Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.71K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.59K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, ариза берувчи имтиёзни олиш учун ўз хоҳишига кўра ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтиб, сўровнома тўлдиради ҳамда унга зарур ҳужжатларни илова қилади.

📝 Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

🚫 Сўровномани кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.

🗓 Солиқ органлари сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш кунида ариза берувчига даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида QR-кодли хабарномани ЯИДХП орқали юборади.

🏢 Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси тўловларни амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 480 500 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.

✔️ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

3 ёшгача бўлган болани ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига (меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан) нафақа берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

✳️ Республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида қуйидаги ёшга тўлган бўлиши керак.

"А" тоифаси учун — 16 ёшга;
"B" ва "C" тоифалари учун — 18 ёшга;
"BE" ва "CE" тоифалари учун — 19 ёшга;
"D" ва "DE" тоифалари ҳамда трамвай ва троллейбуслар учун 21 ёшга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🏢 Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:

🔹вояга етмаган шахсларга — 18 ёшга тўлгунига қадар;

🔹18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма 3 ёшга тўлгунига қадар;

🔹55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод;

🔹ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;

🔹марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июнгача ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг 3 карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартибини тўхтатиб туриш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🌐 Қонунчиликка кўра, тегишли рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари 2025 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланган.

Шунингдек, тадбиркорларга эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot