Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.59K subscribers
38.1K photos
3.42K videos
20 files
9.62K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🏢 Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:

🔹вояга етмаган шахсларга — 18 ёшга тўлгунига қадар;

🔹18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма 3 ёшга тўлгунига қадар;

🔹55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод;

🔹ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;

🔹марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июнгача ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг 3 карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартибини тўхтатиб туриш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🌐 Қонунчиликка кўра, тегишли рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари 2025 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланган.

Шунингдек, тадбиркорларга эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🏢 Қонунчиликка мувофиқ, гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар даволанаётган давлат тиббиёт муассасаларида “Меҳрли мактаб”нинг филиаллари 2023-2028 йилларда босқичма-босқич, бироқ ҳар йили камида 3 та ҳудудда ташкил этилиши белгиланган.

📌 Бунда, филиалларнинг асосий мақсади даволанишда бўлган болаларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини, уларнинг мактабгача таълим ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида таълимни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш хисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Давлат боғчаларида педагогларнинг ҳафталик иш юкламасини биласизми?

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫Қонунчиликка кўра, қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:

🔹фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини;

🔹таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини;

🔹Ўзбекистон тиббиётида қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини;

🔹Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси 16 ёшга тўлиши муносабати билан идентификацияловчи ID-картасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, уч ёшга тўлмаган боланинг бюджет ташкилотларда ишлайдиган онасига ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти белгиланади ва бунда иш ҳақи камайтирилмайди.

Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) онасининг илтимосига кўра тиббий хулоса асосида тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт.

💰16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган онага ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, васийлик ёки ҳомийлик етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қуйидаги ҳолларда белгиланади:

🔹ота-онаси вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;

🔹ота-онаси суд қарори билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;

🔹ота-онаси икки ойдан ортиқ касал бўлиши оқибатида ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмаганда;

🔹ота-онаси суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

🔹ота-онаси бедарак йўқолганда;

🔹ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан, ота-она тарбия, даволаш муассасалари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш муассасалардан боласини олишдан бош тортганда, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot