Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
1.1K subscribers
12.9K photos
1.89K videos
120 files
5.79K links
SamVMShBU Nókis filialınıń rásmiy kanalı
Web-sayt:https://www.sdvunf.uz
Facebook: https://www.facebook.com/samvminf.samvminf.5
Instagram:https://instagram.com/samvmshbunf?
Bizge múrájat etiw➡️igshid=YmMyMTA2M2Y= https://
https://t.iss.one/pressa_murajat_bot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ва кириш имтиҳонларининг ташкил этилиши юзасидан АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманини тўғридан-тўғри эфирда томоша қилинг:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=Q39_OwBxr78&feature=youtu.be

@koronavirusinfouz
#abituriyent2020
Forwarded from Times.uz
2020/2021 ўқув йили

Ҳудудлар кесимида спорт тури бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган кунлар Батафсил

📹 Санъат йўналишидаги ижодий имтиҳонлар видеотасвирга ёзиб олинади Батафсил

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан нега ижодий имтиҳонлар олиб ташландли? Жавоб

🏟 Касбий (ижодий) имтиҳонлар ташкил этиладиган спорт иншоотлари (жисмоний тарбия йўналишида) Батафсил

@koronavirusinfouz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Абитуриентлар томонидан энг кўп берилган 5 та саволга жавоб

Кириш имтиҳонларига оид янгиликлар, тест синовлари бўйича тавсиялар, психологик маслаҳатлар — «Aбитуриент Инфо» кўрсатувида.

Кўрсатувнинг янги сонларини душанба ва пайшанба кунлари соат 18:15 да «Mening yurtim» телеканида томоша қилинг.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Қозоғистондаги бир неча университетларнинг лицензияси тўхтатилди

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги маълум қилди.

⚠️ Бунинг сабаби — бир қатор университетларни қайта текширишда таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши аниқланган.

🔎 «Олмаота» университети, «Кайнар» Академияси, Олмаота иқтисодиёт ва статистика академияси, А.Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети❗️, «Silkway» Халқаро университети❗️томонидан ўтказилган такрорий текширув натижалари бўйича яна таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилгани аниқланган.

Шу муносабат билан Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги, Таълим ва фан соҳасида сифатни таъминлаш қўмитаси томонидан «Олмаота» университети, «Кайнар» Академияси, Олмаота иқтисодиёт ва статистика академияси, А.Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети лицензияси аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилган.

⚖️ Шунингдек, «Кайнар» Академияси ва «Silkway» халқаро университетининг текшириш натижалари устидан шикоят бўлгани сабаб, текшириш натижалари судда кўриб чиқилаётгани айтилган. Суд жараёнлари якунлангач, тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Бундан ташқари, М.Х.Дулати номидаги Тараз ҳудудий университетида «ҳуқуқ» (бакалавр) йўналиши бўйича лицензия иловаси амал қилиши тўхтатилган.

‼️ Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги абитуриентларга қонунчиликка мувофиқ таълим фаолияти учун лицензия амал қилиши тўхтатилган тақдирда, ОТМ 2020/2021 ўқув йили учун қабулни амалга ошира олмаслигига эътибор қаратишни сўраган.

Ҳурматли ўқувчилар, ОГОҲ БЎЛИНГ!


#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентларга бепул бош кийим (кепка)лар нима учун тарқатилмади?

Давлат тест маркази бош бошқармаси бошлиғи Барно Ражабов ушбу масала бўйича изоҳ берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага ҳужжат топширган талабаларнинг ҳаммаси бир хил саволларни ишлайди дейилганди. Унда нима учун бир йўналиш талабалар имтиҳонлари турли кунларга қўйилган? Саволлар тарқаб кетмайдими?

Батафсил - 00:00

Сиртқи таълимда ҳам супер контракт борми?

Батафсил - 00:56

Мен 3 сентябр куни ФарДу мусиқа таълим йўналишига имтиҳон топширдим. Нега бизни тўплаган балларимиз интернетга жойланмаяпти?

Батафсил - 01:26

8-сентябрда мусиқа таълим йўналиши кундузги бўлим имтиҳонлари тўлиқ тугайди. Ўқишга кирган ёки кирмаганлигимизни қачон билсак бўлади?

Батафсил - 02:24
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Саволларга ОЎМТВ Бош бошқарма бошлиғи Авдували Холиқов жавоб берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Тест натижаларини эълон қилишдаги хатолик тузатилди

Ижтимоий тармоқларда тест натижалари хато ҳисобланган ёки тест синовларида ноҳақликка йўл қўйилган деган мазмундаги постлар ва видеомурожаатлар эълон қилинмоқда.

Мазкур ҳолат Давлат тест маркази томонидан ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, 11 сентябр куни эълон қилинган тест синовлари натижаларини эълон қилишда техник хатоликка йўл қўйилган. Хатолик ижтимоий тармоқларда ёзилгани каби тест натижаларини ҳисоблашда эмас, уларни эълон қилишда кузатилган.

