Samarqand Davxizmat
295 subscribers
1.88K photos
266 videos
4 files
1.15K links
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид ахборот канали
Download Telegram
Yosh oila quruvchilarga sertifikatlar topshirildi

Oilalar mustahkamligini ta’minlashda nikohlanuvchi yoshlar ongiga milliy qadriyatlar ruhini singdirish, ularni oilaviy munosabatlar, oilaviy hayot psixologiyasi, oila iqtisodi, reproduktiv salomatlik asoslari, ma’naviy-axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash kabi masalalar bo‘yicha bilimlarini oshirish muhim rol o‘ynaydi.

Shu maqsadda tuman Oila va xotin-qizlar bo‘limi hamda FHDY bo‘lim tomonidan nikohdan o‘tish uchun ariza bergan 42 nafar nikohlanuvchi juftliklar 16 soatlik “Yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash” o‘quv kursida o‘qitildi hamda ularga sertifikatlar topshirildi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tazyiq va zo‘ravonlik holatlari bo‘yicha qanday ijtimoiy xizmatlar va yordamlar ko‘rsatiladi?

Batafsil videorolikda....

Kanalga ulaning:
👉https://t.iss.one/qonun_va_huquq
#Adliya_xabari

Samarqand viloyat adliya boshqarmasi huzuridagi Malaka komissiyasining qaroriga asosan, Samarqand viloyat adliya boshqarmasi boshlig‘ining tegishli buyrug‘i bilan:

Samarqand tumanida xususiy amaliyot bilan
shug‘ullanuvchi notarius M.Normatovga berilgan xususiy notarial faoliyat bilan shug‘ullanish huquqini beruvchi litsenziyasining amal qilish muddati 2024-yil 6-maydan 1 (bir) oy muddatga vaqtincha to‘xtatildi.
Электр ва газ ҳисоблагич кимнинг ҳисобидан ҳарид қилиниб, ўрнатилади?

     Электр ва газ корхоналари томонидан одамларни чалғитишга бўлаётган уринишлар сабаб, мойи чиқиб кетган бўлса-да яна бир бор эслатмоқчимиз.

     Унутманг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига асосан:

     маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

     маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг даврий давлат қиёсловидан ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш бўйича жавобгарлик тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларига юклатилади;

     тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш уларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.
❗️ФҲДЁ ОРГАНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ЭР-ХОТИННИ НИКОҲДАН АЖРАТИШИ МУМКИН?

⚡️САВОЛ;
Турмуш ўртоғим билан оила қурганимизга 3 йил бўлди. Ўртада фарзанд мавжуд эмас. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчимиз ва ажримга ҳар иккимиз хам розимиз. Биз ажрашиш учун ФҲДЁ органига ариза берсак улар бизни қанча муддатда ажратиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 218-моддасига асосан,

никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, ўртада фарзандлар мавжуд бўлмаса ва эр-хотиннинг ҳар иккиси хам ажрашишга бирдек рози бўлиб ФҲДЁ органига ариза берса, ФҲДЁ органи томонидан уларни никоҳдан ажратиш ариза берилган кундан бошлаб уч ойдан кейин амалга оширилиши мумкин.
👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_statistika

Samarqand viloyatidagi Davlat xizmatlari markazlari orqali 13-may kuni ko‘rsatilgan xizmatlar soni - 6 200 tani tashkil etdi.

Bir nafar fuqaroga xizmat ko‘rsatishning o‘rtacha vaqti 3:6 daqiqani tashkil etdi.

Ma'lumot uchun: Bugungi kunda markazlar tomonidan 300 dan ortiq  xizmatlar ko‘rsatilib kelinmoqda.

Batafsil videoinfografikada👆👆👆
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Бугун Самарқанд вилоятидаги Давлат хизматлари марказлари ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш учун келган фуқаролар билан гавжум бўлди.


