитал таъмирлаш учун туман ҳокими томонидан маблағ ажратилди.
Сергели туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати
#kommunal

“YAGONA TEXTILE” СЕРГЕЛИ ЁШЛАРИ НИГОҲИДА
Сергели туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоки Сергели туман кенгаши ҳамкорлигида туманидаги “Бунёдобод” маҳалласи, 6а мавзе ҳудудида 120 ўринга мўлжалланган тирикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Yagona textile” цехида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган мактаб битирувчилари ва ишсиз юрган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув цехига саёҳат уюштирилди.
– Бизнинг тикув цехимизда эркаклар, аёллар, ва ёш болалар учун кийим- кечаклари ҳамда сифатли чойшаплар ишлаб чиқарилади – дейди цех раҳбари Дилшод Раупов. Цехда ишловчи хотин-қизлар учун барча шароитлар яратилган. Цех бошлиғининг таъкидлашича, цехда тикилган маҳсулотларнинг сифат даражаси экспортга мос келганлиги сабабли, қўшни давлатларда маҳсулотга бўлган талаб юқори экан.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#yoshlar

ИССИҚЛИК ТИЗИМИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
Қишнинг совуқ кунлари яқин. Энди аҳоли хонадонлари, айниқса, кўп қаватли уйлардаги хонадонларни иситиш муаммоси кун тартибидаги долзарб мавзуга айланади. Шу мақсадда, Сергели туман ҳокимининг ўринбосари А.Ганиев томонидан тумандаги “Учувчилар” маҳалласи Аэропорт 1а уйнинг иситиш тизимлари ўрганилди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан жойида масъулларга топшириқ бериб ўтди. Масъуллар томонидан исситиш тизмидаги камчиликлар бартараф этилди.