Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
1.09K subscribers
12.7K photos
1.86K videos
119 files
5.74K links
SamVMShBU Nókis filialınıń rásmiy kanalı
Web-sayt:https://www.sdvunf.uz
Facebook: https://www.facebook.com/samvminf.samvminf.5
Instagram:https://instagram.com/samvmshbunf?
Bizge múrájat etiw➡️igshid=YmMyMTA2M2Y= https://
https://t.iss.one/pressa_murajat_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона политехника институтида бўлди.

👉 @SamVMINukusfilial
#Телевидение
#жараён

Жорий йил 29 январь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига "Маданият ва маърифат" телеканалининг ходимлари ташриф буюриб, "Кеча ва бугун" кўрсатуви учун съёмка жараёнлари бўлиб ўтди. Маълумот учун, кўрсатув режиссёри
Муҳиддин Саттаров, муҳаррири эса Бектош Исмаилов, тасвирчи Ниғмат Мирзиев.
Кўрсатув 15 февралдан 20 февраль оралиғида эфирга узатилиши режалаштирилмоқда. Съёмка жараёнлари қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.

Филиал матбуот хизмати
Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
Photo
#жараён
#битирувчи_талаба
#зооинженерия

Зооинженерия йўналишининг 4-босқич битирувчи талабалари якуний давлат аттестация имтиҳонларини топширди

Жорий йил 13 июнь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали Зооинженерия йўналишининг 4-босқич 10 нафар битирувчи талабалари мутахассислик фанлари бўйича якуний давлат аттестация имтиҳонларини топширишди. Эртага, яъни 14 июнь куни эса ушбу йўналишда таҳсил олган 10 нафар талаба ўзлари танлаган мавзу бўйича битирув малакавий ишларини ҳимоя қилиши режалаштирилмоқда.
Бундан аввал Ветеринария медицинаси йўналишининг 7 нафар битирувчи талабаси диплом ва малакавий битирув ишларини муваффақиятли ҳимоя қилганлиги ҳамда 9 нафари эса якуний давлат аттестация имтиҳонларини топширганлиги ҳақида хабар берган эдик. Албатта филиал тарихида илк маротаба ўтказилаётган битирув малакавий ишлари ҳимояси ҳамда якуний давлат аттестация синовлари шаффоф тарзда бўлиб ўтишига, талабаларнинг ишлари чуқур таҳлил қилиниб, уларни одиллик тамойили асосида баҳолашга алоҳида аҳамият қаратилди. Ушбу лаҳзалар битирувчилар учун ширин бир хотира сифатида эсда қолиши табиий албатта.

Филиал матбуот хизмати
Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
Photo
#амалиёт
#жараён

Талабалар Чимбой туманидаги лабораторияда амалий билимларини мустаҳкамлади

Филиалимизда таҳсил олаётган 1 ҳамда 2-босқич талабалари учун ёзги семестр якунланиб, танишув ва малакавий амалиёт жараёнлари бошланди. Бунда 1-босқич талабалар филиал лаборатория хоналарида танишув амалиётини олиб борсалар, 2-босқич талабалар эса туманлардаги фермер хўжаликлари ва лабораторияларга ташриф буюриб ўз амалий билимларини мустаҳкамлайди. Жумладан, ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич 200-гуруҳ талабалари микробиология фанидан ўқув дала амалиёти доирасида Чимбой туманидаги ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ овқат маҳсулотлари ҳафвсизлиги давлат марказига ташриф буюришди. Талабалар Амалиёт раҳбари Д.Ерназаров ҳамда “Ветеринария” кафедраси катта ўқитувчиси Х.Арзыевлар ҳамроҳлигида 2 та бўлимдан иборат бўлган лаборатория фаолияти билан яқиндан танишиб иш жараёнини кузатишди. Бу ерда бактериолоогия ва паразитология бўлимлари мавжуд бўлиб амалиётчи талабалар серология бўлимида бруцеллёз касаллигига Роз-бенгал реакцияси асосида ташҳис қўйиш жаарёнини ўрганишди. Уларга лабораториядаги мутахассис ва амалиёт раҳбари Д.Ерназаровлар томонидан керакли маълумотлар берилди. Шунингдек талабалар ушбу бўлимда бактериял бўяқлар ва бактерияларни бўяш усуллари билан обдон танишдилар. Чимбой туманига ташриф давомида 200-гуруҳ талабалари ўз амалий билимларини мустаҳкамлади.


Филиал матбуот хизмати
Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
Photo
#амалиёт
#жараён

Зооинженерия йўналиши талабалари «Сағынбай асалчи» фермер хўжалигига ташриф буюришди

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг Зооинженерия йўналиши 2-босқич 209 ва 213-гуруҳ талабалари Нукус туманида жойлашган «Сағынбай асалчи» фермер хўжалигида бўлиб, амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишди. «Зооинженерия» кафедраси ассистенти С.Абуов ушбу гуруҳларга амалиёт раҳбари этиб тайинланган. Дастлаб талаба-ёшлар фермер хўжалик фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчилар билан мулоқот олиб борди. Амалиётчи талабаларга зарур бўлган маълумотлар тақдим этилди. Ҳозирги пайтда хўжаликда парвариш қилинаётган асалари оиласи ва уларни сақлаш шароити ўрганилди. Талаба-ёшлар бу ерда қизғин равишда олиб борилаётган иш жараёнини кузатишар экан, ҳар бир нарсани диққат билан ўрганишга ҳаракат қилишди. Амалиёт раҳбари С.Абуов хўжаликда етиштирилаётган она асаларилар парвариши ҳақида маълумотларни бериб ўтди. 209 ва 213-гуруҳ талабалари 4 ҳафта давомида мутахассислик амалиётини ўташи белгиланган. Ушбу жараёнлар мобайнида улар ўзларининг амалий билим ва кўникмаларини янада ошириб боришади. Кафедра мудираси А.Торешова ўқитувчилар амалиёт жараёнларига жиддий ёндашув асосида масъулият билан қарашларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Муҳими талабалар зарур кўникмаларга эга бўлиш орқали ўз тажрибаларини орттириб боришади.

Филиал матбуот хизмати
Forwarded from VETLEGNEWS
#жараён

Қурилиш жараёнларидаги сифат назорати ўрганилди

Қўмита мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини мониторинг қилди.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9-сентябрдаги 563-сонли қарорига биноан “Агроня” масъулияти чекланган жамияти томонидан хусусий шерикчилик асосида бунёд этилаётган 400 ўринли талабалар тураржойидаги қурилишнинг сифати ва меъёрий талабларга мослиги ўрганилди.