Тест натижаларидаги техник хатолик Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида 10 сентябр куни 1-сменада ўтказилган тест синовларида иштирок этган айрим абитуриентларда юзага келган. Мазкур ҳолат аниқланиши билан хатоликни тузатиш ишлари бошлаб юборилган.

Ҳозирда мазкур техник хатолик тузатилиб, тест натижалари хато эълон қилинган абитуриентларнинг натижалари янгиланди.

Мазкур абитуриентларлар шахсий кабинетлари орқали янгиланган тест натижаларини қайта кўришлари мумкин.

Давлат тест маркази йўл қўйилган хатолик учун абитуриентлардан ва уларнинг ота-оналаридан узр сўрайди.

Давлат тест маркази тест синовларини шаффоф ва адолатли ўтишига ҳисса қўшаётган блогерлар ва оммавий ахборот воситаларига яна бир бор миннатдорчилик билдиради.

@aoka_uz
#abituriyent2020

@SamVMINukusfilial
Тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1 млн 304 минг 194 нафар абитуриентдан 1 млн 240 минг 614 нафари (95,1 %) иштирок этди.

63 минг 580 нафари эса (4,9 %) турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.

❗️Жами 1 187 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларидан четлатилди. Шундан 548 нафари ҳудудга киришда, 639 нафари эса тест синови жараёнида аниқланган.

Жумладан, ҳудудга киришда (энг кўп кузатилган):

✔️ 367 нафар абитуриент телефон олиб киришга урингани;
✔️ 48 нафари шпаргалка олиб киришга урингани;
✔️ 118 нафари ўринга ўрин киришга ҳаракат қилгани;
✔️ 10 нафари ҳужжат сохталаштиргани учун.

Тест синови жараёнида (энг кўп кузатилган):

✔️ 491 нафар абитуриент телефондан фойдалангани;
✔️ 68 нафари шпаргалкадан фойдалангани;
✔️ 27 нафари ўринга ўрин киргани учун тест синовларидан четлатилди.

Қолган абитуриентлар калкулятор олиб киришга уринганлиги, шахси тасдиқланмаганлиги, ўзаро гаплашганлиги, тест материалларини алмаштиргани, тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги каби турли сабаблар билан тест синовларидан четлатилган.


#abituriyent2020
⚡️⚡️⚡️ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ҚЎШИМЧА ТЕСТ ЎТКАЗИШ САНАСИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

📌Давлат комиссиясининг 2020-йил 13-сентябрдаги 4-сон баёнида жорий йил 2-13-сентябр кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун тест синовларини 2020-йил 17-сентябр куни ташкил этиш белгиланган.

❗️Мазкур абитуриентлар учун тест синовлари 2020-йил 17-сентябр куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8:00 дан 11:00 га қадар, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидаги Ботаника боғида 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

☝️Aбитуриентлардан тест синовларига кечикмасдан, белгиланган вақтда камида 1 соат олдин, шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиш сўралади.

Манба

@aoka_uz
#abituriyent2020
📣ЭЪЛОН!

‼️Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган аммо асосланган узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган (ариза билан мурожаат қилган) абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

Республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) аммо узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг мурожаатларига асосан (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) улар учун 2020 йил 22 сентябрь куни соат 10:00 да онлайн тест синовлари ўтказилади.

👉 Мазкур онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) абитуриентлар 2020 йил 21 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетларидан логин ва пароли орқали онлайн тест синовларида иштирок этиш рухсатномасини олишлари мумкин.

Ушбу тоифадаги абитуриентлардан рухсатномаларида белгиланган манзилларга (ҳудуд, бино) фуқаролик паспорти ҳамда тестда иштирок этиш рухсатномаси билан 22 сентябрь куни соат 09:30 га қадар етиб келишлари талаб этилади.

❗️Белгиланган муддатдан кеч келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!


#abituriyent2020
ДТМ 189 балл билан тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар юзасидан изоҳ берди:

Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 13-октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ:

👉 Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3-ўринлар) индивидуал турларида ғолиб чиққан академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

👉 Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3-ўринлар) жамоа турлари ғолиблари ўз командалари таркибидан — академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари битирувчиларидан олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш учун уч номзодни белгилайдилар.

Мазкур имтиёзга эга абитуриентлар умумий қабул параметрлари асосида талабаликка қабул қилинади, уларга қўшимча қабул параметрлари ажратилмайди.

Жорий йил якуний танлов рўйхатида айрим бакалавриат таълим йўналишларида максимал 189 баллни тўплаган ҳолда, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар мавжуд.

Мазкур таълим йўналишларига юқорида қайд этилган имтиёзга эга абитуриентлар ҳам рўйхатдан ўтган бўлиб, ушбу тоифадаги абитуриентлар сони ажратилган давлат грантлари сонига тенг ёки ундан кўп бўлган ҳолатлар ҳам учрайди.

Шунинг учун айрим бакалавриат таълим йўналишларида 189 балл тўплаган абитуриентлар ҳам тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020