Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.41K subscribers
42.4K photos
3.74K videos
20 files
10.9K links
Download Telegram
КИТОБ – ФИКРЛАШ ҚУРОЛИ, ХАЗИНАЛАР КАЛИТИДИР
Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди. Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган.
Сергели туманидаги 237- сонли умумий ўрта таълим мактабида китоб ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ўзларига маъқул бўлган китобларни харид қилишди.
Ҳақиқатдан ҳам бугунги шиддитли ривожланган даврда беқиёс имкониятлар макони, инсон тафаккури маҳсули, тараққиётимиз меваси бўлган интернет орқали чексиз ахборот манбаалари бутун дунёни кафтингиздагидек намоён қилади. Исталган маълумотни матбуот нашрларсиз, китобларсиз ҳам бошқа манбалардан топиб олиш мумкин. Аммо уша қабул қилиб олаётган минглаб маълумотларимизни қай бирини четлаб ўтиш, қай бирини қабул қилишни, саралаш, салбий ҳолатларни олдини олишни бизга китоб, китобхонлик маданияти ўргатади десак асло муболаға бўлмайди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #ta'lim
ОБОДЛИК МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ
Ўлкамизда мана Куз... Нақадар гўзал ва сержило фасл... Ҳар бир фаслнинг ўз чиройи бўлганидек, бу фаслнинг ҳам ўзгача, ҳеч қайси фаслникига ўхшамаган ҳусн-таровати бор. Бу фасл “Ҳазон” барглари билан ажралиб туради.
Ҳазон резги бошланганлиги ва кечқурунлари шамол гўёки дарахтлар билан ўйнагандек, дарахтлар баргларини ерларга поёндоз мисоли ёймоқда. Ҳамиша эрта тонгдан кўчаларни озодалигини сақлаш учун ободонлаштириш ходимлари хизмат қилади. Сергели туманидаги масъуллар ҳар тонгдан аҳолига қулайликлар яратиш, муаммоларни жойида бориб ўрганиб, бартараф этишмоқда. Бугун ҳам туман ҳокимининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Ганиев ҳудудларда бўлиб, қуриган шох-шаббалар, барглар, ўтлар, ҳар хил чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилиши бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар бериб ўтди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#kommunal
СЕРГЕЛИ ТУМАН ПРОКУРОРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Сергели туман прокурори Л.Раҳмонов ва прокурор ўринбосарларининг тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиникасида сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда 20 дан ортиқ маҳалла фуқаролари мурожаатлари билан иштирок этдилар. Шунингдек, қабулга мурожаатларни мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб уни ҳал этиш доирасида тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашдилар.
Қабул давомида фуқароларнинг 2 нафарига фарзандини даволатиш учун дам олиш масканига йўлланма берилди. Мурожаатлар атрофлича ўрганилиб муддат талаб қилмайдиганларини жойида ҳал этиш ва қолганларини ҳам сансоларликка йўл қўймаган ҳолда ҳал этилиши юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Қабул якунида туман прокурори томонидан қабулга келган фуқароларга озиқ-овқат пакетлари топширилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#prokuratura
ТАЖРИБА АЛМАШИЛМОҚДА
Халқ таълими вазирлиги томонидан Сергели туманидаги 300 ва 6-сонли умумий ўрта таълим мактабларига тажриба алмашиш ва илғор педагогик технологияларни самарали жорий этиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида Кения давлатидан физика ва кимё фанлари бўйича етук мутахассис Ҳербон Опети бириктирилган бўлиб, тумандаги 267-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фаолияти ўқитиш жараёни билан танишди. Қолаверса, физика фанидан ташкил этилган очиқ дарсларни кузатиб ўзининг тавсияларини, таълим жараёнидаги ютуқларни эътироф этди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
ЭКОЛОГИЯ БИЛИМДОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Маълумки, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа бўлиб турибди. Ёш авлоднинг экологик билим ва маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар кундан-кунга кўпаяётганлиги бу борадаги муаммолар ечимини топишга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.
Сергели туман халқ таълими бўлими, туман ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамкорлигида тумандаги 317-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Экалогия билимдонлари” танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда туман халқ таълими бўлими ходимлари, Кения давлатидан физика ва кимё фанлари буйича етук мутахассис Ҳербон Опети ҳамда Тошкент шаҳар экалогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари ва мактаб жамоалари иштирок этдилар.
Танловда 20 та мактаб жамоаси уч шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Танлов якунларига кўра 1-ўрин 6-мактабнинг “Эколидер” жамоаси, 2-ўрин 104-мактабнинг “Эколайф” жамоасига ва 3-ўрин эса 55-мактабнинг “Табиатшунослар” жамоасига насиб қилди.
Ғолиб жамоа танловнинг шаҳар босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim