Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
1.03K subscribers
15K photos
2.26K videos
134 files
6.54K links
SamVMShBU Nókis filialınıń rásmiy kanalı
Web-sayt:https://www.sdvunf.uz
Facebook: https://www.facebook.com/samvminf.samvminf.5
Instagram:https://instagram.com/samvmshbunf?
Bizge múrájat etiw➡️igshid=YmMyMTA2M2Y= https://
https://t.iss.one/pressa_murajat_bot
Download Telegram
#хушхабар
#фаол_талабалар

🏛️Таянч уқув юртимиз Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ўтказилган онлайн танловда 1 нафар талабамиз 3-ўринни эгаллаган бўлса, яна бир талаба-қизимиз “Энг фаол иштирокчи” дея эътироф этилди.
3
Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
#хушхабар #фаол_талабалар 🏛️Таянч уқув юртимиз Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ўтказилган онлайн танловда 1 нафар талабамиз 3-ўринни эгаллаган бўлса, яна бир талаба-қизимиз “Энг фаол иштирокчи” дея эътироф этилди.
#хушхабар
#натижа
#фаол_талабалар
Филиалнинг интилувчан ва серғайрат талабалари қишки таътил даврида нафақат филиалда ўтказилган онлайн танловларда, балким таянч ўқув юртимиз Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ўтказилган танловларда ҳам фаол иштирок этишди. Жумладан, жорий йил 8 январдан 20-январга қадар Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда Тошкент ва Нукус филиаллари талабалари, шунингдек, институт қошидаги техникум ва академик лицейи ўқувчилари ўртасида “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида “Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” мавзусида ўтказилган плакатлар танловида филиалимизнинг Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари йўналиши 1-босқич 113-гуруҳ талабаси Айгерим Сагинова 3-ўринни қўлга киритган бўлса, Зооинженерия (балиқчилик) йўналишининг 3-босқич талабаси Лаура Яқыпбаева “Энг фаол иштирокчилар” сафида биринчилардан бўлиб эътироф этилганлиги албатта бизни севинтирди. Мазкур талабаларга диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари яшаш манзилларига почта орқали жўнатилиши таъкидлаб ўтилган. Ўз ўрнида биз ҳам фаол талаба-қизларимизга миннатдорчилигимизни изҳор этиб қоламиз! Азиз талабалар, ҳар дойим мана шундай интилувчан ва зийрак бўлинг!

Филиал матбуот хизмати
👍8🔥1🎉1🤩1
#Хушхабар
⚡️⚡️Филиал талабаси стипендия совриндори бўлди!
Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичида таҳсил олаётган 383 нафар бахтли талабалар рўйхати эълон қилинди. Қувонарлиси, улар орасида филиалнинг талабаси ҳам бор.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Зооинженерия(балиқчилик) йўналишининг 3-босқич талабаси Досекеева Ақсунгул Есмагамбет қизи Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси билан тақдирланди.
Маълумот учун, А.Досекеева филиалда илк стипендия совриндори бўлган талаба ҳисобланади. Албатта бу хушхабарни биз икки ҳисса қувонч билан қаршиладик.
Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси соҳибасини самимий муборакбод этамиз! Келгусида янада катта шижоат билан энг олий мақсадларингиз сари дадил қадамлар ила боришингизни тилаб қоламиз! Стипендия совриндори сифатида тарихимизнинг илк саҳифасини очиб берганингиз учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!

Филиал матбуот хизмати
👍23👏4🤩1
Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
Филиал талабаси 1 350 000 сўмлик ваучер билан тақдирланди
#Хушхабар
⚡️ Филиал талабаси “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг 1-босқичида ғолибликни қўлга киритди

Филиалимизнинг Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик) йўналишининг 4-босқич талабаси Қалымбетов Бахадыр Саламат ўғли “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг Қорақалпоғистон Республикаси Қанликул тумани босқичи ғолиби деб топилди ва сертификат ҳамда 1 350 000 сўмлик ваучер билан тақдирланди. Талабамиз ушбу танловда ўзининг «Маҳалла ёшлари учун қуёнларнинг ўсиши, ривожланиши ва кўпайишини ошириш мини марказини яратиш» лойиҳаси билан иштирок этмоқда. Б.Қалымбетов танловнинг апрель ойида ўтказиладиган 2-босқичига йўлланма олди.
Маълумот учун, “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги “Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилдан бошлаб истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида 16-25 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида иқтидорли ёшларни кашф қилиш мақсадида ўтказилмоқда. Филиал талабасининг Қанликул тумани босқичида ғолибликни қўлга киритганлиги бизни севинтирди. Бахадыр Қалымбетовни ушбу ғалабаси билан самимий табриклаб кейинги босқичларда ҳам зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Филиал матбуот хизмати
👏20👍11
#хушхабар

⚡️⚡️Филиалнинг яна бир талабаси “Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг саралаш босқичи ғолиби бўлди

Айни кунларда республикамиз туманларида “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг саралаш босқичлари ўтказилмоқда. Ушбу танловнинг Беруний тумани босқичида филиалимизнинг Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик ) йўналишининг 3-босқич талабаси Санъатбек Жаббаров ғолибликни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланма олди.
Талабамиз “Эмбрион трансплантацияси” лойиҳаси билан иштирок этиб, 1 350 000 сўмлик сертификат билан тақдирланди. Бундан аввал битирувчи курс талабамизнинг Қанликул тумани босқичида ғолиб бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ҳар иккала талабамизга кейинги босқичда омад ёр бўлишини тилаган ҳолда ижобий натижаларни кутиб қоламиз! Мана шундай фаол ва зийрак талабаларимизнинг сафи янада кенгайиб бориши тарафдоримиз! Санъатбекни яна бир марта табриклаймиз!

Филиал матбуот хизмати
👍9🔥3
Forwarded from Edu.uz
#ХУШХАБАР

⚡️Ўзбекистоннинг 30 та ОТМ нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди

🔰 Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун Impaсt рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди.

✔️ Қувонарлиси, илк бор юртимизнинг 30 та олий таълим муассасаси ушбу рейтингдан ўрин эгаллади.

➡️ Маълумот учун, 2021 йилда ушбу рейтингга 10 та олий таълим муассасаси кирган эди. Ўтган йили ушбу рейтингда 94 та давлатдан 1000 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 110 та давлатдан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари қатнашди.

👉 Рейтингдан ўрин олган ОТМ билан танишиш.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
Photo
#Хушхабар
#танлов_ғолиби
#фаол_талаба

⚡️⚡️Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик) йўналишининг 4-босқич талабаси Қалымбетов Бахадыр Саламат ўғли “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди. Талабамизга 2 млн 700 минг сўмлик ваучер топширилди. Ушбу ғалаба муносабати билан бугун, яъни 29 апрель куни мажлислар залида филиал директори Адилбай Есимбетов битирувчи курс талабаси Б.Қалымбетовни самимий муборакбод этиб, ўз қўли билан сертификатни топширди. —Икки босқичда ҳам фаоллик кўрсатиб, ижобий натижага эришдинг. Биз бундан жуда хурсандмиз. Республика миқёсида ўтказиладиган босқичда ҳам албатта муваффақият қозонишинга тилакдошмиз ва ғолиб бўлишинга ишонч билдирамиз—дейди А.Есимбетов. “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танлови жорий йилдан бошлаб биринчи марта ўтказилмоқда. Талабамиз март ойида бўлиб ўтган Қанликул тумани босқичи ғолиби деб топилиб, сертификат ҳамда 1 350 000 сўмлик ваучер билан тақдирланган эди. Бу ҳақда расмий веб-сайтимиз орқали хабар берган эдик. Талабаларнинг ўз интилишларига яраша эришаётган ютуқлари бизни ҳам севинтиради. Б.Қалымбетовни филиал жамоаси номидан ғалаба билан самимий қутлаган ҳолда, кейинги Республика босқичида зафарлар тилаб қоламиз!

Филиал матбуот хизмати
👍10👏2
Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
Photo
#Хушхабар
#талабамиз_ғалабаси

⚡️⚡️🥉Филиал талабаси Осиё чемпионатида 3-ўринни қўлга киритди
Жорий йилнинг 16-19-декабрь кунлари Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида “Ўзбек Жанг Санъати” спорт тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ушбу бўлиб ўтган мусобақада Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг Ветеринария-санитария экспертизаси йўналиши 2-босқич 215-гуруҳ талабаси Серимбетова Камилабану Тенелбаевна 3-ўринни эгаллаб бронза медалини қўлга киритди. Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб, фаҳрли ўринни олишга муввафақ бўлган талабамизни Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов, тьютори Ж.Мамбетниязов ҳамда бир гуруҳ талаба-ёшлар қаҳрамонимизнинг ота-онаси билан биргаликда Нукус шаҳри марказидаги “Манеж” спорт комплекси ёнида тантанали кутиб олишди. —Биз Камилабанунинг мусобақадан албатта ижобий натижа билан қайтишига ишонган эдик. Мана бугун филиал раҳбарияти ва гуруҳдошлари билан биргаликда ғолиба қизимизни муносиб кутиб олиб, самимий табрикларимизни билдирдик. Албатта, бу ғалабада филиалда спорт соҳасига қаратилган эътибор ҳам муҳим роль ўйнади деб ўйлайман. Келгусида мана шундай ижобий янгиликлар бардавом бўлишини тилаб қоламиз—дейди тьютори Ж.Мамбетниязов. Осиё чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган талабамизни филиал жамоаси номидан самимий қутлаймиз ва келгусидаги фаолиятида зафарлар тилаймиз. Маълумот учун, ушбу талаба қизимиз бундан аввал ҳам Ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича нуфузли мусобақаларда фаҳрли ўринларни қўлга киритиб келган.

Филиал матбуот хизмати

👉Расмий каналимиз
👏233🎉1