Кун давомида марказлар орқали 6200 дан ортиқ хизматлар кўрсатилди. Шундан 2000 мингдан зиёди айнан субсидия билан боғлиқ. Хусусан, Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази кун давомида 1 350 та хизмат кўрсатган бўлиб, уларнинг 570 дан ортиғи субсидия бўйича.
Субсидияни яшаш жойидан қатъий назар барча худуддан олиш мумкинми?

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиши мумкин.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли. Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади.

Субсидия учун иш ҳақини аниқлашда агар иш ҳақи белгиланган мезонга етмаса фарзанднинг даромади қўшилиши мумкинми?

Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

Талабгар нечи балл тўплаганда субсидия олишга ҳақли ҳисобланади?

Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.

Қайси ҳолатларда субсидияга ариза рад қилинади?

Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:
👉  тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
👉  тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
👉  илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;
👉  жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
👉  ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.

Агар талабгорлар сони ошиб кетса, субсидия кимга берилади?

Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади. Яъни хужжатни вақтлироқ топшириш ҳам муҳим рўл ўйнайди

Субсидия миқдори қанча бўлади?

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади.

Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг
👍1
Ипотека кредити бўйича субсидия олмоқчимисиз?

Субсидия бериш тартиби қандай? Қанақа ҳужжатлар талаб қилинади? Қайси ҳолатларда аризалар рад этилади? Меҳнат мигрантлари ҳам субсидия олиши мумкинми?

Шу каби саволларга Пайариқ тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази бошлиғи Бегзод ИСОҚОВ жавоб берди.

БАТАФСИЛ YOUTUBE'ДА КЎРИШ

@Zarnews_uz | Youtube
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlat xizmati orqali “Ishsiz deb e’tirof etish va ishsizlik nafaqasini tayinlash” tartibidan xabardormisiz?
"Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" ҳуқуқий акцияси доирасида Иштихон туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази, Давлат хизматлари маркази ҳамкорликда "Мирзақул" МФЙда сайёр қабул ташкил этилиб, давлат хизматлари сайёр тарзда кўрсатилди.

Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Шерзод Юлдашев ҳамда ДХМ раҳбари Жасур Умировлар ёшлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг мурожаатлари, ҳуқуқий саволларини тинглади, ҳуқуқий маслаҳатлар берди.

Қабул қилинган 10 та мурожаат тегишли тартибда ижрога қабул қилиниб, 12 та давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#2024_йил_1_июндан

🗓 1 июндан нималар ўзгаради?


🔹Меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга йўл чиптаси учун компенсация берилади БАТАФСИЛ

🔹Аҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади БАТАФСИЛ

🔹Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади БАТАФСИЛ

🔹Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари белгиланади БАТАФСИЛ

🔹Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади БАТАФСИЛ

🔹Айрим объектларни зилзила вақтида газ ва электр тармоқларидан автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади БАТАФСИЛ

🔹Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади БАТАФСИЛ

🔹Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади БАТАФСИЛ

🔹Яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида ахборот берувчи махсус портал ишга туширилади БАТАФСИЛ

🔹Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
QURBON HAYITINGIZ MUBORAK BOʻLSIN!

Ushbu muborak ayyomda yurtimiz ravnaqi, osoyishtaligi, xalq farovonligi yoʻlida olib borayotgan xayrli ishlaringizda Yaratganning oʻzi madadkor boʻlishini soʻrab qolamiz.

Muborak Qurbon hayiti munosabati bilan siz azizlarni Samarqand viloyat adliya  boshqarmasi jamoasi nomidan samimiy qutlaymiz!


Samarqand viloyat adliya boshqarmasi jamoasi
📢 Abituriyentlarga omad tilaymiz!

👩🏻‍💻 Hujjatlarni qanday topshirishni bilmayapsizmi? Videoni ko‘ring va 2024-2025-o‘quv yili uchun my.gov.uz portali orqali onlayn ro‘yxatdan o‘tish tartibi bilan tanishing!

▶️https://youtu.be/-vFqYvvbjSM