ИССИҚЛИК ҚУВУРЛАРИНИНИНГ ИССИҚЛИК ИЗОЛАЦИЯСИ ТАЪМИРЛАБ ЧИҚИЛДИ
“TOSHISSIQQUVVATI” Давлат унитар корхонаси Сергели тумани бошқармаси томонидан тумандаги «Учувчилар» маҳалласи, Учувчилар мавзесидаги 80-80 б уйлар олдидаги иссиқлик тармоқлари куз-қиш мавсумига тайёрланди. Иссиқлик қувурларининг иссиқлик изолацияси қайта тиклаш мақсадида ДУ 76 120 пм ишлари олиб борилди.
Туманда иссиқлик таъминоти тизимларини таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #kommunal

ОКРУГ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИГА ГУВОҲНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ
Бугун Сергели туманида 21- болалар ва санъат мусиқа мактаби биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 149-Қўйлиқ округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда округ комиссияси аъзолари иштирок этди. Йиғилишда туманда сайлов жараёнлари юзасидан олиб борилаётган ишлар, округ сайлов комиссияларининг фаолияти тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди. Округ комиссияси аъзоларига гувоҳномалар топширилди. Мажлис якунида Сергели туман сайлов комиссияси билан ҳамкорликда 22-декабрь кунида бўлиб ўтадиган сайловларни ўзаро ҳамкорликда олиб бориш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #saylov

КИТОБ – ФИКРЛАШ ҚУРОЛИ, ХАЗИНАЛАР КАЛИТИДИР
Китоб – руҳиятимиз озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади, ҳамроҳлик қилади, эзгуликка етаклайди. Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган.
Сергели туманидаги 237- сонли умумий ўрта таълим мактабида китоб ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ўзларига маъқул бўлган китобларни харид қилишди.
Ҳақиқатдан ҳам бугунги шиддитли ривожланган даврда беқиёс имкониятлар макони, инсон тафаккури маҳсули, тараққиётимиз меваси бўлган интернет орқали чексиз ахборот манбаалари бутун дунёни кафтингиздагидек намоён қилади. Исталган маълумотни матбуот нашрларсиз, китобларсиз ҳам бошқа манбалардан топиб олиш мумкин. Аммо уша қабул қилиб олаётган минглаб маълумотларимизни қай бирини четлаб ўтиш, қай бирини қабул қилишни, саралаш, салбий ҳолатларни олдини олишни бизга китоб, китобхонлик маданияти ўргатади десак асло муболаға бўлмайди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #ta'lim

ОБОДЛИК МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ
Ўлкамизда мана Куз... Нақадар гўзал ва сержило фасл... Ҳар бир фаслнинг ўз чиройи бўлганидек, бу фаслнинг ҳам ўзгача, ҳеч қайси фаслникига ўхшамаган ҳусн-таровати бор. Бу фасл “Ҳазон” барглари билан ажралиб туради.
Ҳазон резги бошланганлиги ва кечқурунлари шамол гўёки дарахтлар билан ўйнагандек, дарахтлар баргларини ерларга поёндоз мисоли ёймоқда. Ҳамиша эрта тонгдан кўчаларни озодалигини сақлаш учун ободонлаштириш ходимлари хизмат қилади. Сергели туманидаги масъуллар ҳар тонгдан аҳолига қулайликлар яратиш, муаммоларни жойида бориб ўрганиб, бартараф этишмоқда. Бугун ҳам туман ҳокимининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Ганиев ҳудудларда бўлиб, қуриган шох-шаббалар, барглар, ўтлар, ҳар хил чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилиши бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар бериб ўтди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#kommunal

СЕРГЕЛИ ТУМАН ПРОКУРОРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Сергели туман прокурори Л.Раҳмонов ва прокурор ўринбосарларининг тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиникасида сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда 20 дан ортиқ маҳалла фуқаролари мурожаатлари билан иштирок этдилар. Шунингдек, қабулга мурожаатларни мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб уни ҳал этиш доирасида тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашдилар.
Қабул давомида фуқароларнинг 2 нафарига фарзандини даволатиш учун дам олиш масканига йўлланма берилди. Мурожаатлар атрофлича ўрганилиб муддат талаб қилмайдиганларини жойида ҳал этиш ва қолганларини ҳам сансоларликка йўл қўймаган ҳолда ҳал этилиши юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Қабул якунида туман прокурори томонидан қабулга келган фуқароларга озиқ-овқат пакетлари топширилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#prokuratura