Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.21K subscribers
38.5K photos
3.46K videos
20 files
9.78K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Ҳуқуқни_билиш_фойдали

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга тааллуқли бўлган қуйидагилар ҳақидаги ишлар бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

🔹ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тўғрисидаги;

🔹ишга тиклаш ҳақидаги;

🔹иш ҳақини ундириш тўғрисидаги;

🔹алиментларни ундириш ҳақидаги;

🔹уйга киритиш, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва кўчириш тўғрисидаги;

🔹меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчининг вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Ҳуқуқни_билиш_фойдали

💰Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади.

❗️Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

📃 Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Ҳуқуқни_билиш_фойдали

✔️ Товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби истеъмолчи билан сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

🧾 Олди-сотди амалга оширилганда истеъмолчига касса ёки товар чеки берилади. Товарни касса ёки товар чекини бермасдан сотиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot